Йўлдошев Шоҳруҳ Бобораҳим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Билвосита солиқларнинг корхона молиявий - хўжалик фаолиятига таъсири ва уларни оптималлашириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2570.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Зафаржон Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси банк молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда билвосита солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик ҳолатига таъсирини оптималлаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга доир илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҚҚС тўловчилари ва устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар устав капитални шакллантириш ёки камайтириш ҳамда товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча операцияларни 3 иш кунидан кечиктирмай “Э-актив” ахборот тизимида акс эттириш таклиф этилган;
ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш ва уни тасдиқловчи гувоҳномани 5 иш куни ичида олиш, унга оид муҳим шартлар тартиби таклиф этилган;
ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши 90 кунгача тўхтатиб турилган (тугатилган) ёки бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар бўйича тўланган солиқ суммаси ҳисобга олинмаслиги ва гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш таклиф этилган;
Охирги 1 йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган ҚҚС тўловчилар “интизомли солиқ тўловчилар” тоифасига киритилиши, ҳамда “экспорт” божхона режимида чиқарилган кундан бошлаб 180 кун ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми банк ҳисобварағига келиб тушмаса, ҳисобга олинган ҚҚС суммаси белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш таклифи берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда билвосита солиқларнинг корхоналар молиявий хўжалик фаолиятига таъсири ва уларни оптималлаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҚҚС тўловчилари ва устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар устав капитални шакллантириш ёки камайтириш ҳамда товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча операцияларни 3 иш кунидан кечиктирмай “Э-актив” ахборот тизимида акс эттириши лозимлиги таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-595-сон қарорида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 31 мартдаги 15-38212-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023–2024 йиллар давомида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар сонининг пасайиб бориш тенденсиясига қарамай улар томонидан 5460 млрд сўмлик ҚҚС тўланган, ҚҚС йиғилувчанлик даражасининг йиллик ўсиш суръати 1,5 (8,5-7) фоизга ошган;
ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш ва уни тасдиқловчи гувоҳномани 5 иш куни очида олиш, унга оид муҳим шартлар тартиби таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни яна такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-595-сон қарорида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 31 мартдаги 15-38212-сонли маълумотномаси). Натижада, рўйхатга олиш жараёнидаги бюрократик тўсиқлар камаяди, сохта ҚҚС тўловчиларнинг олди олинади ва мамлакатда солиқ интизоми янада мустаҳкамланади. Бу эса соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, тадбиркорлик ривожига ижобий таъсир кўрсатган.
ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши 90 кунгача тўхтатиб турилган (тугатилган) ёки бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар бўйича тўланган солиқ суммаси ҳисобга олинмаслиги ва гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812-сон қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 31 мартдаги 15-38212-сонли маълумотномаси). Натижада, гувоҳноманинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш механизми солиқ тўловчиларни ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажараётганлигини таъминлайди. Бу эса умумий ҳисобда адолатли, шаффоф ва барқарор солиқ тизимини шакллантиришга хизмат қилган.
Охирги 1 йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган ҚҚС тўловчилар “интизомли солиқ тўловчилар” тоифасига киритилиши, ҳамда “экспорт” божхона режимида чиқарилган кундан бошлаб 180 кун ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми банк ҳисобварағига келиб тушмаса, ҳисобга олинган ҚҚС суммаси белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-декабрдаги ЎРҚ-741-сонли қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 31 мартдаги 15-38212-сонли маълумотномаси). Натижада, бугунги солиқ амалиётида қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб қўшилган қиймат солиғини ундириш тартиби такомиллаштирилди.