Жуманиёзов Хушнуд Сапаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий осиёдаги халқаро муносабатлар ривожида геосиёсий омилларнинг роли (ХХ-ХХИ аср бошлари)” (“Рол геополитических факторов в развитии международных отношений в Сентралной Азии (ХХ-начало ХХИ вв.)”. 07.00.03 – Жаҳон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1. DSc /Tar503.
Илмий маслаҳатчи: КиргизбаевАбдуғаффор Каримжонович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Расмий оппонентлар тарих фанлари доктори, проф., Раҳимов Мирзоҳид Акрамович –ЎзФА ҳузуридаги Ўзбекистонинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик марказ бўлим мудири, тарих фанлари доктори, проф., Азизбек Холлиев Гўзалович - ЎзМУ, тарих фанлари доктори, проф., Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли - Урганч давлат педагогика институти.
Етакчи ташкилот сифатида Урганч давлат университети кўрсатилган.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ-ХХИ аср бошлари Марказий Осиёдаги халқаро муносабатлар ривожида турли мазмундаги геосиёсий омилларнинг ролини таҳлил этиш, тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
Инсониятнинг, давлатларнинг тарихий тараққиёт жараёнида ишлаб чиқарувчи кучлар ривожига, хом-ашё манбаларига, хизмат бозорларига, фан-техника ютуқларига бўлган эҳтиёжининг ортиб бориши сабаб бу омилларнинг аҳамиятига, таҳлилига алоҳида бир давлатнинг, минтақанинг субъектив манфаатлари нуқтаи-назаридан ёндашиш умуминсоний манфаатларга хизмат қилмаслиги асослаб берилди.
инсоният тарихида ижтимоий-сиёсий жараёнлар ривожини даврлаштириш муаммоларига эътибор қаратилиб, геосиёсий омиллар асосида Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ривожида Қадимги Хоразм ва Қадимги Бақтрия даври; Аҳамонийлар даври; Эллинизм даври; Ҳалифалик даври; Мўғуллар даври; Темурийлар даври; Хонликлар даври; Чор Россияси ва совет даври; Беловеж шартномаси даври (1991- йил), уларнинг ўзига хос хусусиятлари асосланди.
халқаро муносабатлар ривожини таҳлил қилишда геосиёсий акторлар ва функсионал ёндашувларнинг роли, илмий аҳамиятини ёритилди. Халқаро майдонда шовинистик кайфият, мустамлакачиликнинг янгича шаклдаги кўринишларига эга бўлиш ҳисси сақланиб қолар экан турли мазмундаги сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, маданий бирлашмаларга кўр-кўрона эргашмаслик лозим, турли мазмундаги иқтисодий, технологик кўмак, илмий-техник ҳамкорликка асосланган дастурларда онгли иштирок этишни замон талаб қилмоқда. Ушбу жараёнларни чуқур илмий, функсионал таҳлил қилиш, унга қандай муносабатда бўлиш, зарурият бўлса бу жараёнларга шубҳа билан қараш, эҳтиёткорлик сингари кўникмаларни тарбияловчи скептицистик функсия янгича ёндашув усули сифатида асосланди;
халқаро майдонда содир этилаётган турли ижтимоий-сиёсий воқеликларнинг юз беришида табиий-географик, сиёсий, иқтисодий, географик, диний омиллар билан бир қаторда геосиёсий билимлар ва консепсиялар ҳам алоҳида бир муҳим омил эканлиги асосланди. Ушбу консепсиялар мисолида Марказий Осиё ҳудудида вужудга келган дастлабки геосиёсий жараёнлар минтақамизнинг қатор геосиёсий омилларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилинди. Минтақадаги геосиёсий жараёнлар ривожида “Катта ўйин” концепсияси, унинг халқаро муносабатларга қилган таъсири ўрганилди, унинг хронологик даври 1907-йилги инглиз-рус битими эмас, иккинчи жаҳон урушидан кейин Ҳиндистоннинг бўлиниб кетиши давригача давом этганлиги далилланди.
халқаро майдонда вужудга келган замонавий халқаро тартиботда муҳим аҳамият касб этувчи акторлар ҳақида гап борганида “Янги катта ўйин” консепсияси ва унинг Марказий Осиёдаги, Яқин Шарқдаги намоён бўлиш ҳолатларига урғу берилади. Лекин бу консепсия Шимолий Африка ва Шарқий Европадаги геосиёсий жараёнлар ривожига катта таъсир қилаётгани кўрсатиб берилди. Шундай шароитда Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган амалий руҳдаги аҳил қўшничиликка асосланган ташқи сиёсат, унинг моҳияти таҳлил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг нутқларида, мурожаатларидаги, Фармонларидаги янги мингйилликда инсониятни кутаётган кенг қамровли глобал муаммоларни илгари сурилиши, ижтимоий ҳамкорлик глобал таҳдидларга қарши курашнинг муҳим омили экани, уларни бартараф этиш борасида белгиланган вазифаларни илмий таҳлили муҳим аҳамият касб этади. Уларда фақатгина Ўзбекистон манфаатлари илгари сурилмаганлиги, балки умуминсоний характерда экани кўрсатиб ўтилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ушбу тадқиқотдан олинган хулосалар ва таклифлар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди:
инсониятнинг, давлатларнинг тарихий тараққиёт жараёнида ишлаб чиқарувчи кучлар ривожига, хом-ашё манбаларига, хизмат бозорларига, фан-техника ютуқларига бўлган эҳтиёжининг ортиб бориши сабаб бу омилларнинг аҳамиятига алоҳида бир давлатнинг, минтақанинг субъектив манфаатлари нуқтаи-назаридан ёндашиш умуминсоний манфаатларга хизмат қилмаслиги асослаб берилди. Умуммиллий манфаатларни ҳимоя қилишда Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти ҳамкорлиги масалалари, бу борадаги устувор вазифалар Тарих факултети талабалари учун тайёрланган “Глобаллашув асослари” номли дарслик (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68-481 рақамли нашр рухсатномаси) кенг ёритилди. Улардаги таклиф ва хулосалар талабаларнинг дунёқарашини, сиёсий онгини, сиёсий маданиятини юксалишида катта ёрдам берди.
инсоният тарихида ижтимоий-сиёсий жараёнлар ривожини даврлаштириш муаммоларига эътибор қаратилиб, геосиёсий омиллар асосида Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ривожида Қадимги Хоразм ва Қадимги Бақтрия даври; Аҳамонийлар даври; Эллинизм даври; Ҳалифалик даври; Мўғуллар даври; Темурийлар даври; Хонликлар даври; Чор Россияси ва совет даври; Беловеж шартномаси даври (1991-йил), уларнинг ўзига хос хусусиятлари асосланди. Олий таълим муаассасалари ўқув жараёнида талабаларнинг маънавий-маърифий билимларини ошириш ҳамда касбий компетенсияларини такомиллаштиришга доир бу таҳлиллар таклифлари “60112100-Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналишининг малака талаби мазмунига, дарсликларига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази 2025-йил 3-апрелдаги 02/01-01-111- сонли маълумотнома).
халқаро муносабатлар ривожини таҳлил қилишда геосиёсий акторлар ва функсионал ёндашувларнинг роли, илмий аҳамиятини ёритилди. Халқаро майдонда шовинистик кайфият, мустамлакачиликнинг янгича шаклдаги кўринишларига эга бўлиш ҳисси сақланиб қолар экан турли мазмундаги сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, маданий бирлашмаларга кўр-кўрона эргашмаслик лозим, турли мазмундаги иқтисодий, технологик кўмак, илмий-техник ҳамкорликка асосланган дастурларда онгли иштирок этишни замон талаб қилмоқда. Ушбу жараёнларни чуқур илмий, функсионал таҳлил қилиш, унга қандай муносабатда бўлиш, зарурият бўлса бу жараёнларга шубҳа билан қараш, эҳтиёткорлик сингари кўникмаларни тарбияловчи скептицистик функсия янгича ёндашув усули сифатида асосланди (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-июндаги 11-05-3678/04-сон далолатномаси). Бу таклиф ва хулосалар бўлғуси педагог-тарғиботчиларда ғоявий иммунитетни тарбиялашда, халқаро майдондаги воқеликка онгли, эҳтиёткорона муносабатда бўлишларида муҳим аҳамият касб этди;
халқаро майдонда содир этилаётган турли ижтимоий-сиёсий воқеликларнинг юз беришида табиий-географик, сиёсий, иқтисодий, географик, диний омиллар билан бир қаторда геосиёсий билимлар ва консепсиялар ҳам алоҳида бир муҳим омил эканлиги асосланди. Ушбу консепсиялар мисолида Марказий Осиё ҳудудида вужудга келган дастлабки геосиёсий жараёнлар минтақамизнинг қатор геосиёсий омилларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилинди. Минтақадаги геосиёсий жараёнлар ривожида “Катта ўйин” концепсияси, унинг халқаро муносабатларга қилган таъсири ўрганилди, унинг хронологик даври 1907-йилги инглиз-рус битими эмас, иккинчи жаҳон урушидан кейин Ҳиндистоннинг бўлиниб кетиши давригача давом этганлиги далилланди (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 4-апрелдаги 01-30/210-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон сивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик борасидаги вазифаларни мувофиқлаштиришга хизмат қилди.
халқаро майдонда вужудга келган замонавий халқаро тартиботда муҳим аҳамият касб этувчи акторлар ҳақида гап борганида “Янги катта ўйин” консепсияси ва унинг Марказий Осиёдаги, Яқин Шарқдаги намоён бўлиш ҳолатларига урғу берилади. Лекин бу консепсия Шимолий Африка ва Шарқий Европадаги геосиёсий жараёнлар ривожига катта таъсир қилаётгани кўрсатиб берилди. Шундай шароитда Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган амалий руҳдаги аҳил қўшничиликка асосланган ташқи сиёсат, унинг моҳияти таҳлил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг нутқларида, мурожотларидаги, Фармонларидаги янги мингйилликда инсониятни кутаётган кенг қамровли глобал муаммоларни илгари сурилиши, ижтимоий ҳамкорлик глобал таҳдидларга қарши курашнинг муҳим омили экани, уларни бартараф этиш борасида белгиланган вазифаларни илмий таҳлили муҳим аҳамият касб этди. Уларда фақатгина Ўзбекистон манфаатлари илгари сурилмаганлиги, балки умуминсоний характерда экани кўрсатиб ўтилди (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2025-йил 2-февралдаги 79-сонли маълумотнома).