Исмоилова Дилфуза Ибодуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Соғлиқни сақлаш тизимида ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3445
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/30.07.2024.I.78.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Носир Махмудович ва иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Тошалиева Саодат Тохировналар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади соғлиқни сақлаш тизимидаги ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлар асосида таҳлил қилиш, уларнинг истиқболларини прогнозлаш ҳамда ушбу йўналишда илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудуд аҳолиси саломатлигини таъминланганлик даражасини баҳолаш услубиёти аҳолининг ўртача умр кўриш, туғилиш ва касалликка чалиниш даражаларини ҳисобга олган ҳолда “юқори даражадаги саломатлик” (АСД > 80), “ўрта юқори даражадаги саломатлик” (70 < АСД < 80), ўрта даражадаги саломатлик (60 < АСД < 69), “паст даражадаги саломатлик” (50 < АСД < 59), “жуда паст даражадаги саломатлик” (АСД < 50) гуруҳлари бўйича аҳоли саломатлигини таъминланганлик даражаси қийматининг оралиқларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими асосий кўрсаткичлари тренд эконометрик моделлар асосида уларнинг нисбий хатоликлари ҳисобга олинган ҳолда ноаниқ сонлар комбинацияси орқали миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳолаш таклиф этилган;
кўп омилли ва АРИМА эконометрик моделлари асосида Сурхондарё вилояти соглиқни сақлаш тизими ривожланиш тенденсияларининг 2029-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимининг асосий кўрсаткичларини ноаниқ моделлаштириш ёрдамида комплекс баҳолаш жараёнлари орқали вилоятда фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари ва аҳолининг бирламчи касалликлар билан касалланишлари сони кўрсаткичлари ҳамда унинг хатоликларининг 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соғлиқни сақлаш тизимида ривожланиш тенденсияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудуд аҳолиси саломатлигини та'минланганлик даражасини баҳолаш услубиёти аҳолининг ўртача умр кўриш, туғилиш ва касалликка чалиниш даражаларини ҳисобга олган ҳолда “юқори даражадаги саломатлик” (АСД > 80), “ўрта юқори даражадаги саломатлик” (70 < АСД < 80), ўрта даражадаги саломатлик (60 < АСД < 69), “паст даражадаги саломатлик” (50 < АСД < 59), “жуда паст даражадаги саломатлик” (АСД < 50) гуруҳлари бўйича аҳоли саломатлигини таъминланганлик даражаси қийматининг оралиқларини белгилаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегийасини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023-йил 11-сентабрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 531-8-0-Қ/23-cон қарорини таййорлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиси натижасида вилоятда аҳоли саломатлигини таъминланганлик даражаси мезонлари аниқланиб, уларнинг асосида вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида ривожланиш тенденсиялари барқарорлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими асосий кўрсаткичлари тренд эконометрик моделлар асосида уларнинг нисбий хатоликлари ҳисобга олинган ҳолда ноаниқ сонлар комбинацияси орқали миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳолаш бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегийасини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023-йил 11-сентабрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 531-8-0-Қ/23-cон қарорини таййорлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиси натижасида Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими асосий кўрсаткичларини ўртача 5-6 фоизга ошириш имконини берган;
кўп омилли ва АРИМА эконометрик моделлари асосида Сурхондарё вилояти соглиқни сақлаш тизими ривожланиш тенденсияларининг 2029-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқиш бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегийасини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023-йил 11-сентабрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 531-8-0-Қ/23-cон қарорини таййорлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиси натижасида Сурхондарё вилоятида тиббий хизматларга қамров кенгайиб, инфратузилма ва бошқарув самарадорлиги оптималлаштирилган, ресурслардан фойдаланиш яхшиланган ҳамда аҳолининг саломатлик даражаси ошиб, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик мустаҳкамланган;
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимининг асосий кўрсаткичларини ноаниқ моделлаштириш ёрдамида комплекс баҳолаш жараёнлари орқали вилоятда фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари ва аҳолининг бирламчи касалликлар билан касалланишлари сони кўрсаткичлари ҳамда унинг хатоликларининг 2030-йилга қадар прогноз қийматларини ишлаб чиқиш бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегийасини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023-йил 11-сентабрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 531-8-0-Қ/23-cон қарорини таййорлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиси натижасида вилоятда фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари ва аҳолининг бирламчи касалликлар билан касалланишлари сони кўрсаткичлари орқали истиқболда соғлиқни сақлаш тизимининг асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish