Нишонова Камола Шокиржон қизининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Лойиҳа технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (педагогика фанлари мисолида). 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9336.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўринова Нилуфар Мухаммадовна педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Муминова Дилафрўз Акбаралиевна педагогика фанлари доктори, профессор; Шобдураҳимова Умринисо Тохировна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лойиҳа технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
         бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий ташаббускорлик компетенсияси компонентлари тузилмаси ҳамда ташкилий-педагогик шарт-шароитлари педагогик-психологик тадқиқотларни ўрганиш ва баҳолаш ҳамда индивидуал йондашувнинг прагматик жиҳатини эмпирик барқарорлигига устуворлик бериш асосида аниқланган;  
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантиришнинг педагогик моделида мазмунли-фаолиятга йўналтирилган компоненти “Ижтимоий ташаббускор бўлажак ўқитувчи” номли тўгарак ҳамда семинар-тренинглар консепсиясини ишлаб чиқиш  ва машғулотларда “Трансфер леарнинг”, “Лойиҳа”, “Акция”, “Муаммони ҳал қилиш стратегияси”, “Браинсторминг”, “Сервиcе-леарнинг” методларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
         бўлажак ўқитувчиларда лойиҳа технологияси асосида ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикасини аудитория машғулотлари, аудиториядан ташқари машғулотлар, тадбирлар, семинар-тренинг ва тўгарак машғулотларида адаптив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
         лойиҳа технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги мотивацион, когнитив, рефлексив, коммуникатив ва фаолиятли баҳолаш мезонлари ва креатив-юқори, адаптив-ўрта ва рефлексив-қуйи даражаларига таянган ҳолда аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
        бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий ташаббускорлик компетенсияси компонентлари тузилмаси ҳамда ташкилий-педагогик шарт-шароитлари педагогик-психологик тадқиқотларни ўрганиш ва баҳолаш ҳамда индивидуал йондашувнинг прагматик жиҳатининг эмпирик барқарорлигига устуворлик бериш асосидаги тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган               ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг  илмий-психологик механизмлари” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 3-июндаги 4-сонли маълумотномаси).§ Натижада бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантиришнинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантиришнинг педагогик моделининг фаолиятга доир компоненти “Ижтимоий ташаббускор бўлажак ўқитувчи” номли тўгарак ҳамда семинар-тренинглар консепсиясини ишлаб чиқиш  ва машғулотларда “Трансфер леарнинг”, “Лойиҳа”, “Акция”, “Муаммони ҳал қилиш стратегияси”, “Браинсторминг”,      “Сервиcе-леарнинг” методларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг илмий-психологик механизмлари” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 3-июндаги 4-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантиришда лойиҳа технологиясидан фойдаланиш самарадорлиги ошишига хизмат қилган; 
         бўлажак ўқитувчиларда лойиҳа технологияси асосида ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикасини аудитория машғулотлари, аудиториядан ташқари машғулотлар тадбирлар, семинар-тренинг ва тўгарак машғулотларида адаптив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган                           ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 3-июндаги 4-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантиришда лойиҳа технологиясидан фойдаланишнинг амалий технологик тизими  такомиллаштиришга хизмат қилган; 
         лойиҳа технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги мотивацион, когнитив ва фаолиятли баҳолаш мезонлари ва креатив-юқори, адаптив-ўрта ва рефлексив-қуйи даражаларига таянган ҳолда аниқланган  таклифлар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 3-июндаги 4-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлигини аниқлаш мезон ва даражаларини   аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish