Алламбергенова Раушана Дуисенбай қизининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “5-6 ёшдаги болаларни гимнастика воситалари орқали координацион қобилиятларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8872.
Илмий раҳбар: Тойлибаев Султанбек Мухидович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01. 
Расмий оппонентлар: Яраш
эв Комилжан Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Каримов Дониёр Комил ўғли педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-6 ёшли болаларнинг координацион қобилиятларини гимнастика воситалари орқали ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
катта мактабгача ёшдаги болаларда статик, динамик, мувозанат, ритм, қўл ҳаракати аниқлиги каби координацион қобилият турларини 9 ойлик ўқув машғулот режасига киритиш орқали ҳаракатларни уйғунлашган тарзда бажариш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
5-6 ёшли болалар учун қўл ва оёқ ҳаракатларининг координацион уйғунлигини ривожлантиришга йўналтирилган, психомотор шаклланиш даражаси ва ҳаракат фаолиятининг табиий шаклларига мос ҳолда гимнастика воситалари (гимнастика ўриндиғи, барер, фитбол, кичик тўплар) асосида тузилган машқлар мажмуасини ҳафтасига икки маротаба қўллаш натижасида ҳаракат уйғунлиги яхшиланиб, мавжуд камчиликлар камайган ҳамда ҳаракат давомийлиги оширилган;
катта мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув машғулот жараёнида майда моторика қобилиятини ривожлантириш учун гимнастика воситаларидан иборат (фитболда, ҳалқалар ёрдамида, тўплар билан бажариладиган) машқлар мажмуасини ҳафтада икки маротаба қўллаш ҳисобига сенсомотор интеграциясини кучайтириш имконияти оширилган;
5-6 ёшли болаларнинг машғулот шароитларига мослаштириш учун юрак-қон томир фаолиятини тинчлантирувчи, нафасни тикловчи, нафас олиш фаолиятини меъёрга келтирувчи, мушаклардаги зўриқишни камайтирувчи, тана мувозанатини тикловчи ва бўшаштирувчи вазифаларни бажаришга йўналтирилган “пилатес” машқлар дастурини такомиллаштирган ҳолда қўллаш ҳисобига организмнинг функсионал ҳолатини меъёрга келтириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5-6 ёшли болаларнинг координацион қобилиятларини гимнастика воситалари орқали ривожлантириш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
катта мактабгача ёшдаги болаларда статик, динамик, мувозанат, ритм, қўл ҳаракати аниқлиги каби координацион қобилият турларини 9 ойлик ўқув машғулот режасига киритиш боʻйича таклиф ва тавсиялар “Мектепке шекемги тáлимде дене тáрбиясı” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29-сентябрдаги 438- рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, катта мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси 7,6% га ошган;
5-6 ёшли болалар учун қўл ва оёқ ҳаракатларининг координацион уйғунлигини ривожлантиришга йўналтирилган, психомотор шаклланиш даражаси ва ҳаракат фаолиятининг табиий шаклларига мос ҳолда гимнастика воситалари (гимнастика ўриндиғи, барер, фитбол, кичик тўплар) асосида тузилган машқлар мажмуасини ҳафтасига икки маротаба қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Хоразм вилояти Хива шаҳар 11-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг катта мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машгʻулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Республика таълим маркази 2025-йил 14-майдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, катта мактабгача ёшдаги болаларнинг координацион қобилиятининг ривожланиш даражаси 
12,4 % га яхшиланган;
катта мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув машғулот жараёнида  майда моторика қобилиятини ривожлантириш учун гимнастика воситаларидан иборат (фитболда, ҳалқалар ёрдамида, тўплар билан бажариладиган) машқлар мажмуасини ҳафтада икки маротаба қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Нукус шаҳар 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг катта мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машгʻулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Республика таълим маркази 2025-йил 14-майдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, 5-6 ёшдаги болаларнинг майда моторика аниқлиги 8 % га яхшиланган;
5-6 ёшли болаларнинг машғулот шароитларига мослаштириш учун юрак-қон томир фаолиятини тинчлантирувчи, нафасни тикловчи, нафас олиш фаолиятини меъёрга келтирувчи, мушаклардаги зўриқишни камайтирувчи, тана мувозанатини тикловчи ва бўшаштирувчи вазифаларни бажаришга йўналтирилган “пилатес” машқлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман 9-сонли мактабгача таълим ташкилотининг катта мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машгʻулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Республика таълим маркази 2025-йил 14-майдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг мувозанатни сақлаш ва мураккаб машқларни бажариш самарадорлиги 24% гача яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish