Шарипова Зиёдахон Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Bifidobacterium ва Lactobacillus авлодларининг маҳаллий штаммларини култивация қилиш усулларини такомиллаштириш», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4795.
Илмий раҳбар: Ёдгорова Нодира Тургунбаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Абдухалилова Гулнора Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Базарова Гулнора Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Bifidobacterium ва Lactobacillus авлодларининг маҳаллий штаммларини култивация қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор бифидобактерия ва лактобациллаларнинг маҳаллий штаммалари соф култура ҳолида ажратиб олинган ҳамда уларни ДНК секвенирлаш (16S rRNK) орқали текширилиб, генетик идентификацияси асосланган;
илк бор бифидобактериялар ва лактобациллаларнинг соф културасини ажратиб олиш ва ундириш самарадорлигини ошириш ҳамда ўсиш муддатини қисқартириш учун модификацияланган янги озиқ муҳити ишлаб чиқилган («Бифидобактерияларнинг соф культурасини ажратиб олиш ва ундириш учун озиқа муҳити» ихтиро патенти №IAP 8030.25-04-2025);
илк бор бифидобактериялар ва лактобациллаларни замонавий юқори технологияларга асосланган чуқурлаштирилган ферментация усулида (BailunBio) биореакторида култивация қилишнинг технологик параметрлари аниқланган;
илк бор таркибида 11 хил маҳаллий штаммлардан таркиб топган (LBnorm), зарур пробиотик хусусиятларни ўзида сақлаган лактобациллалар ва бифидобактериялардан иборат биологик фаол қўшимчанинг патогенетик аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-тезник кенгаши томонидан 2025 йил 3 мартдаги 13 н/р-26 - сонли илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бор бифидобактерия ва лактобациллаларнинг маҳаллий штаммалари соф култура ҳолида ажратиб олинган ҳамда уларни ДНК секвенирлаш (16S rRNK) орқали текширилиб, генетик идентификацияси асосланганлиги Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши йиғилиши томонидан 27-июн 2024-йил 6-сонли баённома билан  тасдиқланган «Бифидобактерияларнинг соф културасини ажратиб олиш ва култивация қилиш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси 21.08.2024-йил 137-П сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси 23.08.2024-йил 176-сонли буйруқлари билан бактериология лабораториялари амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий бифидобактерия ва лактобацилла штаммларининг молекуляр идентификацияси асосида клиник ва профилактик мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган аниқ штаммлар захираси яратилди. Бу, айниқса, антибиотиклардан кейинги дисбиозни коррекциялаш, иммунитетни қўллаб-қувватлаш ва пробиотик воситаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Штаммларнинг генетик секвенирланиши уларнинг хавфсизлигини ва клиник қўллаш имкониятини илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий штаммларни қўллаш орқали, импорт пробиотиклар ўрнини 3,0 баробар арзон бўлиши ҳисобига 60000 сўм иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: илк бор бифидобактериялар ва лактобациллаларнинг соф културасини ажратиб олиш ва ундириш самарадорлигини ошириш ҳамда ўсиш муддатини қисқартириш учун модификацияланган янги озиқ муҳити ишлаб чиқилганлиги («Бифидобактерияларнинг соф культурасини ажратиб олиш ва ундириш учун озиқа муҳити» №IAP 8030.25-04-2025) Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши йиғилиши томонидан 27-июн 2024-йил 6-сонли баённома билан  тасдиқланган «Бифидобактерияларнинг соф културасини ажратиб олиш ва култивация қилиш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси 21.08.2024-йил 137-П сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси 23.08.2024-йил 176-сонли буйруқлари билан бактериология лабораториялари амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги:  янги модификацияланган муҳит микроорганизмларнинг ўсишини тезлаштириш, биомасса ҳосилдорлигини ошириш ва қимматбаҳо компонентлар (витаминлар, органик кислоталар, бактериоцинлар) ишлаб чиқаришини оптималлаштиришга хизмат қилади. Ичак дисбиозига ташхис қўйиш муддати 2 кунга қисқаради. Иқтисодий самарадорлиги: республикамиз ҳудудида жойлашган даволаш-профилактика муассасалари қошидаги бактериологик лабораториялар кундалик амалиётида ишлатиш учун арзон ва сифатли озиқ муҳити иқтисодий жиҳатдан 6 литр ҳисобидаги амалиётда қўлланилиб келаётган Bifidobacterium озиқ муҳити тоннархидан 10104049 сўм иқтисод қилиш  имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор бифидобактериялар ва лактобациллаларни замонавий юқори технологияларга асосланган чуқурлаштирилган ферментация усулида (BailunBio) биореакторида култивация қилишнинг технологик параметрлари аниқланганлиги Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши йиғилиши томонидан 27-июн 2024-йил 6-сонли баённома билан  тасдиқланган «Бифидобактерияларнинг соф културасини ажратиб олиш ва култивация қилиш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси 21.08.2024-йил 137-П сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси 23.08.2024-йил 176-сонли буйруқлари билан бактериология лабораториялари амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий пробиотик штаммлардан юқори биомасса ҳосилдорлигига (1012 колония ҳосил қилувчи бирлик (КҲҚБ/мл)) эришиш имконини беради. Бу микробиология амалиётида стандартлашган, хавфсиз ва самарали пробиотик воситаларни ишлаб чиқиш, ичак дисбиози ва турли антибиотикотерапиядан сўнг коррекциялашда ва бемор саломатлигини тиклаш имкониятларини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: яратилган ферментация технологияси анъанавий культивация усулларига нисбатан самарали бўлиб, биопрепаратларни саноат миқёсида 4,0 баробар юқори ҳажмда ҳамда 3,0 баробар арзон бўлиши ҳисобида 300000 сўм нарҳда ишлаб чиқариш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор таркибида 11 хил маҳаллий штаммлардан таркиб топган (LBnorm), зарур пробиотик хусусиятларни ўзида сақлаган лактобациллалар ва бифидобактериялардан иборат биологик фаол қўшимчанинг патогенетик аҳамияти исботланганлиги Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Илмий кенгаши йиғилиши томонидан 27-июн 2024-йил 6-сонли баённома билан  тасдиқланган «Бифидобактерияларнинг соф културасини ажратиб олиш ва култивация қилиш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси 21.08.2024-йил 137-П сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси 23.08.2024-йил 176-сонли буйруқлари билан бактериология лабораториялари амалиётига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: LBnorm пробиотик воситаси таркибида маҳаллий инсон микробиотасига мос штаммлар мавжуд бўлгани сабабли, унинг организмга мослиги ва клиник таъсири юқори. Болалар, кексалар ва сурункали касалликларга чалинган беморлар учун хавфсиз ва самарали восита сифатида ишлатиш имкони яратилади. Илмий асосланган маҳаллий пробиотик воситаси аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва профилактика тадбирларини кучайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: LBnorm препарати маҳаллий хомашё ва штаммлар асосида ишлаб чиқарилгани сабабли, унинг таннархи импорт препаратларига қараганда 2-3 баробар (31000 сўм)  арзон бўлиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish