Эгамбердиев Шахзод Баходи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интерерни кўкаламзорлаштиришда Фиcус Л ва Ссҳеффлера Ж.Р.Форст. & Г.Форст. нинг турларини танлаш ва етиштириш технологияси”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx1048
Илмий раҳбар: Бердиев Эркин Турдалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мисирова Сурайё Абдумуталовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Интерерни кўкаламзорлаштириш учун Фиcус ва Счеффлера туркуми турларини танлаш ва уларни етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк марта Ўзбекистонда илмий асосда Фиcус ва Счеффлера туркуми турларининг интерерда баландлиги 1,5–3,0 м оралиғида ўсиши ҳамда манзаравийлиги бўйича Ф. миcроcарпа (5 балл), Ф. бенжамина (4,3 балл) ва С. арбориcола (4,5 балл) энг юқори кўрсаткичига эга эканлиги аниқланган;
Ф. бенжамина яшил қаламчалари торф субстратида ИБА нинг 3000 мг/л консентрациясида 76,5%, Ф. эластиcа 2000 мг/л консентрациясида 94,25%, С. арбориcола ярим ёғочлашган қаламчалари эса 2000 мг/л консентрациясида 85% илдиз ҳосил қилиши ва яшаб кетиши исботланган;
Фиcус ва Счеффлера кўчатлари баҳорда 50% торф, 30% перлит ва 20% кокос толаси нисбатидаги субстратига кўчирилганда унинг бўйи 9,5 см, илдизи 7,5 см ўсиши ва 18 дона янги барг ҳосил қилиши аниқланган;
Фиcус ва Счеффлера турларини баҳорда (0,4 литр 4 кунда) ва ёзда (0,5 литр 3 кунда) суғориш ҳажмини ошириш, қишда эса камайтириш (0,2-0,25 литр ҳар 7-10 кунда) ривожланишга яхши таʼсир этгани (Фиcус турларида бўй 7,5–9 см, барг 14–17 дона, илдиз 6,0–7,0 см; Счеффлерада бўй 7–8,8 см, илдиз 5,8–7,2 см) ҳамда Кристаллон, Феровит ўғитларининг таʼсирида яшил масса, барг сони, бўй ўсиши 60–80% га ошгани исботланган;
Фиcус турлари ўсиши учун 3000–4000 люкс ва 5–8 соат қуёш нури, Счеффлера учун эса 2000–3000 люкс ва 4–7 соат ёруғлик мақбул меʼёр эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фиcус Л. туркумининг Фиcус миcроcарпа, Фиcус бенжамина, Фиcус эластиcа ва Счеффлера Ж.Р.Форст. & Г.Форст. туркумининг Ссҳеффлера арбориcола, Счеффлера дигитата, Счеффлера аcтинопҳйлла турларини етиштириш технологияси ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Тошкент ботаника боғи иссиқхонаси комплексининг 1,5 сотих майдонида 4 тур ва формалардан вегетатив усулда кўпайтириш ишланмаси жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 21-июлдаги 4/1255-1536-сон маʼлумотномаси). Натижада Фиcус ва Счеффлера туркуми турларининг 1250 туп кўчатлари етиштирилиб оранжерия фонди бойитилган.
Фиcус ва Счеффлера туркуми турларини вегетатив усулда етиштириш технологияси ишланмаси Фарғона давлат ўрмон хўжалиги иссиқхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги 03-03/1-03/3-7792-сон маʼлумотномаси). Ишланманинг жорий қилиниши натижасида иссиқхона шароитида вегетатив услубда Фиcус бенжамин, Фиcус эластиcум ва Счиффлера арбориcола ўсимликлари кўчатларидан 400 туп етиштиришга эришилган.
Фиcус ва Счеффлера туркуми турлари вегетатив усулда етиштириш технологияси ишланмаси Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги иссиқхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги 03-03/1-03/3-7792-сон маʼлумотномаси). Тажриба натижасининг жорий қилиниши натижасида Фиcус бенжамин ва Счеффлера арбориcола ўсимликларининг кўчатларидан 200 туп етиштиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлик 200 млн сўмни ташкил қилган.