Хидирова Наргизахон Ўриновнанинг  
тарих фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила-никоҳ муносабатларида аёлларнинг мавқейи (хви-хх аср бошлари ўрта осиё хонликлари мисолида”  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.4. DSc/Tar31
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Илмий раҳбар: Каримов Элёр Эрикович тарих фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор  Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор в.б. Аминов Бобур Бобомуродович, тарих фанлари доктори, Ўзбекистон халқаро Исломшунослик академияси профессори Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович.                                                                                                    
Етакчи ташкилот:       Тошкент давлат шарқшунослик университети     
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.    
II. Тадқиқотнинг мақсади ХВИ – ХХ аср бошларида Ўрта Осиё хонликлари ҳудудида яшаган аёлларнинг мавқейини оила-никоҳ муносабатлари доирасида  илмий асослашдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
Оила-никоҳ муносабатларига оид манбалар ва ҳужжатларда аёлларга нисбатан ترم (тарїм), با (аба), اپا (апа), فذن  (қазїн),  бону, хонум, бегим, оғо/оға, оқа/ака, бекач каби сўзлар билан мурожаат қилинганлиги аниқланган;  
ХВИ-ХХ аср бошларига  оид девон ҳужжатлари, оила-никоҳ муносабатлари акс этган ҳужжатларнинг формулярлари, расмийлаштириш тизими, амалиётга тадбиқ этилиш механизмлари очиб берилган;  
Бухоро ва Қўқон хонликларидан фарқли равишда  Хива хонлигида айрим никоҳ шартномалари олди-сотти (байъ ёки баяа) кўринишида  расмийлаштирилганлиги ва бунда айрим Ҳанафий уломоларининг никоҳни баяа лафзи билан боғлаш мумкинлиги тўғрисидаги ривоятларига амал қилинганлиги далилланган;
Қўқон хонлари архиви (И.№1043. 1-рўйхат.) ва  Қўқон давлат музейи қўриқхонасида мерос, иқрор хати, никоҳона пули, сағир (этим)лар масаласи, маҳр, хон ҳарами билан боғлиқ ҳужжатлар сақланиши ва бундай ҳужжатлар Бухоро ҳамда Хива хонликлари фондларда  учрамаслиги   кўрсатиб берилган; 
ХВИ-ХХ аср бошларида асосан маҳр белгилангандан кейин никоҳ аҳди (ёки ақд) тузилганлиги, талоқ хатлари эса турли сабаблар билан ажрим қилинган оилаларга тегишли қози қарорларидан иборат бўлганлиги, уларда никоҳни бекор қилишга сабаб бўлган омиллар, талоқ турлари,  ажралиш ҳуқуқининг аёл кишига берилиши (хулуъ), маҳр ва нафақа масалалари ўз аксини топганлиги далилланган; 
Аёллар Оила ва никоҳга тегишли масалаларда ҳукумдор, малика ёки  маъсул шахсларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлганлиги, улар қози, бий ёки мировой судяларга маҳрни талаб қилиш, қалинни  қайтариш, эрнинг меросидан улуш олиш, талоқ ва нафақа масалаларида ариза билан мурожаат қилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ушбу тадқиқотдан олинган хулосалар ва таклифлар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди:
Оила-никоҳ муносабатларида аёлларнинг мавқейи (ХВИ-ХХ аср бошлари Ўрта Осиё хонликлари мисолида)” номли тадқиқот иши натижасида:
қозилик институтининг муҳим қисми бўлган қозилик маҳкамаси фаолияти тарихи, ўрта асрларда яшаган аёлларнинг оила-никоҳ, мерос, олди-сотти шартномаларидаги иштироки, Ўрта Осиё хонликлари, хусусан Қўқон хонлигига тегишли аёлларга оид вақф, васиқа, иқрорнома (ёки иқрор хати), ваколатнома (ёки ваколат хати) каби тарихий ҳужжатлар тузилиши, уларни расмийлаштириш тартиблари, ўзбек давлатчилиги тарихида судя(қози)лар фаолияти, уларнинг оил-никоҳ масалаларига ёндашувлари билан боғлиқ тарихий жараёнларга доир  бирламчи архив ҳужжатларига тегишли  илмий янгиликларда «Қўқон давлат музей-қўриқхонаси»нинг тарих бўлимига Қўқон хонлигига оид экспонат ва материаллар кўргазмасини қайта шакллантиришда илмий ахборот сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 22-декабрдаги 04-05/4841-сон маълумотномаси). Натижада, қозилик институтининг муҳим қисми бўлган қозилик маҳкамаси фаолияти тарихи, ўрта асрларда яшаган аёлларнинг оила-никоҳ, мерос, олди-сотти шартномаларидаги иштирокига оид  маълумотлар фактик материаллар билан бойитилган;
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар бўлимида сақланаётган “Мажъмуа ул-васойиқ” (“Васиқалар тўплами”), жўнг асарлар, фатво тўпламлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви ва Бухоро давлат Арк музейи қўриқхонаси фондларида сақланаётган айрим нодир қозилик ҳужжатларида акс этган материалларидан  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 16-июлдаги ПҚ-5186-сон қарорига мувофиқ “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқлами тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг 2-йўналишига оид “Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари” 18-банди “Аждодлар мероси - ибрат ва тарбия манбаи” мавзусида амалга оширилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази 16-феврал 2023 йил №08-17/149-сон маълумотномаси). Натижада, “Мажъмуа ул-васойиқ” (“Васиқалар тўплами”), жўнг асарлар, фатво тўпламлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви ва Бухоро давлат Арк музейи қўриқхонаси фондларида сақланаётган айрим нодир қозилик ҳужжатларида акс этган маълумотлар доирасида  янги маълумотлар оммалаштирилди;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар” бўлимида сақланаётган ХИХ аср охири ХХ аср бошларига оид Туркистонда нашр қилинган айрим босма асарлар, газета ва журналлар  илк бор илмий муомалага киритилганлиги, шунингдек, “Китобхонлик ҳафталиги” доираси ўтказилган “Миллий ва дини қадриятларда гендер масалалари (қўлёзма манбалар, тарихий ва бадиий асарлар асосида)" мавзусидаги давра суҳбатида (2021 йил 6 апрел)  “Қўлёзма ва тарихий (бадиий) асарларда аёл тимсоли”, “Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш” (2022- йил 20- апрел) номли давра суҳбатида “Алишер Навоий Номидаги Миллий кутубхонанинг нодир нашрлар бўлимида сақланаётган аёллар масаласига оид манбалар” номли маърузаларда фойдаланилган (Алишер Навоий Номидаги Миллий кутубхонанинг 2022-йил 29-ноябр 01-20/1483-сон маълумотномаси). Натижада, ХИХ аср охири ХХ аср бошларига оид Туркистонда нашр қилинган айрим босма асарлар, газета ва журналлар  илк бор илмий муомалага киритилиб, “Китобхонлик ҳафталиги”, тказилган “Миллий ва дини қадриятларда гендер масалалари (қўлёзма манбалар, тарихий ва бадиий асарлар асосида)" “Қўлёзма ва тарихий (бадиий) асарларда аёл тимсоли”, “Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш” (2022- йил 20- апрел) номли давра суҳбатида фойдаланилган; 
"Ўзбекистон тарихи" телеканалида эфирга узатилган “Нафосатнома" “Мавзу", "Иптидо" кўрсатувлари ссенарийсини ёзишда, тадқиқотда илгари сурилган Тўмарис, самарқандлик Фотима бинти Муҳаммад, Туркон оғо, Сароймулк хоним каби ўнга яқин аёлларнинг ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрни, ХВИ-ХХ аср бошларига оид қўлёзма минбалар ва архив ҳужжатларида акс этган оила-никоҳ муносабатлари, вақф мулкларини  таъсис этган ва уни бошқарган (мутавали) аёоллар, ўрта асрларда яшаган аёлларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда тутган ўрнига доир материаллардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 24-феврал 06-28-309-сон маълумотномаси). Натижада,  “Нафосатнома" “Мавзу", "Иптидо"  номли дастурлнинг ишонарли манбалар билан бойишига эришилган;
Қўқон давлат педогогика институте томонидан О.Қўзибоева раҳбарлик  қилган ХТ-Ф2-001 “Умумий ўрта таълим мактабларида география фанларини ўқитишда милллий истиқлол гоясини ўқувчилар онгига сингдириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилди. Тадқиқот натижаларидан лойиҳа доирасида “Умумий ўрта таълим мактабларида география фанларини ўқитишда милллий истиқлол гоясини ўқувчилар онгига сингдириш” ўқув услубий қўлланмани тарихий қадриятлар, урф-одатларимизда онага бўлган муносабат, қизлар тарбияси, оила қадирятлари каби масалаларни ёритиб беришда фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педогогика институтининг 2023-йил 4 декабр 1310/04-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида таёрланган ўқув услубий қўлланма тарихий қадриятлар, урф-одатларимизда онага бўлган муносабат, қизлар тарбияси, оила қадирятларига оид маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish