Латипов Абдурахмон Каюмджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Назми ақоид” асари лексикаси” 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2831.
Илмий раҳбар: Амонов Мухторжон Умарович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, профессор Абдушукуров Бахтиёр Бўронович.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Назми ақоид” лексикасининг умумий миқдорини аниқлаш, ўз қатлам ва ўзлашган қатлам нисбатини белгилаш, луғавий қатлами, мавзуий гуруҳлари, маъно хусусиятларини таҳлил қилиш натижаларига асосланиб, ўзбек адабий тилининг лексик-семантик ва тарихий-этимологик хусусиятлари ҳақида хулоса қилиш ҳамда асар тилининг ўзига хослигини таъминловчи лингвистик омилларни ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Назми ақоид” асарининг ёзилиш тарихи, структураси, муаллифи, нусхалари, адабий-бадиий жиҳатлари ёритилиб, обиданинг ўзбек тили тарихи ва бугунида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда тил хусусиятларини ўрганиш борасида муҳим манба эканлиги асосланган;
асардаги 9796 та лексемадан иборат ўз ва ўзлашган қатлам лексикасининг ўзаро муносабати ва фаоллик даражаси ўрганилиб, статистик таҳлил асосида туркий лексемалар 4733 та (48,31%), арабий лексемалар 3052 та (30,84%), форсий лексемалар 2011 та (20,53%) ва бошқа тиллардан ўзлашган сўз шакллари 31 та (0,32%)ни ташкил этиши аниқланган;
манбадаги туркий, арабий, форсий сўзлар этимологияси, семантикаси ёритилган ҳамда мазкур қатлам лексикасини мансаб, унвон ва касб-ҳунарни билдирувчи сўзлар, илм-маърифатга оид лексемалар, антропоним ва топонимлар, мавҳум тушунчани англатувчи сўзлар каби 10 та мавзуий гуруҳга ажратган ҳолда ўзаро муносабати ва фаоллик даражаси далилланган;
асар лексикасини шакллантирган лексемаларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра турлари таҳлили асосида антонимларнинг контраст тасвир воситаси эканлиги, синонимларнинг маънони даражалаб ифодалаш ва омонимларнинг яширин маъноларни англатишдаги аҳамияти исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидаги лойиҳаларга татбиқ этилган:
манбадаги туркий, арабий, форсий сўзлар этимологияси, семантикаси ёритилиб, мазкур қатлам лексикасини мансаб, унвон ва касб-ҳунарни билдирувчи сўзлар, илм-маърифатга оид лексемалар, антропоним ва топонимлар, мавҳум тушунчани англатувчи сўзлар каби 10 та мавзуий гуруҳга ажратган ҳолда ўзаро муносабати ва фаоллик даражаси далилланишига доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган
AL-FDU2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025 йил 16 июндаги 04/5543-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари касб-ҳунар лексикасига оид бирликларнинг этимологик, терминологик ҳамда номинатив асослари, ички ва ташқи омиллар орқали бойиш манбалари, мазкур бирликларнинг лексик-семантик, структурал ва ясалиш хусусиятларини асослаш жараёнида муҳим манба сифатида хизмат қилган;
тарихий асар лексикаси таркиби статистик, тарихий-этимологик, функционал-семантик хусусиятларига кўра тадқиқ этилганлиги, манбадаги туркий, арабий ва форсий лексемаларнинг семантик хусусиятлари мисоллар орқали асосланганлиги ҳамда асардаги 9796 та лексемадан иборат ўз ва ўзлашган қатлам лексикасининг ўзаро муносабати ва фаоллик даражаси ўрганилиб, статистик таҳлил асосида туркий лексемалар 4733 та (48,31%), арабий лексемалар 3052 та (30,84%), форсий лексемалар 2011 та (20,53%) ва бошқа тиллардан ўзлашган сўз шакллари 31 та (0,32%)ни ташкил этиши аниқланганлигига доир хулоса ва илмий натижалардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги
IZ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024 йил 4 октябрдаги 1/04-125-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари тизимли хулосалар чиқаришга ёрдам берган ва “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати” учун сўзлик тайёрлаш ва изоҳларни асослаш жараёнида муҳим манба сифатида фойдаланилган;
нодир тарихий манба “Назми ақоид” асарининг ёзилиш тарихи, структураси, муаллифи, нусхалари, адабий-бадиий жиҳатлари ёритилиб, обиданинг ўзбек тили тарихи ва бугунида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда тил хусусиятларини ўрганиш борасида муҳим манба эканлиги асосланганлигига доир диссертация илмий натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси давлат илмий-техника дастурлари лойиҳаларини бажаришда “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 4 октябрдаги 26-36-907-сон маълумотномаси). Натижада асарнинг тили таҳлили бўйича илмий қарашлар ва хулосалардан ушбу эшиттиришларнинг мазмуни бойитилган.