Хушвақова Дурдона Ислом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес соҳасининг иқтисодий ривожланиши жараёнларини статистик баҳолаш (Навоий вилояти мисолида)” 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4047
Илмий раҳбар: Султанова Соня Махмудовна иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Саидасрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Етакчи ташкилот: “Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, асосий тенденсиялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни статистик усуллардаги таҳлилни амалга ошириш, эконометрик моделларини тузиш ҳамда прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес соҳасининг иқтисодий ривожланиш жараёнларини статистик баҳолаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кичик бизнес субектларининг иқтисодий фаолияти, ўсиш динамикаси, самарадорлиги ва рақобатбардошлигини рақамли маълумотлар асосида баҳолаш орқали кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни, унга таъсир этувчи омиллар, ривожланиш тенденсиялари ҳамда давлат сиёсатининг самарадорлигини аниқлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Навоий вилоятидаги ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг ривожланганлик даражасини инвестиция муҳити, тадбиркорлик салоҳияти ҳамда самарадорлик кўрсаткичларининг кўп омилли индекс усулидан фойдаланиш асосида “афзаллик қаторлари” бўйича статистик баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
Навоий вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 2000-2025-йиллардаги асосий иқтисодий кўрсаткичлар таркибидаги ўзгариш динамикаси асосида 2030-йилга қадар кичик бизнес корхоналари ва уларда банд бўлганлар сонининг прогноз қийматлари баҳоланган;
вилоят ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича кўп вариантли эконометрик моделларни қуриш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, асосий тенденсиялари ҳамда уларга таъсир қилувчи омилларни статистик усуллардаги таҳлилини амалга ошириш, эконометрик моделларини тузиш ҳамда прогнозлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес соҳасининг иқтисодий ривожланиш жараёнларини статистик баҳолаш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаолияти, ўсиш динамикаси, самарадорлиги ва рақобатбардошлигини рақамли маълумотлар асосида баҳолаш орқали кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни, унга таъсир этувчи омиллар, ривожланиш тенденсиялари ҳамда давлат сиёсатининг самарадорлиги аниқлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ахборот хавфсизлиги, Статистика” номли ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни, унга таъсир этувчи омиллар, ривожланиш тенденсиялари ҳамда давлат сиёсатининг самарадорлиги аниқлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган кичик бизнес соҳасининг иқтисодий ривожланиш жараёнларини статистик баҳолаш тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Навоий вилоятидаги ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг ривожланганлик даражасини инвестисия муҳити, тадбиркорлик салоҳияти ҳамда самарадорлик кўрсаткичларининг кўп омилли индекс усулидан фойдаланиш асосида “афзаллик қаторлари” бўйича статистик баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган “Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги нинг 2025-йил 10-сентябрдаги 51-8/6429-сонли маълумотномаси”. Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудлардаги тадбиркорлик субектларининг иқтисодий фаоллигини ошириш учун уларнинг салоҳияти ва самарадорлик кўрсаткичларини эконометрик таҳлил қилишни назарда тутувчи ёндашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПҚ-2770-сонли “Ҳудудларни ривожлантириш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилиб, ҳудудларнинг иқтисодий фаоллиги ва самарадорлигини 5-8 фоизга оширишга хизмат қилиб, ҳудудларнинг тадбиркорлик муҳити яхшиланишига ва янги иш ўринлари яратилишига имкон яратган;
Навоий вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 2000-2025 йиллардаги асосий иқтисодий кўрсаткичлар таркибидаги ўзгариш динамикаси асосида 2030-йилга қадар баҳоланган кичик бизнес корхоналари ва уларда банд бўлганлар сонининг прогноз қийматлари, Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган “Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-сентябрдаги 51-8/6429-сонли маълумотномаси”. Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида вилоят ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича прогноз кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган;
вилоят ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича кўп вариантли эконометрик моделларни қуриш асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган “Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-сентябрдаги 51-8/6429-сонли маълумотномаси”. Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 5-апрелдаги ПҚ-5065-сонли “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогноз қилиш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ ҳудудларнинг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий барқарорлигини 5-6 фоизга ошириш имкони яратилган.