Умаров Фахриддин Умар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг статистик таҳлили”, 08.00.06-Эконометрика ва статистика, 08.00.02-Макроиқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
339.727.22:330.101.541(575.1).
Илмий раҳбар: Эшназаров Тулқин Шералиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Беркинов Базарбай, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Валиев Бобир Ботирович, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида хорижий инвестицияларнинг кўламини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни илғор технологиялар, интеллектуал ресурслар ва халқаро бошқарув тажрибасини миллий иқтисодиёт тармоқларига интеграциялаштириш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш, таркибий трансформацияни рағбатлантириш, рақобатбардошликни ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилган стратегик инвестиция фаолиятининг мураккаб ва тармоқлараро ўзаро боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёни сифатида такомиллаштирилган;
хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёнида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар кесимида макроиқтисодий самарадорликни баҳолашнинг хорижий инвестицион ҳудуд ва тармоқ даражаси бўйича “юқори” (0,75 ≤ ХИҲТю ≤ 1,0), “ўрта” (0,55 ≤ ХИҲТў ≤ 0,74) ва “паст” (0,1 ≤ ХИҲТп ≤ 0,54) гуруҳ чегаралари асосланган;
хорижий инвестицияларни жалб қилишда мамлакат ҳудудлари ва иқтисодий тармоқларнинг муҳимлик даражасини ифодаловчи иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда жалб қилинадиган хорижий инвестицияларнинг интеграл кўрсаткичлар ҳисоби асосида қишлоқ хўжалигида (ХИқх = 0,18), саноатда (ХИс = 0,54), хизматлар соҳасида (ХИх = 0,28) ги қийматлари аниқланган;
Ўзбекистонда хорижий инвестициялар оқими ва инновацион ривожланиш жараёнининг экзоген ўзгарувчиларини ҳисобга олган авторегрессив интеграллашган силжувчи ўртача модел асосида 2030-йилга қадар хорижий инвестицияларни жалб этишнинг оптимистик, пессимистик ва ўртача прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш кўламини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини илғор технологиялар, интеллектуал ресурслар ва халқаро бошқарув тажрибасини миллий иқтисодиёт тармоқларига интеграциялаштириш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш, таркибий трансформацияни рағбатлантириш, рақобатбардошликни ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилган стратегик инвестиция фаолиятининг мураккаб ва тармоқлараро ўзаро боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёни сифатида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 33/60-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда стратегик инвестиция фаолиятининг мураккаб ва тармоқлараро ўзаро боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёни сифатида такомиллаштирилган иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёнида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар кесимида макроиқтисодий самарадорликни баҳолашнинг хорижий инвестицион ҳудуд ва тармоқ даражаси бўйича “юқори” (0,75 ≤ ХИҲТю ≤ 1,0), “ўрта” (0,55 ≤ ХИҲТў ≤ 0,74) ва “паст” (0,1 ≤ ХИҲТп ≤ 0,54) гуруҳ чегараларини асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 33/60-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда хорижий инвестицияларни жалб қилиш қўшимча 12% гача ортиши ҳамда хорижий инвестицияларни энг кўп қайси ҳудуд ва қайси тармоққа жалб этишни аниқлашнинг тезкор ва шаффоф механизми яратилган;
хорижий инвестицияларни жалб қилишда мамлакат ҳудудлари ва иқтисодий тармоқларнинг муҳимлик даражасини ифодаловчи иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда жалб қилинадиган хорижий инвестицияларнинг интеграл кўрсаткичлар ҳисоби асосида қишлоқ хўжалигида (ХИқх = 0,18), саноатда (ХИс = 0,54), хизматлар соҳасида (ХИх = 0,28) ги қийматларини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 33/60-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хорижий инвестициялар орқали ЯИМни қўшимча 1,32% ортиши ҳамда хорижий инвестицияларга таъсир этувчи омиллар гуруҳланган ва мониторинг қилиб бориш имконияти ҳосил бўлган;
Ўзбекистонда хорижий инвестициялар оқими ва инновацион ривожланиш жараёнининг экзоген ўзгарувчиларини ҳисобга олган авторегрессив интеграллашган силжувчи ўртача модел асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган хорижий инвестицияларни жалб этишнинг оптимистик, пессимистик ва ўртача прогнозлари Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 33/60-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030 йилга бориб хорижий инвестициялар ҳажми 10 млрд. АҚШ долларидан ортиши прогноз қилинган.