Ибрагимова Нилуфар Туйчиевнанинг  Педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Компьютерная технология формирования активного словаря по русскому языку у учащихся уровня В1 Республики Узбекистан” 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (рус тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4477
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Саида Нуритдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамилевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Алимсаидова Саёра Амидеевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педгогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Б1 даражасидаги ўқувчиларда рус тили бўйича фаол луғатни шакллантиришнинг компютер технологиясини илмий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус тилидаги сўзларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар типологиясини (талаффуз, ёзиш, грамматик, оғзаки нутқда қўллаш ва маъноларни эслаб қолишдаги қийинчиликлар) таснифлаш олиш асосида рус тили бўйича фаол луғатнинг асосини ташкил этувчи лексикани классификация тоифаларга (она тилида ва ўрганилаётган тилларда мос келадиган байналмилал ва ўзлаштирилган, ўқувчилар томонидан қисман тушуниладиган ҳосила ва мураккаб, она тилидаги маънолар ҳажмига тенг бўлган илдиз сўзлари, эквиваленциз сўзлар, “таржимоннинг ёлғон дўстлари”, қисман тушунарли, лекин тўлиқ мос келмайдиган сўз бирикмалари ва мураккаб сўзлар, она тилидан кўра кўпроқ миқдордаги сўзлар, маъно ҳажми она тилига қараганда тор бўлган сўзлар) ажратишнинг методик мақсадга мувофиқлиги асослантирилган;
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг Б1 даражадаги ўқувчиларида рус тили бўйича фаол луғатни қуизлет веб-иловаси асосида ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблардаги Б1 даражасидаги ўқувчиларда рус тилини чет тили сифатида ўқитиш бўйича фаол луғатни шакллантириш жараёнини мақбуллаштириш мақсадида диссертация тадқиқоти доирасида ишлаб чиқилган “Лексикон 7-9” электрон курсидан фойдаланиш ҳисобига ўқувчилар томонидан янги сўзларни ўзлаштириш механизми такомиллаштирилган;
Эббингауз схемаси бўйича ўқувчиларнинг янги сўзларни эслаб қолиш жараёнини жадаллаштириш учун психологик-педагогик ва дидактик асослар ишлаб чиқиш асосида, педагогик жараёнларда (матн кучли таассурот қолдириши ва ҳажми катта бўлмаслиги, матн кўплаб ассоциатив боғланишларни юзага келтириши) дидактик параметрларга қатъий мос келадиган ўқув матнини тенг вақт оралиғида тўрт марта ўқиш орқали самарадорликка эришиш мумкинлиги асосланган;
ўрганилаётган сўзларни уларнинг парадигматик муносабатлари (синонимия, антонимия, омонимия) ва матн тузилмасидаги синтагматик алоқаларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳлаш имконини берувчи Ярцевнинг модификацияланган усули ва компютер технологиясини қўллаш асосида рус тилини чет тили сифатида  ўқитишга лексик ёндашув оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг Б1 даражадаги ўқувчиларида рус тилидан фаол луғатни шакллантиришнинг компютер технологияси бўйича ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари асосида:
рус тилидаги сўзларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар типологиясини (талаффуз, ёзиш, грамматик, оғзаки нутқда қўллаш ва маъноларни эслаб қолишдаги қийинчиликлар) таснифлаш олиш асосида рус тили бўйича фаол луғатнинг асосини ташкил этувчи лексикани классификация тоифаларга (она тилида ва ўрганилаётган тилларда мос келадиган байналмилал ва ўзлаштирилган, ўқувчилар томонидан қисман тушуниладиган ҳосила ва мураккаб, она тилидаги маънолар ҳажмига тенг бўлган илдиз сўзлари, эквиваленциз сўзлар, “таржимоннинг ёлғон дўстлари”, қисман тушунарли, лекин тўлиқ мос келмайдиган сўз бирикмалари ва мураккаб сўзлар, она тилидан кўра кўпроқ миқдордаги сўзлар, маъно ҳажми она тилига қараганда тор бўлган сўзлар) ажратишнинг методик мақсадга мувофиқлиги асослантиришга оид методик таклиф ва тавсиялардан “Аccесс миcросчоларшип програм” илмий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг 2025-йил 22-мартдаги 11-05-1756/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларининг  ўқувчиларига рус тили лексикасини ўргатиш методикаси бўйича маълумотлар билан бойитилган.
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг Б1 даражадаги ўқувчиларида рус тили бўйича фаол луғатни қуизлет веб-иловаси асосида ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблардаги Б1 даражасидаги ўқувчиларда рус тилини чет тили сифатида ўқитиш бўйича фаол луғатни шакллантириш жараёнини мақбуллаштириш мақсадида диссертация тадқиқоти доирасида ишлаб чиқилган “Лексикон 7-9” электрон курсидан фойдаланиш ҳисобига ўқувчилар томонидан янги сўзларни ўзлаштириш механизми такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар ва таклифлар педагогик маҳоратини ошириш маркази тингловчилари учун “Рус тили ва адабиётини ўқитишга замонавий ёндашувлар” модулини ишлаб чиқиш ва ўқитишда асос бўлиб хизмат қилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг 2025-йил 22-мартдаги 11-05-1756/04-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курсларида таҳсил олган рус тили ва адабиёти ўқитувчиларида (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларда) зарур касбий компетенсиялар шаклланган.
Эббингауз схемаси бўйича ўқувчиларнинг янги сўзларни эслаб қолиш жараёнини жадаллаштириш учун психологик-педагогик ва дидактик асослар ишлаб чиқиш асосида, педагогик жараёнларда (матн кучли таассурот қолдириши ва ҳажми катта бўлмаслиги, матн кўплаб ассоциатив боғланишларни юзага келтириши) дидактик параметрларга қатъий мос келадиган ўқув матнини тенг вақт оралиғида тўрт марта ўқиш орқали самарадорликка эришиш мумкинлиги асослашга оид таклиф ва тавсиялар ЎзМТРК “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ахборот дастурлари ссенарийларини тайёрлашда ўз ифодасини топган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-июлдаги 04-36/823-сонли маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувнинг ахборот мазмуни ўзбек тилида таълим бериладиган умумий ўрта таълим мактабларининг Б1 даражасидаги ўқувчиларига рус тили луғатини ўргатиш муаммоси бўйича янги экспертлар фикрлари билан бойиди.
ўрганилаётган сўзларни уларнинг парадигматик муносабатлари (синонимия, антонимия, омонимия) ва матн тузилмасидаги синтагматик алоқаларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳлаш имконини берувчи Ярцевнинг модификацияланган усули ва компютер технологиясини қўллаш асосида рус тилини чет тили сифатида  ўқитишга лексик ёндашув оптималлаштириш бўйича услубий тавсиялар ЎзМТРК “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ахборот дастурлари ссенарийларини тайёрлашда ўз ифодасини топган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-июлдаги 04-36/823-сонли маълумотномаси). Натижада Наманган вилоят рус маданият маркази қошидаги гид-таржимонлар тайёрлаш курслари тингловчиларининг рус тили бўйича тайёргарлик даражаси сезиларли даражада ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish