Бобомуротова Манзура Панжи қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5000. 
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёллаган ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммасини ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоригача камайтириш таклиф этилган;
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадларини ишлаган вақтидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида солиққа тортиш таклиф этилган;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида 3 иш куни ичида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритиш тартиби ишлаб чиқилди;
солиқ органлари томонидан солиқ даврида даромади 100 миллион сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш мезонлари таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёллаган ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммасини ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоригача камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30-август  2022-йилдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-366-сон Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2025 йил 27 мартдаги № 03/41-7-6566-сонли маълумотномаси). Натижада, ёлланган ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммаси 35 фоизга камайтирилиб, бу орқали тадбиркорларнинг солиқ юки 1,5 триллион сўмга енгиллаштирилди, қўшимча равишда 30 мингта янги иш ўрни яратилиб, бу иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришга хизмат қилди, шунингдек, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 18 фоизга ошди, бу эса иқтисодиётнинг турли соҳаларида  иш унумдорлигини сезиларли даражада кучайтирди.
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадларини ишлаган вақтидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида солиққа тортиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-ноябрдаги “Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган ҳаражатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари”ги ВМҚ-707-сон Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2025 йил 27 мартдаги № 03/41-7-6566-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда давлат бюджетига қўшимча равишда 2,3 триллион сўм солиқ тушумларини таъминлади, шунингдек, мазкур тартиб ўзини-ўзи банд қилганларнинг расмий иқтисодий тизимга киришини рағбатлантириб, уларнинг сонини 2024-йилда 15 фоизга оширди ва улар томонидан яратилган маҳсулот ва хизматлар ҳажмини 20 фоизга оширишга имкон берди, бу эса меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга ва иқтисодий барқарорликни таминлашга хизмат қилди.
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида 3 иш куни ичида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритиш тартиби ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-ноябрдаги “Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган ҳаражатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари”ги ВМҚ-707-сон Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2025 йил 27 мартдаги № 03/41-7-6566-сонли маълумотномаси). Натижада, якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиққа оид интизоми кучайтирилиб, уларнинг ёлланган ходимлар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштириш даражаси 2023-йилга нисбатан 35 фоизга ошди, бу эса ўз навбатида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий суғурта тизимига жалб этилган шахслар сонини кўпайтиришни таъминланади.
 солиқ органлари томонидан солиқ даврида даромади 100 миллион сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш мезонлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-ноябрдаги “Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган ҳаражатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари”ги ВМҚ-707-сон Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2025 йил 27 мартдаги № 03/41-7-6566-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий бюджетларга қўшимча 90,0 миллиард сўм солиқ тушумларининг келиб тушиши ҳисоб-китоб қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish