Одилова Ситора Сайфитдин қизининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маркетинг воситалари ёрдамида хусусий умумтаълим муассасалари имижини шакллантиришнинг методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.3.DSc/Iqt1003.
Илмий маслаҳатчи: Остонақулова Гулсарахон Муҳаммадёқуб қизи., иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик, Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор ва Шамшиева Наргизахон Носирхўжа қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасалари бренд имижини яратиш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “умумтаълим муассасаси имижи” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим сифатини, ижтимоий ишончни ва рақобатбардошлик даражасини шакллантирувчи, жамоатчилик онгида барқарор намоён бўладиган ғоявий-психологик ва ташкилий-иқтисодий категорияни рақамли репутация кўрсаткичлари, таълим хизматлари бозоридаги нуфуз индекси ҳамда истиқболли абитуриентлар улуши билан миқдорий баҳоланувчи инновацион янгилик сифатидаги хусусияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
умумтаълим муассасаси имижининг муҳим натижаси сифатида битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кирган талаба сони, олий маълумотли педагоглар таркиби, таълим сифатининг юқори даражаси, таълим олувчилар сони мезонларидан келиб чиқиб, умумтаълим муассасалари имижини “паст” [0,1 ≤ УТМИп ≤ 0,5], “ўртача” [0,51 ≤ УТМИў ≤ 0,75], “юқори” [0,75≤УТМИю ≤ 1] шкаласи чегараларида баҳолаш таклифи асосланган;
кенг кўламли маълумотлар таркибидан асосий компонентлар таҳлили усулига кўра нисбатан хусусиятли омилларни ажратиб олишда хусусий умумтаълим муассасаларнинг бренд таркиби тузилмавий моделининг ўқитувчи имижи [ЎИ = 0,45], ўқитувчи рақамли имижи [ЎРИ = 1,32], муассаса инфратузилмаси [МИ = 1,72] индекс қийматлари аниқланган; 
умумтаълим муассасалари имижини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларига веб-сайт трафиги, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик индекси, онлайн рейтинглар ва фойдаланувчилар фикрлари билан боғлиқ кўрсаткичлардан иборат “рақамли имиж” компонентларини интеграция қилиш асосида брендинг самарадорлигини 30-35% га ошириш ва абитуриентлар сонида 20% гача ўсишга эришиш асосланган;
Ўзбекистон Республикасидаги хусусий мактабларнинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ўртасидаги эконометрик боғлиқликлар авторегрессияланган интегралланган сурилувчи ўртача модел орқали 2030-йилга қадар ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасалари бренд имижини яратиш методологиясини такомиллаштириш асосида рақобатбардошлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “умумтаълим муассасаси имижи” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим сифатини, ижтимоий ишончни ва рақобатбардошлик даражасини шакллантирувчи, жамоатчилик онгида барқарор намоён бўладиган ғоявий-психологик ва ташкилий-иқтисодий категорияни рақамли репутация кўрсаткичлари, таълим хизматлари бозоридаги нуфуз индекси ҳамда истиқболли абитуриентлар улуши билан миқдорий баҳоланувчи инновацион янгилик сифатидаги хусусияти нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича таклифлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Брендинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур таклиф умумтаълим муассасалари имижини шакллантиришни методологик жиҳатдан иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган фаолият сифатида баҳолаган ҳолда муассасанинг нуфузи ва ўз бренд имижини таъминлашда оптимал фойдаланишнинг услубий асосларини такомиллаштирган ҳолда фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
умумтаълим муассасаси имижининг муҳим натижаси сифатида битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кирган талаба сони, олий маълумотли педагоглар таркиби, таълим сифатининг юқори даражаси, таълим олувчилар сони мезонларидан келиб чиқиб, умумтаълим муассасалари имижини “паст” [0,1 ≤ УТМИп ≤ 0,5], “ўртача” [0,51 ≤ УТМИў ≤ 0,75], “юқори” [0,75 ≤ УТМИю ≤ 1] шкаласи чегараларида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 03-33-540-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, Ўзбекистон Республикаси хусусий умумтаълим муассасалари рейтинги тузилиб,  мамлакатда ижтимоий мотивацион тизим шакллантирилган;
кенг кўламли маълумотлар таркибидан асосий компонентлар таҳлили усулига кўра нисбатан хусусиятли омилларни ажратиб олишда хусусий умумтаълим муассасаларнинг бренд таркиби тузилмавий моделининг ўқитувчи имижи [ЎИ = 0,45], ўқитувчи рақамли имижи [ЎРИ = 1,32], муассаса инфратузилмаси [МИ = 1,72] индекс қийматларини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 03-33-540-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида Ҳумо аcадемй счоол, Салам интернатионал счоол, хусусий мактабларнинг ижобий имижини ошириб, мамлакат хусусий умумтаълим муассасалари рейтингида топ-10 ликка киришига эришилган;
умумтаълим муассасалари имижини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларига веб-сайт трафиги, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик индекси, онлайн рейтинглар ва фойдаланувчилар фикрлари билан боғлиқ кўрсаткичлардан иборат “рақамли имиж” компонентларини интеграция қилиш асосида брендинг самарадорлигини 30-35% га ошириш ва абитуриентлар сонида 20% гача ўсишга эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 03-33-540-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хусусий мактабларнинг хизматлар ҳажми 2022-йилда ўтган йилга нисбатан муаммоли кретидлар миқдори 12,5 фоизга ошган;
Ўзбекистон Республикасидаги хусусий мактабларнинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ўртасидаги эконометрик боғлиқликлар авторегрессияланган интегралланган сурилувчи ўртача модел орқали ишлаб чиқилган 2030-йилга қадар ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини 2030-йилгача ривожлантириш стратегиясида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 03-33-540-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган даврдаги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда асосий кўрсаткич ва параметрларни ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish