Мухторова Барно Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бойлик» концептининг лингвомаданий хусусиятлари». 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3234
Илмий раҳбар: Ҳожалиев Исмаил Тажибаевич, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари номзоди, доцент Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари номзоди, доцент Маруфова Зулфия Набиевна.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «бойлик» концептининг лингвомаданий хусусиятлари, уларнинг нутқий жараёнда қўлланиши ҳамда унга таъсир этувчи ижтимоий омилларни тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оламнинг концептуал ва лисоний манзараси доирасида «бойлик» концептининг таҳлил қилинганлиги, уни инсон тафаккурида шаклланган воқелик ҳақидаги тизимли билимлар асосида ғоявий, ҳиссий, ассоциатив ва маданий жиҳатдан намоён бўлганлиги, шунингдек, бу концептнинг тил воситасида инсон томонидан тасаввур қилиниши, номланиши ва тушунилиши билан боғлиқ концептуал моделда ифода топганлиги, мазкур модель орқали эса «бойлик» ҳақидаги миллий тафаккур ва лингвомаданий тажрибанинг лексемалар, паремик бирликлар орқали ифодаланганлиги исботланган;
«бойлик» концептини ифодаловчи паремик бирликлар тизимли равишда таҳлил қилиниб, уларнинг турли лингвомаданий муҳитда намоён бўлувчи олтин, кумуш, бриллиант, олмос, зумрад каби моддий ҳамда билим, оила, оилавий ришталар, дўстлик, бахт, муҳаббат каби семалари аниқланган;
«бойлик» концептининг лексик ва паремик бирликлар орқали ифодаланиши халқнинг тарихий тажрибаси, археологик обидалар, ёзма манбалар, халқ қўшиқлари каби маданий қадриятлар ва ёши улуғларга муносабат, меҳмондўстлик каби ижтимоий меъёрлар асосида турли тизимли тиллар мисолида далилланган;
«бойлик» концептининг ассоциатив майдони аниқланган ҳамда турли тизимли тил эгаларига хос бўлган «бойлик» концептининг моддий, маънавий, ахлоқий, эстетик, этик, тарихий, этимологик жиҳатлари асосида тил эгаларининг ижтимоий адолат, меҳнатсеварлик, ўзаро ҳурмат, ватанпарварлик, сабр-қаноат, хайрия, саховатпешалик каби миллий-ментал қадриятлар мундарижаси аниқланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган натижалар асосида:
«бойлик» концептининг ассоциатив майдони аниқланган ҳамда турли тизимли тил эгаларига хос бўлган «бойлик» концептининг моддий, маънавий, ахлоқий, эстетик, этик, тарихий, этимологик жиҳатлари асосида тил эгаларининг ижтимоий адолат, меҳнатсеварлик, ўзаро ҳурмат, ватанпарварлик, сабр-қаноат каби миллий-ментал қадриятлар мундарижаси аниқланганлигига оид илмий натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Давлат Хореография Академияси томонидан олиб борилган «Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун «Болалар рақслари» фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш» мавзусидаги (2021-2023) F3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, «Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати»ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Давлат Хореография Академияси 2024 йил 27 декабрдаги 1/04-158-сон маълумотномаси). Натижада, тил ва маданият муносабатларида «бойлик» концептининг ўзбек, рус ҳамда инглиз миллий маданиятида лексемалар, фраземалар ва паремалар воситасида ифодаланиши ва уларнинг лингвомаданий, когнитив жиҳатдан таҳлил қилишга эътибор қаратилган; 
«бойлик» концептини ифодаловчи паремик бирликлар тизимли равишда таҳлил қилиниб, уларнинг турли лингвомаданий муҳитда намоён бўлувчи олтин, кумуш, брилиант, олмос, зумрад каби моддий ҳамда билим, оила, оилавий ришталар, дўстлик, бахт, муҳаббат каби семалари аниқланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон Телерадиоканали» Давлат Муассасаси «Бедорлик», «Ижод завқи», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда (2022-2025) фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон Телерадиоканали» Давлат Муассасаси 2024 йил 27 декабрдаги №26-36-932-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларда кўтарилган «бойлик» концептининг лингвомаданий хусусиятларига оид масалаларининг илмий асоси кучайтирилган;
«бойлик» концептининг лексик ва паремик бирликлар орқали ифодаланиши халқнинг тарихий тажрибаси, археологик обидалар, ёзма манбалар, халқ қўшиқлари каби маданий қадриятлар ва ёши улуғларга муносабат, меҳмондўстлик каби ижтимоий меъёрлар асосида турли тизимли тиллар мисолида далилланганлигига оид натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Давлат Хореография Академиясида амалга оширилган «Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб (электрон луғатлар) тўплами яратиш» мавзусидаги F3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фольклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Давлат Хореография Академиясининг  
2024 йил 27 декабрдаги №1/04-159-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек фольклори санъатига хос терминлар моҳияти назарий хулосалар асосида уларнинг моҳиятини очиқлашда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish