Каримова Комила Данияровнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt496.
Илмий маслаҳатчи: Белгиланмаган.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаева Гулчехра Жалгасовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Даврон Акрамович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент   шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар йили оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида тижорат банкларига ажратилган ресурсларнинг камида 100 млрд сўм қисмини касаначилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш асосланган;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларининг инвестиция лойиҳалари қиймати 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоиз миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк обектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш асосланган;
тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш асосланган;
тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш таклиф этилган;
битта маҳаллада жойлашган кичик бизнес ва тадбиркорлик субектлари бир нечта инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 200 миллиард сўмдан ошган тақдирда, ушбу лойиҳаларнинг ташқи инфратузилма обектларини 30 фоизни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида инвестициялар самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
ҳар йили оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида тижорат банкларига ажратилган ресурсларнинг камида 100 млрд сўм қисмини касаначилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 37-сон “Кичик бизнесни узлюксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-июлдаги 07-61/00689-сон маълумотномаси). Натижада, касаначиликда фаолият юритадиган тадбиркорлар янги иш ўринларини ташкил этиш орқали ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш имконияти яратилган, бу эса ишсизлик даражасини пасайтиришга имконият яратган;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субектларининг инвестиция лойиҳалари қиймати 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоиз миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк обектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-ноябрдаги ПФ-193-сон “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-июлдаги 07-61/00689-сон маълумотномаси). Натижада, устав капиталининг 20 фоизини ташаббускорлар кўчмас мулк ёки бошқа жисмоний активлар шаклида киритиши, компаниянинг молиявий барқарорлигини та'минлашга хизмат қилган; 
тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-ноябрдаги ПФ-193-сон “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-июлдаги 07-61/00689-сон маълумотномаси). Натижада, кафиллик тақдим этилиши, кўплаб кичик ва янги бошловчи тадбиркорлар учун қулай имконият яратишга, банклар ва микромолия ташкилотларида рискни камайтиришга хизмат қилган.;
тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-июлдаги 07-61/00689-сон маълумотномаси). Натижада, тадбиркорлар 7 йилгача имтиёзли давр билан кредит олиш имкониятига эга бўлган. Бу эса бизнесни йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун зарур бўлган бошланғич маблағни олишни осонлаштирган. Имтиёзли даврда тўловлар кечиктирилиши тадбиркорларнинг бошланғич босқичда молиявий юкини камайтирган;
битта маҳаллада жойлашган кичик бизнес ва тадбиркорлик субектлари бир нечта инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 200 миллиард сўмдан ошган тақдирда, ушбу лойиҳаларнинг ташқи инфратузилма обектларини 30 фоизни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги  ПФ-50-сон “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғриси”даги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-июлдаги 07-61/00689-сон маълумотномаси). Натижада, давлат томонидан инфратузилма харажатларини қоплашнинг 30 фоизи тадбиркорлар учун катта молиявий енгиллик яратган. Бу, ўз навбатида, тадбиркорларга ўз лойиҳаларига кўпроқ ресурс ажратиш ва инвестицияларни самарали йўналтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish