Кунназаров Уббинияз Бактибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Орол бўйида асосий ва такрорий экин сифатида экилган маккажўхори дурагайларининг суғориш тартибини ишлаб чиқиш”, 06.01.02-Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1312.
Илмий раҳбар: Мамбетназаров Амангелди Бисенбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Камилов Бахтиёр Султанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси жанубий Орол бўйи ҳудудининг ўртача шўрланган, ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида асосий ва такрорий экин сифатида экилган маккажўхорининг “Ўзбекистон-601 ЕСВ”, “Қорасув-350 АМВ” ва “Ўзбекистон-300 МВ” дурагайларини мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Жанубий Орол бўйи суғориладиган ўртача шўрланган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида маккажўхорининг Ўзбекистон-601 ЕСВ, Қорасув-350 АМВ ва Ўзбекистон-300 МВ дурагайларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда асосий экин сифатида экилганда мақбул суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % тартибида, суғориш тизими 1-2-0 бўлганда, такрорий экин сифатида экилганда эса 0-1-0 тизим, яъни султон чиқаргунга қадар, султон чиқаргандан сут мум пишгунига қадар ва сут мум пишишидан тўлиқ пишиш даврида суғоришлар ўтказилиши мақбуллиги аниқланган;
маккажўхорининг Ўзбекистон-601 ЕСВ, Қорасув-350 АМВ ва Ўзбекистон-300 МВ дурагайларини асосий ва такрорий экин сифатида экилиб, мақбул суғориш тартиби қўлланилганда тупроқнинг агрофизикавий, агрокимёвий ва мелиоратив ҳолати ижобий ҳолатда сақланиши аниқланган;
маккажўхорининг Ўзбекистон-601 ЕСВ дурагайида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибида мавсумий суғориш меъёри асосий экин сифатида экилганда 2251 м3/га ни, такрорий экин сифатида парвариш қилинганда 718 м3/га ни, Қорасув-350 АМВ дурагайида тупроқ намликларига мутаносиб равишда 2304; 696 м3/га ни, Ўзбекистон-300 МВ дурагайида 2272; 739 м3/га ни ташкил қилиши аниқланган;
маккажўхори дурагайларини суғориш тартибига боғлиқ ҳолда ўсимликнинг бўйи асосий экин сифатида экилганда 255,2 см ни, такрорий экин сифатида парвариш қилинганда 181,6 см ни ташкил қилганлиги, август ойининг 1 санасида мақбул (70-70-60 %) суғориш тартибида суғорилган вариантда сўталар сони 2,2-1,4 донага тенг бўлганлиги, маккажўхори дурагайлари ўртасида “Ўзбекистон 300 МВ” яхши ўсиб, ривожланиши, қуруқ масса тўплаши ҳамда маккажўхори ҳосили ва иқтисодий самарадорлиги юқори бўлганлиги аниқланган;
Орол бўйининг жанубий ҳудуди тупроқларида маккажўхорининг Ўзбекистон-601 ЕСВ, Қорасув-350 АМВ ва Ўзбекистон-300 МВ дурагайларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштириш бўйича агротехнология элементлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Орол бўйи ўртача шўрланган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида маккажўхори дурагайларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштиришда мақбул суғориш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида маккажўхори дурагайларини суғориш тартибларини ишлаб чиқиш” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 23-майдаги 03/09-3-312-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномадан фермер хўжаликлари, агрокластерлар, томорқа ерларида Ўзбекистон-601 ЕСВ, Қорасув-350 АМВ ва Ўзбекистон-300 МВ маккажўхори дурагайларини етиштиришда суғоришларни самарали ташкил этилиши бўйича кенг кўламда фойдаланилмоқда;
маккажўхори дурагайларининг биологик хусусиятига боғлиқ ҳолда мақбул суғориш тартиблари Чимбой туманидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба хўжалигида 10,5 гектар, “Чимбой дон” кластерида 22,6 гектар, “Бибимарийам Ғали” фермер хўжалигида 10,8 гектар, жами 43,9 гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 23-майдаги 03/09-3-312-сон маълумотномаси). Натижада маккажўхоридан 4,6-5,0 ц/га қўшимча дон ҳосили олинган;
маккажўхорининг “Ўзбекистон-300 МВ” дурагайини ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибда суғориш “Қудайберген-Гулдана” фермер хўжалигида 12,5 гектар, “Танлықум” фермер хўжалигида 15,3 гектар, жами 27,8 гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 23-майдаги 03/09-3-312-сон маълумотномаси). Натижада маккажўхори суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % тартибда 1-2-0 тизимда суғорилганда мавсумий суғориш меъёри 2150-2175 м3/га ни ташкил этиб, ҳосилдорлик 42,1-43,8 ц/га, қўшимча ҳосил 4,9-5,0 ц/га ни ташкил қилган, 9144700-9847700 сўм/га соф даромад олинган ва 93,8-102,1 % рентабелликка эришилган.
Такрорий экин сифатида маккажўхорининг “Ўзбекистон-300 МВ” дурагайини ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибда ва 0-1-0 суғориш тизимида етиштириш “Танлықум” фермер хўжалиги ҳамда “Бибимарийам Ғали” фермер хўжаликларида 12,7 га майдонга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 23-майдаги 03/09-3-312-сон маълумотномаси). Натижада мавсумий суғориш меъёри 704-710 м3/га ни ташкил этганлиги, рентабеллик даражаси 27,7-32,1 % га тенг бўлганлиги аниқланган, ҳосилдорлик 20,0-20,7 ц/га бўлиб, қўшимча 1,3 ц/га дон ҳосили олишга эришилган, жами сарфланган харажатлар 7047700-7049600 сўм/га га, сотилган дондан қилинган даромад 9000000-9315000 сўм/га га тенг бўлиб, 1952300-2265400 сўм/га шартли соф фойда олинган.