Содикова Назокат Гафоровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги замон немис ва ўзбек тилларида аспектуал семантикага эга аналитик бирикмалар турлари)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5781
Илмий раҳбар: Ризаев Баходир Хайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Сулейманова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қардош бўлмаган немис ва ўзбек тилларида аспектуал маънога эга бўлган аналитик бирикмаларнинг синтетик ва аналитик воситалар орқали ифодаланиши ҳамда немис тилидаги аналитик воситаларни ўзбек тилига ўгириш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис ва ўзбек тилларида бошланиш, давом этиш, якунланиш, такрорийлик каби тор ва перфективлик, имперфективлик каби кенг аспектуал маънолар фақат морфологик-синтетик шакллар (феъл қўшимчалари ва замон шакллари) билан эмас, балки грамматик ва функсионал жиҳатдан аналитик характерга эга ёрдамчи феъллар ва қўшма феъл-бирикмалар орқали ҳам ифодаланиши ҳамда ушбу тилларда аспект ифодаланишининг воқеликни давомийлиги, тугалланиши ёки босқичлилик даражасини ифодалаш каби лексик хусусиятлари очиб берилган;
немис тилида фазавий ҳаракат тарзи қийматларини аналитик усулда акс эттирувчи бирикмаларни ўтган (Perfekt, Plyuskvamperfekt) ва келаси (Futur I va II) замон шакллари, фаза маъносига эга бўлган феъллар билан инфинитив бирикмалари ҳамда функсионал феъл-от бирикувлари каби учта тури таркибий ва маъно жиҳатидан ўзига хос хусусиятларга эга бўлгани сабабли уларни ўртасида “hatte/war + Partizip II” формаси ва “ган, эди” шаклидаги ўхшаш ҳамда ёрдамчи феъл танлови, фазавий маъно бериш даражаси каби фарқли белгилари мавжудлиги асосланган;
якуний фаза маъносини ифодаловчи аналитик восита -иб + ёрдамчи феъл конструкциялари ҳамда “якун, ниҳоя, охирига етиш” типидаги бирикмаларга кўра немис тилида aufhören + zu + Infinitiv ҳисобланиши, ўзгарувчан компонент сифатида фақат чегараланмаган феъллар қатнашиши, доимий компонент сифатида финитив маънога эга бўлган unterbrechen, enden, beenden, abschließen каби феъллар ҳамда турғун зу Ende sein, zu Ende bringen каби от-феъл бирикмалари қўлланилиши ҳамда ўзбек тилида ушбу фаза маъноси асосан уч хил тугатмоқ, тамомламоқ каби фазавий феъллар, адо бўлмоқ, барҳам бермоқ каби финитив турғун сўз бирикмалари, бўл, бит, битир, чиқ сингари финитив аналитик шаклларни ҳосил қилувчи кўмакчи феъллар орқали ифодаланиши очиб берилган;
немис ва ўзбек тилларида замон шакллари орасида ҳаракат ва ҳолат муносабатига кўра семантик яқинликлар аниқланиб, уларнинг грамматик ифода воситалари турлича бўлиб келиши, немис тилида бу аналитик шакллар (ёрдамчи феъл + Partizip II) орқали, ўзбек тилида эса синтетик қўшимчалар ёки аналитик бирикмалар (феъл + ёрдамчи феъл) билан ифодаланиши, ҳар иккала тилда ҳам бу шакллар ҳаракатнинг вақт ичидаги ҳолатини, якунланганлигини, давомийлигини ёки келажакдаги эҳтимолий якунини билдириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қардош бўлмаган немис ва ўзбек тилларида аспектуал маънога эга бўлган аналитик бирикмаларни таснифлаш ҳамда немис тилидаги аналитик воситаларни ўзбек тилига ўгириш усулларини тадқиқ қилиш асосида:
немис ва ўзбек тилларида бошланиш, давом этиш, якунланиш, такрорийлик каби тор ва перфективлик, имперфективлик каби кенг аспектуал маънолар фақат морфологик-синтетик шакллар (феъл қўшимчалари ва замон шакллари) билан эмас, балки грамматик ва функсионал жиҳатдан аналитик характерга эга ёрдамчи феъллар ва қўшма феъл-бирикмалар орқали ҳам ифодаланиши ҳамда ушбу тилларда аспект ифодаланишининг воқеликни давомийлиги, тугалланиши ёки босқичлилик даражасини ифодалаш каби лексик хусусиятлари очиб берилганлигига оид хулосалардан Европа Иттифоқининг Эрасмус + 561624-YeRR-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 17-январдаги 154/02-сон маълумотномаси). Натижада, немис ва ўзбек тилларидаги аналитик воситаларнинг семантик маъноларини юзага чиқариш омиллари моделлар асосида таснифланиб, уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили учун янги усуллар ишлаб чиқилган;
