Юлдошова Шахноза Азимбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фантастик насрда бадиий мотивнинг адабий-эстетик функсияси (Рей Бредбери ва Исажон Султон ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5168.
Илмий раҳбар: Кўчимов Улуғбек Қўчқарович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01. 
Расмий оппонентлар:  Абдуллаева Равияжон, филология фанлари доктори; Адамбаева Наргиза Кадамбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: Рей Бредбери ва Исажон Султон асарларидаги мотивларни қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг адабий-эстетик функсиясини бадиийлик мезонлари асосида очиб беришдан иборат.
  III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий-фантастик асар мазмун-моҳиятини очишда фолклор, диний, дидактик, маърифий, ижтимоий, фантастик мотивларнинг адабий-эстетик вазифаси, мотив-сюжет муносабатлари, америка ва ўзбек фантастик асарларида етакчи ҳамда қўшимча мотивларни яратишда адабий таъсир, анъана, издошлик масалалари, ижодкор маҳорати макрокомпаративистика мезонлари негизида асосланган; 
Рей Бредбери ва Исажон Султон асарларининг модернистик ҳамда постмодернистик хусусиятлари, турли замон ва маконга дахлдор бадиий, илмий, публицистик парчаларнинг роман сюжетига сингдирилиши, миллий ва умуминсоний қадриятлар ифодаси, мавзу ва ғояси, қаҳрамонларнинг руҳий олами, мотивлар тизими, мотивнинг адабий-эстетик функсияси қиёсий-типологик жиҳатдан далилланган;  
“Марс йилномалари” ва “Боқий дарбадар” романлари композицияси ва параллел сюжет чизиқлари асосида технократлашган оламнинг апокалиптик ва постапокалиптик тасвирини яратишда бадиий мотивнинг талқини муаллиф ғоясининг мантиқийлиги ва ижодий фантазиясининг кенглиги мезони асосида аниқланган;
ижтимоий муаммоларни миллий-маданий мотивлар, сунъий интеллект билан боғлиқ кашфиётларнинг инсониятга хавф туғдиришидан огоҳ этувчи илмий фантастика ва спекулятив фантастика негизида юзага келган янги мотивлар,  экологик хатардан  хабардор қилувчи  табиат мотивларининг миллий ва эстетик тафаккур тараққиётидаги ўрни, умуминсоний маънавиятни шакллантиришдаги аҳамияти ҳикоялар таҳлили асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фантастик насрда мотивнинг адабий-эстетик функсиясининг қиёсий таҳлили бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
илмий-фантастик асар мазмун-моҳиятини очишда фолклор, диний, дидактик, маърифий, ижтимоий, фантастик мотивларнинг адабий-эстетик вазифаси, мотив-сюжет муносабатлари, америка ва ўзбек фантастик асарларида етакчи ҳамда қўшимча мотивларни яратишда адабий таъсир, анъана, издошлик масалалари, ижодкор маҳорати макрокомпаративистика мезонлари негизида асосланганига доир хулоса ҳамда тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 14-октябрдаги 04/1-2826-сон маълумотномаси). Натижада макрокомпаративистикада мотивнинг тадрижий такомили ва илмий-назарий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳиятини бойитган;
Рей Бредбери ва Исажон Султон асарларининг модернистик ҳамда постмодернистик хусусиятлари, турли замон ва маконга дахлдор бадиий, илмий, публицистик парчаларнинг роман сюжетига сингдирилиши, миллий ва умуминсоний қадриятлар ифодаси, мавзу ва ғояси, қаҳрамонларнинг руҳий олами, мотивлар тизими, мотивнинг адабий-эстетик функсияси қиёсий-типологик жиҳатдан далиллангани хусусидаги илмий натижалар ҳамда материаллардан “Ҳисторй оф Литерарй Cритиcисм” (рўйхатга олиш рақами №275-10) номли дарслигида  фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 5-ноябрдаги №01/4393-сон маълумотномаси). Натижада америка ва ўзбек адабиётидаги фантастик ҳикояларнинг қиёсий таҳлилига оид назарий маълумотлар дарслик мундарижасини такомиллаштирган;
“Марс йилномалари” ва “Боқий дарбадар” романлари композицияси ва параллел сюжет чизиқлари асосида технократлашган оламнинг апокалиптик ва постапокалиптик тасвирини яратишда бадиий мотивнинг талқини муаллиф ғоясининг мантиқийлиги ва ижодий фантазиясининг кенглиги мезони асосида аниқланганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2019-2021-йилларда бажарилган  И-ОТ-2019-42-сон “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феʼл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-мартдаги 01/4-974-сон маълумотномаси). Натижада фантастик асарлардаги образларнинг динамик ва статик портрети билан боғлиқ назарий маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган луғат контентини бойитган; 
ижтимоий муаммоларни миллий-маданий мотивлар, сунъий интеллект билан боғлиқ кашфиётларнинг инсониятга хавф туғдиришидан огоҳ этувчи илмий фантастика ва спекулятив фантастика негизида юзага келган янги мотивлар,  экологик хатардан  хабардор қилувчи  табиат мотивларининг миллий ва эстетик тафаккур тараққиётидаги ўрни, умуминсоний маънавиятни шакллантиришдаги аҳамияти  ҳикоялар таҳлили асосида исботланган хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг америка ва ўзбек адабиётининг муштарак хусусиятлари, инглиз тилидаги асарлар  таржимаси таҳлилига бағишланган ижодий тадбирларида фойдаланган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 22-октябрдаги 01-03/875-сон далолатномаси). Натижада мазкур тавсиялар Америка адибларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилишда самарали фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish