Маматхожаева Дилфуза Хамидулло қизининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув машқ босқичида самбочи қизларнинг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6751.
Илмий раҳбар: Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Артиқов Зохиджон Собирович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машқ босқичида самбочи қизларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
самбочи қизларни мезоцикл таркибидаги тортувчи, зарбдор, яқинлаштирувчи, микроциклларда усулларни қаршиликсиз катта ҳажмда бажартириш ҳамда мусобақа олди тайёргарлик босқичида кичик ҳажмда юқори шиддатда мусобақа вазиятларини модделлаштириш ҳисобига техник усуллар такомиллаштирилган;
ўқув машқ босқичидаги самбочи қизларни мураккаб ҳужум ҳаракатларини бошлашдан олдин чалғитувчи ҳаракатлар вариантини қўллаб, рақиб ҳужумини бузиш орқали қулай динамик ҳолатни шакллантиришга қаратилган тактик ҳаракат элементларини киритиш ҳисобига беллашувни ўз фойдасига ҳал қилиш имконияти оширилган;
самбочи қизларни мусобақа олди мезоциклида асосий таянч усулларни қўллашда дастлаб ҳимояланиш орқали қулай вазиятда қарши ҳужум усуллар кетма-кетлигини комбинациялаш, шоҳ усулларини қўллаб ўнг томонга ҳужум қилиш қулай бўлган спортчиларга нисбатан чап тарафдан ҳужумни бошлаш ҳисобига мусобақаларда техник усулларни ноқулай тарафга бажариш имконияти оширилган;
ўқув машқ босқичидаги самбочи қизларга тайёргарлик даврида жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган катта ҳажмдаги ишни самарали бажариш учун махсус жисмоний сифатларни тарбиялаш ва усулларни бажаришда юқори даражада иштирок этувчи мушак гуруҳларини саралаган ҳолда ривожлантириш ҳисобига курашчиларнинг мусобақа фаолиятида бажарадиган асосий ҳаракатлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув машқ босқичида самбочи қизларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
самбочи қизларни мезоцикл таркибидаги тортувчи, зарбдор, яқинлаштирувчи, микроциклларда усулларни қаршиликсиз катта ҳажмда бажартириш ҳамда мусобақа олди тайёргарлик босқичида кичик ҳажмда юқори шиддатда мусобақа вазиятларини модделлаштириш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар “Сила Знаний” МЧЖ самбо бўйича шуғулланувчи самбочи қизларда ўқув машғулот жараёнларига (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3610-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув машғулотлар жараёнига техник ҳаракатларни самарадорлиги 15,9 % га ошган;
ўқув машқ босқичидаги самбочи қизларни мураккаб ҳужум ҳаракатларини бошлашдан олдин чалғитувчи ҳаракатлар вариантини қўллаб, рақиб ҳужумини бузиш орқали қулай динамик ҳолатни шакллантиришга қаратилган тактик ҳаракат элементларини қўллаш бўйича назарий-амалий маълумотлар “Повышение спортивного педагогического мастерства (самбо)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2024-йил 9-январда “9-И/Ч”-сонли буйруғига асосан ЎҚ 0000110 рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқув машғулотлар жараёнида партерда бажариладиган оғритиш усуллари самарадорлиги 16,8% ошган;
самбочи қизларни мусобақа олди мезоциклида асосий таянч усулларни қўллашда дастлаб ҳимояланиш орқали қулай вазиятда қарши ҳужум усуллар кетма-кетлигини комбинациялаш, шоҳ усулларини қўллаб ўнг томонга ҳужум қилиш қулай бўлган спортчиларга нисбатан чап тарафдан ҳужумни бошлаш бўйича таклифлар Самарқанд вилояти Самбо Ассоциацияси шуғувлланувчилар учун ўқув машғулотлар жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3610-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув машғулотлар жараёнига “Орқадан чалиб ташлаш” усули жорий қилинди ва самарадорлини 16,4 % оширишга эришилган; 
ўқув машқ босқичидаги самбочи қизларга тайёргарлик даврида жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган катта ҳажмдаги ишни самарали бажариш учун махсус жисмоний сифатларни тарбиялаш ва усулларни бажаришда юқори даражада иштирок этувчи мушак гуруҳларини саралаган ҳолда ривожлантириш бўйича таклифлар Андижон вилояти Самбо Ассоциацияси шуғулланувчилар учун ўқув машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги 2025-йил 
11-апрелдаги 02-16/3610-сон маълумотномаси). Натижада, техник ҳаракатларни бажариш учун асосий махсус жисмоний  сифатлар 16 % га ўсган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish