Наргиза Қахрамоновна Шоназарованинг Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ва ривожланиш тарихи (1991-2021 йй)” (история развития и деятельность органов самоуправления граждан города ташкента (1991-2021гг.)) 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1. PhD/Tar2233
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Илмий раҳбар: Ишкуватов Валиқул Турдиевич тарих фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар тарих фанлари доктори, профессор Назаров Насриддин Атакулович, тарих фанлари доктори Толипов Файзулла Саидович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ва ривожланишини тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида азалдан ўзига хос этнодемографик ҳолат шаклланганлиги, маҳаллаларда аҳоли салмоғининг юқори даражадалиги, уларнинг кўп миллатли таркибга эга эканлиги, ишчи кучи ва кадрлар салоҳиятининг етарли даражадалиги, маҳаллалар аҳолисига хос анъанавий турмуш тарзининг бугунги замонавий модернизация жараёнлари билан уйғунлашганлиги маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида ўз аксини топганлиги илмий асосланган;
тарихий, ижтимоий-демографик нуқтаи назардан шаҳардаги маҳаллаларнинг ўзига хос этноҳудудий хусусиятлари ва аҳоли анъанавий турмуш тарзидан келиб чиқиб 1) анъанавий маҳаллалар; 2) янги квартал (мавзе) лардаги маҳаллаларга, маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий, этнодемографик ҳолати, жойлашув хусусиятлари ва аҳолининг турмуш тарзидан келиб чиқиб а) асосан маҳаллий аҳоли истиқомат қиладиган анъанавий маҳаллалар; б) турли миллат ва элатлар истиқомат қиладиган янги маҳаллаларга бўлиб таҳлил қилинди;
тадқиқот даврида маҳаллалардаги мавжуд салоҳият ва ресурслардан самарали фойдаланилмаганлиги ўзини ўзи бошқариш органларининг етарли даражада ривожланишига тўсиқ бўлиб келганлиги, фуқаролар йиғинлари раисларини танлаш, сайлаш ва жой-жойига қўйишда мавжуд имкониятлар ишга солинмаганлиги борасида айрим муаммолар мавжудлиги, янги Ўзбекистон даврида маҳаллаларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг миллий модели негизида “Маҳалла–Халқ қабулхонаси–маҳалла” тамойили ўзини оқлаётганлиги далилланди;
маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг иқтисодий-молиявий асослари ҳозирга қадар яхши ривожланмаганлигини инобатга олиб, тузилма иқтисодий механизмининг оқилона шаклларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини ошириш, бюджет ва солиқ қонунчилигини тартибга солишда маҳалланинг иштирокини таъминлаш, давлат ҳокимияти ваколатларининг бир қисмини маҳаллий бошқарув органларига ўтказиш, маҳаллалар ҳузурида эксперт ва шаҳар жамоат (маслаҳат) Кенгашини ташкил этиш таклифлари илгари сурилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ушбу тадқиқотдан олинган хулосалар ва таклифлар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди:
Давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари нуфузини ошириш, Тошкент шаҳри маҳаллаларида мустақиллик йилларида маънавий-маърифий соҳалардаги ўзгаришлар ва аҳоли турмуш тарзини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари, маҳаллалардаги ижтимоий демографик ҳолат, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, спорт, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва ислоҳ қилишга оид таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини эфирга узатишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 11-октябрдаги 02-31-1527-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларга тадқиқотда илгари сурилган Тошкент шаҳри маҳаллаларида маънавий-маърифий ўзгаришлар ва аҳоли турмуш тарзини ташкил этиш, маҳаллаларда тадбиркорлик ривожининг тарихий тенденсияси, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган масалалари хусусида маълумотларга эга бўлиш имкониятини берган.
Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ёш авлод тарбиясига оид ижтимоий-маънавий ва тарбиявий йўналишларда юз бераётган ўзгаришларни кучайтириш ҳамда аҳолининг турмуш тарзини ташкил этишда миллий ғоя ва мафкура масалаларини янада такомиллаштиришга оид таклифлардан республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йиллардаги тарғибот фаолиятига татбиқ этилган. Жумладан, марказнинг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган "Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи" 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси” ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги лжтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 9-январ №10-сон далолатномаси). Натижада диссертасияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тарихий нуқтаи назардан таҳлил этишга ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида жамоатчилик иштирокини ошириш мақсадида давлат ҳокимияти органлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш, уларнинг фаолият мезонларини янада аниқлаштириш, шунингдек, тизимнинг иқтисодий механизмларини оқилона ташкил этиш, маҳаллалар ҳузурида экспертлар ва Маҳалла жамоатчилик (маслаҳат) Кенгашини ташкил этишга оид таклифлардан Ўзбекистон фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари уюшмаси фаолиятида эксперимент сифатида фойдаланилган. Жумладан, уюшманинг маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”нинг “ИВ. Маҳаллалар фаолиятини янада такомиллаштириш” йўналишида белгиланган тадбирларни, хусусан, 30-банди – “Маҳаллада давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорлигини таъминлаш” бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари уюшмасининг 2024-йил 4-апрелдаги № 04-02-62-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва хулосалар 1991-2021-йилларда маънавий-маърифий ўзгаришлар ва аҳоли турмуш тарзини ташкил этишда Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ёритишга хизмат қилган.
“Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан нуронийлар ва ёшлар ўртасида маънавий алоқаларни мустаҳкамлаш, оилавий муаммоларни ҳал этишда нуронийларнинг фаоллигини оширишга йўналтирилган “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Ёшлар ва нуронийлар суҳбатлари” каби маданий-маънавий тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими 2025-йил 30-майдаги № 14-59-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган Тошкент шаҳрида “Маҳалла зиёлилари маслаҳат гуруҳи”ини ташкил қилиш, мазкур гуруҳга олимлар, ёзувчи ва шоирларни бириктириш ҳамда ушбу тажрибани республика миқёсида оммалаштириш, Тошкент шаҳрида мавжуд маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳамда мафкуравий паспортини яратиш каби таклифларидан Нуроний жамғармаси Тошкент шаҳар бўлимининг йиллик иш режаларини тузиш ва стратегик дастурларини шакллантиришга хизмат қилган.