Камилов Муроджон Муқумжоновичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турпнинг (рапҳанус сативус) серҳосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1189.
Илмий раҳбар: Хакимов Рафиқжон Абдунабиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Турпнинг (рапҳанус сативус) “Мурод” нави (НАП 553).
II. Тадқиқотнинг мақсади Турпнинг (Рапҳанус сативус) серхосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли навини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турпнинг (Рапҳанус сативус) маҳаллий ва хорижий 11 та нав намуналари морфо-биологик ва қимматли-хўжалик белгилари комплекс баҳоланиб, асосий хўжалик белгилари бўйича ажратиб олинган истиқболли “Олтинкўл” маҳаллийси нав намунасидан селекция учун бошланғич манба ажратиб олинган;
истиқболли бирламчи манбаларни селекция жараёнига жалб этиб, аналитик селекция усуллари асосида серхосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли истиқболли линия ажратиб олиниб, “Мурод” нави яратилган;
турпнинг “Мурод” нави 2021 йилда Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш марказига синов учун топширилган ва 2022 йилда Давлат реестрига киритилган.
турпнинг “Мурод” навига 2025 йилда Интеллектуал мулк марказидан патент олинган;
янги яратилган турпнинг “Мурод” навининг навдорлиги юқори бирламчи уруғликлари кўпайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турпнинг (Рапҳанус сативус) серхосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
турп (Рапҳанус сативус)нинг “Андижон-9” ва “Маргиланская” навларига нисбатан серҳосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли янги “Мурод” навининг афзаллик томонлари исботлаган ҳамда 2024 йилда Андижон вилоятида 6,3 га, Наманган вилоятида 7,8 га, Фарғона вилоятида 9,4 га майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 2-июндаги № 05/06-03-233-сон маълумотномаси). Натижада турпнинг Мурод навидан ўртача 48,2 сентнер ҳосил олиниб, турпнинг “Андижон-9” навига нисбатан 8,5 тонна, “Маргиланская” навига нисбатан 7,4 тонна юқори бўлгани ҳолда рентабеллик даражаси 124,6 фоизга кўтарилишига хизмат қилган;
турп (Рапҳанус сативус)нинг серҳосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли янги “Мурод” навини Андижон вилояти Андижон туманидаги “Экоклин Анд” фермер хўжалигида 0,3 гектар майдонга, “Уруғчи” фермер хўжалигида 0,45 гектар, “Мирза уруғчи элита” фермер хўжалигида 0,7 гектар, “Давр” фермер хўжалигида 0,25 гектар, Қўрғонтепа туманидаги “Отажонов Одилжон авлодлари” фермер хўжалигида 2,5 гектар, “Алижонов Иқболжон ерлари” фермер хўжалигида 2,1 гектар, вилоят бўйича жами 6,3 гектар майдонга амалиётга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 2-июндаги № 05/06-03-233-сон маълумотномаси). Натижада Андижон вилояти шароитида гектаридан ўртача 49,0 тонна ҳосил олишга эришилган;
турп (Рапҳанус сативус)нинг серҳосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли янги “Мурод” навини Наманган вилояти Норин туманидаги “Сайёра Асқарали қизи” фермер хўжалигида 1,5 гектар майдонга, “Қумли дала” фермер хўжалигида 2,4 гектар, “Абдуллаев Қосимжон” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Обод кўркам диёр 777” фермер хўжалигида 2,4 гектар, вилоят бўйича жами 7,8 гектар майдонга амалиётга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 2-июндаги № 05/06-03-233-сон маълумотномаси) Натижада Наманган вилояти шароитида гектаридан ўртача 49,5 тонна ҳосил олишга эришилган;
турп (Рапҳанус сативус)нинг серҳосил, илдизмева сифати юқори, сақлашга яроқли янги “Мурод” навини Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги “Нурли Янгиобод шаббодаси” фермер хўжалигида 2,5 гектар майдонга, “Ёзёвон Агро стар” фермер хўжалигида 1,4 гектар, Тошлоқ туманидаги “Варзак Пахта Дон” фермер хўжалигида 1,7 гектар, “Мир Саид Жалол” фермер хўжалигида 3,8 гектар, вилоят бўйича жами 9,4 гектар майдонга амалиётга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 2-июндаги № 05/06-03-233-сон маълумотномаси) Натижада Наманган вилояти шароитида гектаридан ўртача 48,0 тонна ҳосил олишга эришилган.