Собирова Мархабо Хаитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мева-сабзавот кооперацияларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўналишлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2889.
Илмий раҳбар: Файзиева Ширин Шодмоновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Оспанова Феруза Базарбаевна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мева-сабзавот кооперацияларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавот кооперацияларида иқтисодий самарадорликни оширишда маҳсулот етиштиришдан истеъмолчигача бўлган занжир алгоритмига кўра маҳсулот сифат индексининг 0-1 оралиқ чегараларида ҳаракатланиш динамикаси ва 40-100 фоиз оралиқда «қизил» (40-60%), «сариқ» (61-80%), «яшил» (81-100%) гуруҳларга бўлинишининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аҳолининг истеъмол талаби, истеъмолнинг тавсиявий меъёрларга мослиги ва сотиб олиш қобилиятини аниқлашда «кунлик ўртача меъёр индикатори», «тавсиявий меъёр индикатори» ва «харид индикатори»га кўра, мева-сабзавот кооперацияларида етиштирилган маҳсулотлардан фойдаланишнинг самарадорлик индекси аниқланган ҳолда «паст» (FSI≤16,37), «ўрта» (16,38≤FSI≤30,74) ва «юқори» (30,75≤FSI) даражаларида баҳолаш таклиф етилган;
мева-сабзавот кооперацияларида етказиб бериш тизимини оптималлаштириш ва експорт имкониятини оширишда «Мултимодал ташиш хизматлари маркази» ва марказ таркибида ҳудудларда фаолият юритувчи «Мултимодал ташиш хизматлари» бўлимини ташкил етиш таклифи асосланган;
Қашқадарё вилояти бўйича мева-сабзавот кооперацияларида қайта ишлаш ҳажмини оширишнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мева-сабзавот кооперасиясининг самарадорлигини ошириш йўналишларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
мева-сабзавот кооперацияларида иқтисодий самарадорликни оширишда маҳсулот етиштиришдан истеъмолчигача бўлган занжир алгоритмига кўра маҳсулот сифат индексининг 0-1 оралиқ чегараларида ҳаракатланиш динамикаси ва 40-100 фоиз оралиқда «қизил» (40-60%), «сариқ» (61-80%), «яшил» (81-100%) гуруҳларга бўлинишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан «Мева-сабзавот маҳсулотларини сифат стандартлари талабларига мослиги»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 12 августдаги 02-02/6745--сон маълумотномаси). Мазкур таклиф сифат индекси динамикасига кўра «Сифатли ҳосил» занжири босқичларида «қизил», «сариқ» ва «яшил» гуруҳлар ёрдамида маҳсулотнинг сифатини баҳолаш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
аҳолининг истеъмол талаби, истеъмолнинг тавсиявий меъёрларга мослиги ва сотиб олиш қобилиятини аниқлашда «кунлик ўртача меъёр индикатори», «тавсиявий меъёр индикатори» ва «харид индикатори»га кўра мева-сабзавот кооперацияларида етиштирилган маҳсулотлардан фойдаланишнинг самарадорлик индекси аниқланган ҳолда «паст» (FSI≤16,37), «ўрта» (16,38≤FSI≤30,74) ва «юқори» (30,75≤FSI) даражаларида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан «Аҳолининг мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 12 августдаги 02-02/6745--сон маълумотномаси). Мазкур таклиф самарадорлик индексига кўра ҳудудларда мева-сабзавотлар истеъмолини ошириш учун мақбул ечимларни асослаш ва унга кўра мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш самарадорлигни ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
мева-сабзавот кооперацияларида етказиб бериш тизимини оптималлаштириш ва експорт имкониятини оширишда «Мултимодал ташиш хизматлари маркази» ва марказ таркибида ҳудудларда фаолият юритувчи «Мултимодал ташиш хизматлари» бўлимини ташкил етиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 12 августдаги 02-02/6745--сон маълумотномаси). Мазкур таклиф транспорт ва сақлаш харажатларини оптималлашиб, кооперациялар даромадини ошиши, маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва соҳада иш ўринларини яратиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Қашқадарё вилояти бўйича мева-сабзавот кооперацияларида қайта ишлаш ҳажмини оширишнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан “Истиқболда мева-сабзавот кооперацияларининг қайта ишлаш ҳажмини прогноз қилиш”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 12 августдаги 02-02/6745--сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вилоятда 2030-йилда 2024-йилга нисбатан мева-сабзавотчилик кооперацияларининг маркетинг харажатларини 1,24 мартага ошириш, инновация ва транспорт-логистика харажатларини мос равишда 1,05 ва 0,11 мартага қисқариши ҳисобига истиқболда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмини 1,82 мартага ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.