немис тилида фазавий ҳаракат тарзи қийматларини аналитик усулда акс эттирувчи бирикмаларни ўтган (Perfekt, Plyuskvamperfekt) ва келаси (Futur I va II) замон шакллари, фаза маъносига эга бўлган феъллар билан инфинитив бирикмалари ҳамда функсионал феъл-от бирикувлари каби учта тури таркибий ва маъно жиҳатидан ўзига хос хусусиятларга эга бўлгани сабабли уларни ўртасида “hatte/war + Partizip II” формаси ва “ган, эди” шаклидаги ўхшаш ҳамда ёрдамчи феъл танлови, фазавий маъно бериш даражаси каби фарқли белгилари мавжудлиги асосланганлиги натижасида олинган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024- йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ‘‘English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 16-январдаги 137/02-сон маълумотномаси). Натижада, икки тилдаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларни тил ўргатиш ва таржима амалиётида фойдаланиш имконини яратилган ҳамда қиёсий тилшунослик фанининг ривожланишига ҳисса қўшилиб, тилларнинг структур ва семантик ўзига хосликларини чуқурроқ тушунишга ёрдам берган, аспектуаллик соҳаларидаги аспект, фазавийлик, ҳаракат тарзи категориялари каби тушунчаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
якуний фаза маъносини ифодаловчи аналитик восита -иб + ёрдамчи феъл конструкциялари ҳамда “якун, ниҳоя, охирига етиш” типидаги бирикмаларга кўра немис тилида ауфҳöрен + зу + Инфинитив ҳисобланиши, ўзгарувчан компонент сифатида фақат чегараланмаган феъллар қатнашиши, доимий компонент сифатида финитив маънога эга бўлган унтербречен, энден, беенден, абсчлиеßен каби феъллар ҳамда турғун зу Энде сеин, зу Энде бринген каби от-феъл бирикмалари қўлланилиши ҳамда ўзбек тилида ушбу фаза маъноси асосан уч хил тугатмоқ, тамомламоқ каби фазавий феъллар, адо бўлмоқ, барҳам бермоқ каби финитив турғун сўз бирикмалари, бўл, бит, битир, чиқ сингари финитив аналитик шаклларни ҳосил қилувчи кўмакчи феъллар орқали ифодаланиши очиб берилган хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800- 21ГР-381 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 25-январдаги 04/296-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва немис, тилларидаги аналитик бирикмаларнинг ўзаро муқобиллиги ҳамда уларнинг тузилма ва маъно жиҳатидан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари асосланган;
немис ва ўзбек тилларида замон шакллари орасида ҳаракат ва ҳолат муносабатига кўра семантик яқинликлар аниқланиб, уларнинг грамматик ифода воситалари турлича бўлиб келиши, немис тилида бу аналитик шакллар (ёрдамчи феъл + Partizip II) орқали, ўзбек тилида эса синтетик қўшимчалар ёки аналитик бирикмалар (феъл + ёрдамчи феъл) билан ифодаланиши, ҳар иккала тилда ҳам бу шакллар ҳаракатнинг вақт ичидаги ҳолатини, якунланганлигини, давомийлигини ёки келажакдаги эҳтимолий якунини билдириши асосланганлигига доир мулоҳазалардан Самарқанд вилояти телерадиоканалида 2025-йил январ ойи давомида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 4-февралдаги 01-07/70-сонли маълумотномаси). Натижада, маданиятлараро алоқани мустаҳкамлашда икки тилдаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлар аниқланган ва бу натижалар тил ўргатиш ва таржима амалиётида фойдаланиш имконини яратилган. Тадқиқот натижалари қиёсий тилшунослик фанининг ривожланишига ҳисса қўшиши, хусусан, тилларнинг структур ва семантик ўзига хосликларини чуқурроқ тушунишга ёрдам бериши ҳақидаги илмий хулосалар илмий изланиш олиб бораётган тилшунослар ва адабиётшунослар учун муҳим назарий манбаа бўлиб хизмат қилган.