Саидбобоев Зокиржон Абдукаримовичнинг
        Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғарбий Европа ва Россияда Ўрта Осиёга оид тарихий-географик ва картографик билимлар ривожи (ХВИ–ХХ аср бошлари)”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи; 07.00.02–Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Tar48.
Илмий маслаҳатчи: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Лудовит Ҳаллон, тарих фанлари доктори, профессор (Словакия Республикаси); Тошов Худойназар Рамазонович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХВИ–ХХ аср бошларида Ғарбий Европа ва Россияда Ўрта Осиёга оид тарихий-географик ва картографик билимлар ривожини илмий тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ғарбий Европада Буюк географик кашфиётлар ва Уйғониш дарида  шаклланган тарихий география ва картография мустақил фанлар сифатида кўплаб тарихий-географик ва картографик манбаларнинг пайдо бўлишига туртки бергани, бу фанларнинг асосий йўналишлари, назарий-услубий жиҳатлари бўйича яратилган адабиётлардаги илмий ёндашувлар, тарихий-географик ва картографик манбаларнинг мазмуни  далилланган;
сўнгги ўрта асрларда ҳам Ўрта Осиёни тарихий-географик ва картографик ўрганилиш даражаси паст даражада қолганлиги, мавжуд материалларнинг узуқ-юлуқлиги, кўп ҳолларда янглиш эканлиги, уларнинг бирламчи тадқиқи асосан қадимги ва ўрта асрлар даврида шаклланган тасаввурлар бўйича турғун қолганлиги, ҳудуднинг йирик савдо йўлларидан узоқда жойлашганлиги, ички қисмларига ташриф буюрувчилар учун хавфсиз сиёсий шарт-шароитларнинг мавжуд эмаслиги асосланган;
ХВИ– ХВИИ асрларда Ўрта Осиё ҳудуди акс эттирилган картографик манбаларнинг мазмуни бу ердаги давлатлар, шаҳарлар, йирик гидрографик ва табиий обектлар ҳисобига аста-секин бойиб борганлиги, ХВИИ асрнинг иккинчи ярми–ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида европаликларнинг кўплаб хариталарида “ўзбек” (“усбек”), “ўзбеклар мамлакати” (“Усбекиа”) деган этнотопонимлари пайдо бўлгани, Ўрта Осиё ерлари акс этган хариталарда фаол қўлланилгани аниқланган;
ХИХ асрнинг биринчи ярмида ўлканинг тарихий географиясини ўрганиш, географик, топографик хариталарини яратишда Ўрта Осиё масаласида геосиёсий “Катта ўйин” қарама-қаршилиги, ўз таъсирини кучайтириш воситаси ҳам туртки берганлиги, Ўрта Осиёни географик ва картографик жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганиш учун янги даврни бошлаб берганлиги, Россия империяси ва Ғарбий Европа мамлакатларининг ташриф буюрган сайёҳ, миссия, экспедиция, тадқиқотчи ва ҳарбийлари томонидан минтақанинг жаҳон илм-фанига номаълум бўлган табиий манзилгоҳлари, чекка ерлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тўплаш тезлашганлиги, ўлка истило этилиши ортидан эса мустамлака маъмурияти бу тадбирларни тизимли йўлга қўйганлиги ва молиялаштирилганлиги исботланган;
ХИХ асрнинг охири–ХХ аср бошларида Россия империясининг ҳарбий топографлари, картограф ва геодезист, машҳур географ олимлари томонидан Ўрта Осиёнинг табиий-иқтисодий, аҳоли географиясини ўрганиш ҳамда картографик материаллари яратиш географик миқёсда комплекс тарзда олиб борилганлиги, алоҳида мавзули харита ва яхлит атласлар яратиш ва нашр этиш бошланганлиги, марказий ва маҳаллий бошқарув идоралари бу борадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаганликлари, ўлкани ўрганиш учун турли жамиятлар таъсис этилиб, уларга империянинг марказий қисмларидан қатор тадқиқотчилар жалб этилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарбий Европа ва Россияда Ўрта Осиёга оид тарихий-географик ва картографик билимларнинг ривожи (ХВИ–ХХ аср бошлари) мавзусидаги тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ҳамда чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Ўрта Осиёнинг тарихий-географик ва картографик манбалари таҳлили республика олий ўқув юртларининг 5120300–Тарих (жаҳон мамлакатлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши ёзилган “Тарихий география” дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 28 февралдаги 037-сон гувоҳномаси). Мазкур дарслик талабаларининг тарихий-географик, хусусан хариталар ҳақидаги билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади;
ХИХ асрнинг 70-йилларида Туркистонга ташриф буюрган ва кўрган- кечирганлари асосида “Россия Туркистони: Қўқон, Бухоро ва Ғулжага саёҳат қайдлари” номли икки жилдли асарини ёзиб, 1876 йилда Лондонда нашр эттирган Южин Скайлернинг ҳаёти ва фаолияти “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Янги нашр” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2019 йил 30 июлдаги 02-14/332-сон маълумотномаси). Кўрсатувда мазкур манба, унинг тарихий-географик аҳамияти ҳамда унинг муаллифи ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилганлиги томошабинларда ўлканинг тарихи, географияси бўйича маълум тасаввур ва кўникмаларга эга бўлишларига хизмат қилган;
хариталарнинг инсоният тарихи ва жамият учун зарурияти, уларнинг ўтмиш тарихни ўрганишдаги аҳамияти, Ўрта Осиёга оид хариталарнинг яратилиш тарихи каби масалалар муалллиф иштирок этган “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” кўрсатувида батафсил баён этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2020 йил 13 февралдаги 02-70-362-сон маълумотномаси). Кўрсатувда келтирилган маълумотлар, билдирилган фикр-мулоҳазалар жамоатчиликнинг тарихий хариталар, хусусан Ўрта Осиёнинг қадимги, ўрта асрлар ва янги даврдаги картографик тарихи ҳақидаги тасаввур ва кўникмаларини бойишига хизмат қилади;
“Книга Болшому Чертежу”даги Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудларига оид тарихий-географик, картографик маълумотлар ҳамда Пётр Иванович Ричков ва унинг “Оренбург топографияси” (1762) асари қисмлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейида 2012–2013 йилларда бажарилган ИФА-2012-1-6-рақамли “Ўзбекистон тарихи. Хрестоматия. 3-жилд” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳани тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 25 июндаги 3/1255-1320-сон маълумотномаси). Улар тегишли шарҳлар асосида “Ўзбекистон тарихи (хрестоматия). 3-жилд. ХВИ–ХИХ асрлар” номли хрестоматиядан ўрин олган;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2017–2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-125-рақамли “Ўзбекистон манбашунослиги ва тарихшунослиги: назария, шаклланиш ва ривожланиш (қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” амалий тадқиқот лойиҳа доирасида диссертациянинг илмий натижаларидан, жумладан ХИИИ–ХВИИИ асрлардаги рус ва Европа тилларидаги манбаларда Ўрта Осиё тавсифи, шунингдек, ХИХ аср биринчи ярмида Ўрта Осиёга жўнатилган дипломатик миссия, элчилик ва экспедициялар натижасида яратилган манбалар тадқиқини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 25 июндаги 3/1255-1320-сон маълумотномаси). Бунда юқоридаги манбаларнинг минтақа тарихий-географиясини ўрганишдаги ўзига хос аҳамияти очиб берилган ҳамда улар тегишли шарҳлар асосида ҳаммуаллифликда “Манбашунослик” номли дарсликдан ўрин олган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish