Элмуратов Баҳодир Абдугаппаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Жануби-ғарбий Қизилқумнинг тош даври маданиятлари”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2023.2.PhD/Tar 505
Илмий раҳбар: Баҳтиёр Курбонович Сайфуллаев, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: ЎзРФА Миллий археология маркази бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор, Сулейманов Рустам Хамидович ва Фарғона давлат университети, тарих факултети доценти, тарих фанлари номзоди Мирсоатова Сайёра Тургуновна
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жануби-ғарбий Қизилқум ҳудудидан топилган тош даврига оид янги ёдгорликларнинг маданий-даврий хусусиятлари, Ўрта Осиё тош даври маданиятлари тизимида тутган ўрни ва аҳамиятини аниқлашдан иборат:
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тош индустриясида пичоқсимон пластиналарнинг, бюске типидаги мураккаб кесгичнинг ва қирраларидан бири ўтмаслаштирувчи ретушлар ёрдамида ишланган тош пластиналарнинг топилишига асосланиб, Оёқоғитма 1-11-пунктлари сўнгги палеолит даврига оидлиги исботланган;
Оёқоғитма ИИ неолит макони бир маданий қатламдан иборатлиги, ушбу ҳудуддан топилган тош буюмлар таркибидаги пластинкалар орасида Калтаминор маданияти иккинчи босқичига хос ўқ учининг мавжудлигига кўра, сўнгги неолит даврига оидлиги аниқланган;
Бошоғитма тошга ишлов бериш устахонаси 1-2-компекси тош артефактларининг сақланиш даражаси, индустрия таркибида ординар чақмоқлаш техникаси ва оддий қирғичларнинг мавжудлиги, тошларни чақмоқлаш оғир ушатғичлар ёрдамида амалга оширилганлиги туфайли ўрта палеолитнинг типик мусте вариантига оидлиги ҳамда ҳудудий жиҳатдан Орол-Каспийбўйи маданиятларига ўхшашлиги исботланган;
Бошоғитма тошга ишлов бериш устахонасининг 3-компекси индустрияси эса параллел леваллуа техникасининг устунлиги ва тошларни чақмоқлашда енгил тош ушатғичларнинг қўлланилганлигига асосланиб, сўнгги палеолит даврининг параллел-леваллуа маданиятига оидлиги ҳамда Ўрта Зарафшон воҳаси маданиятлари билан боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Жануби-ғарбий Қизилқумнинг тош даври маданиятлари” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Бошоғитма 1-2-комплекси ўрта палеолитга оид топилмажойлари типик мусте, Оёқоғитма ИИ ҳамда ушбу ботиқдаги 1-11-пунктлар ва Бошоғитма 3-комплекслари эса сўнгги палеолит даври ёдгорликлари эканлиги аниқланган. Диссертацияда илмий жиҳатдан таҳлил қилинган моддий манбалар, хорижий ва маҳаллий илмий адабиётлар, илмий асосга эга бўлган хулоса таклифлар Ўзбекистоннинг палеолит даври тарихини ўрганиш, бой моддий ва маданий меросни англашга хизмат қилади, уни келажак авлодга тўлалигича етказиш, туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги Халқаро “Олтин мерос” хайрия-жамоат фонди амалий тадбирларини ўтказиш ҳамда истиқболдаги режаларини белгилашда кенг фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия-жамоат фондининг 2024-йил 23-июлдаги 01/29-сонли маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида, Жануби-ғарбий Қизилқум тош даври одамларининг моддий ва маданий ҳаёти тўғрисида янги маълумотлар билан танишишларига хизмат қилган;
Тош индустриясида пичоқсимон пластиналар, бюске типидаги мураккаб кесгич ва қирраларидан бири ўтмаслаштирувчи ретушлар ёрдамида ишланган тош пластиналарнинг топилишига асосланиб, Оёқоғитма 1-11-пунктлари ҳамда Оёқоғитма ИИ неолит макони юзасидан топилган материаллар сўнгги палеолит даврига оидлиги исботланганлиги ҳамда Бошоғитма тошга ишлов бериш устахонаси 1-2-компекси тош артефактларининг сақланиш даражаси, индустрия таркибида ординар чақмоқлаш техникаси ва оддий қирғичларнинг мавжудлиги, тошларни чақмоқлаш оғир ушатғичлар ёрдамида амалга оширилганлиги туфайли ўрта палеолитнинг типик мусте вариантига оидлиги ҳамда ҳудудий жиҳатдан Орол-Каспийбўйи маданиятларига ўхшашлиги исботланганлиги ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Тақдимот” дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” Давлат муассасасининг 2024-йил 3-декабрдаги №02-31-1239-сонли маълумотномаси). Ўз ўрнида, ушбу кўрсатув телетомошабинларга Жануби-ғарбий Қизилқум тош даври одамларининг моддий ва маданий ҳаёти тўғрисида янги маълумотлар билан танишишларига яқиндан ёрдам берган;
Оёқоғитма ИИ неолит макони бир маданий қатламдан иборатлиги, ушбу топилмажой ҳудуддан топилган тош буюмлар таркибидаги пластинкалар орасида Калтаминор маданияти иккинчи босқичига хос ўқ учининг мавжудлигига кўра, сўнгги неолит даврига оидлиги аниқланганлиги ҳамда Бошоғитма тошга ишлов бериш устахонасининг 3-компекси индустрияси эса параллел леваллуа техникасининг устунлиги ва тошларни чақмоқлашда енгил тош ушатғичларнинг қўлланилганлигига асосланиб, сўнгги палеолит даврининг параллел-леваллуа маданиятига оидлиги ҳамда Ўрта Зарафшон воҳаси маданиятлари билан боғлиқлиги далилланганлигидан Ўзбекистоннинг энг қадимги тарихи бўйича кўргазмалар қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 29-ноябрдаги №3/1255-2664-сонли далолатномаси). Натижада, “Ўзбекистон тарихи давлат музейи” экспонатлари орасида жойлаштирилган ушбу буюмлар музейга ташриф буюрувчиларда Жануби-ғарбий Қизилқум ҳудудида яшаган аждодларимизнинг ҳаёт тарзи, тошга ишлов бериш технолгиялари, хўжалиги ва маданий ҳаёти бўйича тўлақонли тасаввурлар ҳосил қилишларига хизмат қилган.