Имомов Холмурод Норқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари бозорида давлат хусусий шериклигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3211.
Илмий раҳбар: Шарипов Тўлқин Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06
Расмий оппонентлар: Утемуратова Гулнарахан Хожаниязовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Парахат Кеунимжаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим хизматлари бозорида давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида давлат хусусий шериклиги лойиҳасида рискларни бошқариш тизими ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш, бошқарув ҳамда лойиҳа доирасидаги ташкилий-техник ва молиявий рискларни гуруҳлаган ҳолда уларни ДХШ субъектлари ўртасида оптимал тақсимлашга кўра такомиллаштирилган;
олий таълим муассасасида давлат хусусий шериклиги лойиҳаларини стратегик режалаштириш, лойиҳа самарадорлигининг мақсадли мезонларини аниқлаш, лойиҳани реализация қилиш қарорларини амалга ошириш ҳамда лойиҳани реализация қилиш босқичларини шакллантириш асосида давлат хусусий шериклиги моделини реализация қилиш таклиф қилинган;
олий таълим муассасалари ва бизнес субъектлари ўртасида кўп қиррали самарали интеграсияни, жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун зарур олий таълим муассасаси лойиҳасини реализация қилиш ҳақидаги қарорларни асослаш ва қабул қилиш кабиларни эътиборга олган ҳолда ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасида олий таълим хизматларининг барқарор ривожланиши ва битирувчилар рақобатбардошлик даражасини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим хизматлари бозорида давлат хусусий шериклигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган натижалар асосида:
олий таълим тизимида давлат хусусий шериклиги лойиҳасида рискларни бошқариш тизими ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш, бошқарув ҳамда лойиҳа доирасидаги ташкилий-техник ва молиявий рискларни гуруҳлаган ҳолда уларни ДХШ субъектлари ўртасида оптимал тақсимлашга кўра такомиллаштириш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2024-2025-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 10-апрелдаги 02/01-01-125-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф олий таълим тизимида рискларни тизимлаштириш ва таснифлаш асосида давлат хусусий шериклиги лойиҳаларини амалга оширишда рискларни минималлаштириш ва лойиҳалар синергетик самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим муассасасида давлат хусусий шериклиги лойиҳаларини стратегик режалаштириш, лойиҳа самарадорлигининг мақсадли мезонларини аниқлаш, лойиҳани реализация қилиш қарорларини амалга ошириш ҳамда лойиҳани реализация қилиш босқичларини шакллантириш асосида давлат хусусий шериклиги моделини реализация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2024-2025-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 02/01-01-125-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш олий таълим муассасасида давлат хусусий шериклиги лойиҳасини реализация қилиш қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни оптималлаштириш имконини берган;
олий таълим муассасалари ва бизнес субъектлари ўртасида кўп қиррали самарали интеграсияни, жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун зарур олий таълим муассасаси лойиҳасини реализация қилиш ҳақидаги қарорларни асослаш ва қабул қилиш кабиларни эътиборга олган ҳолда ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2024-2025-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги 02/01-01-125-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф олий таълим муассасалари ва бизнес субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш орқали илмий лойиҳаларни амалиётга жорий этиш жараёнида синергетик самарага эришиш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида олий таълим хизматларининг барқарор ривожланиши ва битирувчилар рақобатбардошлик даражасини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2024-2025-йилларда олий таълим муассасаларини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 апрелдаги №02/01-01-125-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф 2024-2030 йилларда ички имкониятлардан самарали фойдаланишга кўра олий таълим соҳасини босқичма-босқич ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган.