Шакиров Хотамбек Анваровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5102. 
Илмий раҳбар: Ҳошимов Жаҳонгир Равшанбек ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошқаруви остидаги инвестиция активлари қиймати 50 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган хорижий венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга мазкур инвестицияга тенг миқдоргача бўлган, бироқ 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда инвестиция маблағларини ажратиш таклиф этилган;
мамлакат энергетика соҳасининг қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш тармоғи инвестиция лойиҳаларига хорижий инвесторнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган ҳолатда камида 50 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган хорижий инвесторларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш  таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга умумий ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан юқори технологияли товарлар ишлаб чиқаришни ва экспорт ҳажмини камида 30 фоизга амалга оширишни инобатга олган ҳолда молиявий имтиёзларни бериш  зарурлиги илмий асосланган;
хорижий сармоядор корхоналар корхона капиталини ошириш ёки янги корхонани ишга тушириш мақсадида ўз фойдасидан камида 5 йил қайта инвестициялашни амалга оширганда тўланган солиқлар суммасининг 20 фоизи миқдорида солиқни хорижий сармоядорга қайтариш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётга хорижий инвестицияларини жалб қилишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
бошқаруви остидаги инвестиция активлари қиймати 50 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган хорижий венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга мазкур инвестицияга тенг миқдоргача бўлган, бироқ 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда инвестиция маблағларини ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлигининг 2025 йил 6 апрелдаги 01-10-00390-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг энг мақбул усулларидан бири бўлган венчур молиялаштириш ривожлантирилади, пай ва венчур жамғармалар фаолиятини йўлга қўйиш орқали портфел инвестициялар ҳажмини 2 баравар оширишга эришилади. Жумладан, 2024 йилда Ўзбекистон стартапларига венчур инвестициялар ҳажми 17,5 млн.АҚШ долларига етиб, 2022 йилга нисбатан 14 млн.АҚШ долларига ошган;
мамлакат энергетика соҳасининг қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш тармоғи инвестиция лойиҳаларига хорижий инвесторнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган ҳолатда камида 50 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган хорижий инвесторларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш  тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги ПФ-158 сонли фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлигининг 2025 йил 6 апрелдаги 01-10-00390-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида энергетика тизимидаги монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, қайта тикланадиган энергетика технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланишни янада кенгайтириш учун энг қулай шароитлар яратишга хизмат қилади. Натижада, қайта тикланувчи энергия манбаларини 25 минг МВт ҳамда жами истеъмолдаги улушини 40 фоизга етказиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжи учун етказиб бериладиган электр энергия миқдорини 120 миллиард кВтга етказишга эришилган;
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга умумий ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан юқори технологияли товарлар ишлаб чиқаришни ва экспорт ҳажмини камида 30 фоизга амалга оширишни инобатга олган ҳолда молиявий имтиёзларни бериш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлигининг 2025 йил 6 апрелдаги 01-10-00390-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш натижасида махсус иқтисодий зоналарда саноат маҳсулотлари экспортининг  мамлакат умумий саноат маҳсулотлари экспортидаги улушини 2020 йилда 5,2 фоиздан 2024 йилда 7 фоизда бўлиши таъминланган. Натижада, махсус иқтисодий зоналарда саноат маҳсулотлари экспортининг мамлакат умумий саноат маҳсулотлари экспортидаги улушини келгусида 30 фоизга етказишга эришилган;
хорижий сармоядор корхоналар корхона капиталини ошириш ёки янги корхонани ишга тушириш мақсадида ўз фойдасидан камида 5 йил қайта инвестициялашни амалга оширганда тўланган солиқлар суммасининг 20 фоизи миқдорида солиқни хорижий сармоядорга қайтариш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги томонидан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлигининг 2025 йил 6 апрелдаги 01-10-00390-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлаш, хорижий инвесторларнинг бирламчи инвестиция фаолиятидан олган фойдаларини қайта инвестиция фаолиятига йўналтиришларини рағбатлантириш таъминланади.  Натижада, асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажмининг йиллик ўртача 7 фоиз атрофида ўсишини таъминлаш имкониятини яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish