Абдуллаев Дилшодбек Юлдашали ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик механизми (10-11 синфлар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped 9786
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Аъзимова Зиёдахон Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темур Исломович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
юқори синф ўқувчиларининг фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг консептуал асосларига мувофиқ ўқувчиларни фуқаролик муносабатларига тайёрлашда ижтимоий, ҳуқуқий, маданий ва фуқаролик компетенсияларини комплекс ривожлантиришнинг интеграсион таъсир кўрсатиш механизмлари такомиллаштирилган;
 юқори синф ўқувчиларининг фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг ижтимоий, педагогик ва психологик омиллари ўқувчиларида фаол фуқаролик позисиясини ривожлантиришнинг инновацион технологиялари ва таълим ва тарбия жараёнининг когнитив (ҳуқуқий таълим ва тарбия), аффектив (ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисаларга ҳиссий-қадриятли муносабат) ва психомотор соҳа (ҳаётий вазиятларда ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳаракат қилиш) компонентлари узвийлигини таъминлаш асосида аниқлашлаштирилган;
 юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик модели “шахс - оила – маҳалла - таълим муассасаси – давлат - жамият” тамойилига асосланган педагогик инфратузилмада ўқув-билиш ва тарбиявий фаолиятга фуқаролик муносабатлари тажрибасини ўзлаштириш мазмунини сингдириш ҳамда фаол фуқаролик компетенсияларини ривожланганлик даражасини ташҳис қилишга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
  юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позисиясини ривожлантиришнинг педагогик механизми инновацион таълим муҳитида фаол фуқаролик позисиясини ривожлантириш жараёнини ўқувчиларнинг жамиятдаги ижтимоий-ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш ва тан олиш муносабатларига интеллектуал-маънавий ва психологик тайёрлашга доир педагогик фаолиятини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
юқори синф ўқувчиларининг фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг консептуал асосларига мувофиқ ўқувчиларни фуқаролик муносабатларига тайёрлашда ижтимоий, ҳуқуқий, маданий ва фуқаролик компетенсияларини комплекс ривожлантиришнинг интеграцион таъсир кўрсатиш механизмлари такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-532 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантириш жараёнининг моҳияти ва ижтимоий, педагогик ва психологик омилларини аниқлаш имконияти оширилган;
юқори синф ўқувчиларининг фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг ижтимоий, педагогик ва психологик омиллари ўқувчиларида фаол фуқаролик позисиясини ривожлантиришнинг инновацион технологиялари ва таълим ва тарбия жараёнининг когнитив (ҳуқуқий таълим ва тарбия), аффектив (ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисаларга ҳиссий-қадриятли муносабат) ва психомотор соҳа (ҳаётий вазиятларда ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳаракат қилиш) компонентлари узвийлигини таъминлашга оид тавсиялардан умумтаълим мактаблари таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 2025-йил 21-апрелдаги 01/11-1-286-сон далолатномаси). Натижада таълим ва тарбия жараёнида юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга эришилган.
юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик модели “шахс - оила – маҳалла – таълим муассасаси – давлат - жамият” тамойилига асосланган педагогик инфратузилмада ўқув-билиш ва тарбиявий фаолиятга фуқаролик муносабатлари тажрибасини ўзлаштириш мазмунини сингдириш ҳамда фаол фуқаролик компетенсияларини ривожланганлик даражасини ташҳис қилишга устуворлик беришга оид таклифлардан умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Республикаси маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан 2025-йил
7-майдаги 10/263-сон далолатномаси). Натижада юқори синф ўқувчиларининг фаол фуқаролик позициясини ривожлантириш жараёнининг педагогик механизми такомиллаштирилиб, ижтимоий, ҳуқуқий, маданий ва фуқаролик компетенсияларни ривожлантиришга интеграцион ёндашув асосида ўқувчиларни фуқаролик муносабатларига тайёрлаш самарадорлиги оширилган; 
 юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позисиясини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари инновацион таълим муҳитида фаол фуқаролик позициясини ривожлантириш жараёнини ўқувчиларнинг жамиятдаги ижтимоий-ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш ва тан олиш муносабатларига интеллектуал-маънавий ва психологик тайёрлашга доир педагогик фаолиятини ташкил этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан 2022/2023-йилларда бажарилган КА107/2022-2023-рақамли Эрасмус+ мобилитй програм лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамда “Ўзбекистон 24” каналининг тарбиявий кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 24-апрелдаги
№05-09-546-сон далолатномаси). Натижада дарс ва дарсдан ташқари режалаштириладиган таълимий, тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар жараёнида юқори синф ўқувчиларида фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришга тизимли ёндашишнинг педагогик шарт-шароитлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish