Тошпўлатов Иқболжон Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Жамият тараққиётида филантропик фаолиятнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари”, 09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Fal1507
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ПҳД.03/28.08.2024.Ф.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юлдашев Серобжон Урмоналиевич фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Ахаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Хайдаралиев Шухрат Абдулазизович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият тараққиётида филантропик фаолиятнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“филантропик фаолият”, “хайрия”, “инсонпарварлик”, “ҳомийлик”дан алоҳида ва умумий хусусият эканлиги, ижтимоий давлат қуришда маданий-эркинликнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини ташкил этиши асосланган;
филантропик фаолиятни амалга оширувчи хайрия хусусиятларидан иборат ижтимоий хулқ-атвор турлари, хусусий хайрия умумий дунёқарашнинг муайян таркибий фаолияти сифатидаги мустақиллиги очиб берилган;
ижтимоий давлат-филантропик фаолиятнинг мақсади ва жамият ўзгаришига таъсири ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, жамият ҳаётини яхшилаш, хусусий ресурсларни ихтиёрий равишда тақсимлаш эканлиги очиб берилган;
хайрия ташкилотлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда “Филантропик фаолият Консепсияси”ни қабул қилиш ғоясининг ижтимоий аҳамияти очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият тараққиётида филантропик фаолиятнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
“филантропик фаолият” “хайрия”, “инсонпарварлик”, “ҳомийлик”дан алоҳида ва умумий хусусият эканлиги, ижтимоий давлат қуришда маданий-эркинликнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини ташкил этишига оид илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан  тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 4-июлдаги 10/408-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар жамият тараққиётида филантропик фаолиятнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини тадқиқ этишга хизмат қилган.
ижтимоий давлат-филантропик фаолиятнинг мақсади ва жамият ўзгаришига таъсири ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, жамият ҳаётини яхшилаш, хусусий ресурсларни ихтиёрий равишда тақсимлаш эканлигига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 11-августдаги 2-13-21-4366-сон Маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистон ёшларида филантропик фаолият тушунчасини шакллантириш, шунингдек, жамиятда моддий-маънавий жиҳатдан ёрдамга муҳтож аҳолига ихтиёрийлик асосида ёрдам кўрсатишга қаратилган фаолиятни амалга оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
    Хайрия ташкилотлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда шаффофликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда “Филантропик фаолият Консепсияси”ни қабул қилиш ғоясининг ижтимоий аҳамиятига оид илмий янгиликларидан “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши муҳокамасида таълим-тарбия жараёнига филантропик фаолиятни тўғри интеграция қилиш-ёшлар орасида соғлом фикрлаш, ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш каби қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий давлат асоси ҳисобланган муҳтожларга кўмак бериш бугунги куннинг долзарб вазифаси деб топилган (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 13-августдаги 02/06-82-сонли далолатномаси). Натижада диссертасияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ўтказилган таргибот ишларида Ўзбекистон фуқароларини, ёшларини ватанпарвар, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шунингдек, жамоатчилик бошқаруви соҳаларида кенг фойдаланиш бўйича ташкилий чораларни амалга оширишга хизмат қилган.  

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish