Юсупова Мохира Абдуллаевнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчи ёшларни жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги ҳамда саломатлигини баҳолаш услубияти”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7280.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент; Ханкелдиев Шер Хакимович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги, жисмоний ривожланиши ва соматик саломатлиги кўрсаткичларини баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида, уларнинг антропометрик маълумотлари асосида, ёш ва жинс хусусиятларига мувофиқ статистик таҳлил ва норматив мезонлар ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний ривожланишнинг ҳудудий ва демографик фарқларини акс эттирувчи янгиланган нормативлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
ҳудудлараро соғломлаштириш сиёсатининг замонавий ҳолатини баҳолаш зарурати асосида, турли минтақаларда яшовчи ўсмирларнинг саломатлигини аниқлашда, Г.Л. Апанасенко услубига асосланган комплекс таҳлил воситалари ёрдамида, қиёсий мониторинг методикаси ишлаб чиқиш ҳисобига минтақавий саломатлик даражасидаги фарқлар статистик аҳамиятлилик даражаси оширилган;
ўқувчиларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун ўсмирларнинг ҳаракат фаоллиги ва жисмоний тайёргарлигини обектив баҳолаш заруриятидан келиб чиқиб, диагностик тестлар ишлаб чиқиш методикаси асосида, таркибида махсус танланган машқлар мажмуасини такомиллаштириш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражасини аниқ ва тезкор баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг саломатлик даражасини ошириш учун жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаракат фаоллигини оширишда, замонавий спорт-педагогик технологиялар асосида тузилган коррексион-соғломлаштириш дастурини такомиллаштириш ҳисобига амалий машғулотлар самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги, жисмоний ривожланиши ва соматик саломатлиги кўрсаткичлари асосида:
республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида, уларнинг антропометрик маълумотлари асосида, ёш ва жинс хусусиятларига мувофиқ статистик таҳлил ва норматив мезонлар бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи спорт билан шуғуланмайдиган мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дарсларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-16/12740-сон маълумотнома). Натижада, спорт билан шуғулланмайдиган болаларни жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари умумий ҳисобда 11,1 % га яхшиланган.
ҳудудлараро соғломлаштириш сиёсатининг замонавий ҳолатини баҳолаш зарурати асосида, турли минтақаларда яшовчи ўсмирларнинг саломатлигини аниқлаш мақсадида, Г.Л. Апанасенко услубига асосланган комплекс таҳлил воситалари ёрдамида, қиёсий мониторинг методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар Хоразм вилояти мактаб ўқувчилари соғламлаштирувчи машғулотларига татбиқ қилинди (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 
11-декабрдаги 03-16/12740-сон маълумотнома). Натижада, ўқувчи ёшларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари 13,5 % яхшиланган;
ўқувчиларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун ўсмирларнинг ҳаракат фаоллиги ва жисмоний тайёргарлигини обектив баҳолаш заруриятидан келиб чиқиб, диагностик тестлар ишлаб чиқиш методикаси асосида, таркибида махсус танланган машқлар мажмуасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ шаҳрида истиқомат қиладиган мактаб ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик дарсларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-16/12740-сон маълумотнома). Натижада, спорт билан шуғулланмайдиган ўқувчиларни умумий жисмоний тайёргарлиги 6,7 % ни ташкил қилган;
ўқувчиларнинг саломатлик даражасини ошириш учун жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаракат фаоллигини оширишда, замонавий спорт-педагогик технологиялар асосида тузилган коррексион-соғломлаштириш дастурини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Косон шаҳарларида истиқомат қиладиган ўқувчиларнинг соғломлаштирувчи машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган  (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-16/12740-сон маълумотнома). Натижада, тезкорликни ривожлантирувчи “Тик стартдан 30 м югуриш” тестидаги натижалар Урганч ва Чирчиқ шаҳарларидаги ўқувчиларда таққосланганида фарқ 1 % ни, Урганч ва Қарши шаҳарлар ўқувчилари ўртасидаги фарқ–0,6 % ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish