Равшанов Захириддин Ибрагимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида овқатланиш хизматлари самарадорлигини ошириш масалалари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2909.
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Жонузоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Санъатбеков Сарварбек Санъатбек ўғли, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида овқатланиш хизматлари самарадорлигини ошириш масалалари бўйича илмий-назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида овқатланиш хизматлари бозори ташкилий-иқтисодий тузилмасининг ривожланишига таъсир қилувчи омилларни илмий асослаш, озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш орқали савдо корхоналарининг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
умумий ва хусусий овқатланиш корхоналари учун хизматлар самарадорлигини ошириш мақсадида ISO 22000 стандарти асосида сифат ва хавфсизликни таъминлайдиган сертификатлаштириш мезонлари жорий этиш ҳамда хизматлар ассортиментини мобил овқатланиш (етказиб бериш) усули орқали камида 25-30 фоизга кенгайтириш таклифи асосланган;
ҳудуддаги овқатланиш хизматлари самарадорлигини оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, молиявий хизматлар кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ошпазлар уюшмаси, савдо-саноат палатаси ўртасидаги ҳамкорлик моделига асосланган “Самарқанд вилояти овқатланиш хизматлари кластери”ни ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятидаги овқатланиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида хизмат кўрсатиш ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида овқатланиш хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида овқатланиш хизматлари бозори ташкилий-иқтисодий тузилмасининг ривожланишига таъсир қилувчи омилларни илмий асослаш, озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш орқали савдо корхоналарининг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 06-10-33-17187-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни сифати ва рақобатбардошлигини оширишни таъминлаган ва мултипликатор самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашга хизмат қилган;
умумий ва хусусий овқатланиш корхоналари учун хизматлар самарадорлигини ошириш мақсадида ISO 22000 стандарти асосида сифат ва хавфсизликни таъминлайдиган сертификатлаштириш мезонлари жорий этиш ҳамда хизматлар ассортиментини мобил овқатланиш (етказиб бериш) усули орқали камида 25-30 фоизга кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 06-10-33-17187-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши овқатланиш хизматлари самарадорлигини ошириш натижасида овқатланиш корхоналари хизматлари самарадорлик кўрсаткичини 14 фоизга ошишига замин яратган;
ҳудуддаги овқатланиш хизматлари самарадорлигини оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, молиявий хизматлар кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ошпазлар уюшмаси, савдо-саноат палатаси ўртасидаги ҳамкорлик моделига асосланган “Самарқанд вилояти овқатланиш хизматлари кластери”ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 06-10-33-17187-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши вилоят озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни такомиллаштириш, таснифлаш, тавсифлаш ва истиқболли стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берган; 
Самарқанд вилоятидаги овқатланиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида хизмат кўрсатиш ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 06-10-33-17187-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши Самарқанд вилояти овқатланиш корхоналари рентабеллигини ошириш ва ҳудудий тузилмаларда рақобатбардошликни ривожлантириш истиқболини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish