Таджиев Анвар Аминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят процессида далиллар мақбуллигини таъминлашни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu990.
Илмий раҳбар: Ражабов Бахтиёр Алмахматович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида далиллар мақбуллигини таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган электрон маълумотлар тегишли баённомаларда аниқ кўрсатилиши кераклиги, бунда электрон маълумотларнинг эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси топширилиб, тилхат олиниши лозимлиги асослантирилган;
гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан Жиноят-процессуал кодекси нормалари бузилган ҳолда олинган ёзма ва рақамли далиллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланиши лозимлиги асослантирилган;
олиб қўйиш ёки кўздан кечириш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда мутахассис иштирокисиз олинган электрон маълумотлар номақбул далиллар деб топилиши зарурлиги асослантирилган;
жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан, шунингдек тахмин, фараз, миш-мишларга асосланган кўрсатмасидан олинган далиллар мақбул эмас деб топилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида далиллар мақбуллигини таъминлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган электрон маълумотлар тегишли баённомаларда аниқ кўрсатилиши кераклиги, бунда электрон маълумотларнинг эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси топширилиб, тилхат олиниши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 21-ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунининг 1-моддаси 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-мартдаги №3/дн-50-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши электрон маълумотларнинг кейинчалик мақбул эмас деб топилишининг олдини олишга хизмат қилган;
гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан Жиноят-процессуал кодекси нормалари бузилган ҳолда олинган ёзма ва рақамли далиллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 21-ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунининг 1-моддаси 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-мартдаги №3/дн-50-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши ёзма ва рақамли далилларни мақбул эмас деб топиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга хизмат қилган;
жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан, шунингдек тахмин, фараз, миш-мишларга асосланган кўрсатмасидан олинган далиллар мақбул эмас деб топилиши лозимлигига доир таклифлардан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-мартдаги №3/дн-50-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши далилларнинг мақбул эмас деб топиладиган ҳолатлари таснифини кенгайтиришга ҳамда бу орқали процесс иштирокчиларининг манфаатлари химоясини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади;
олиб қўйиш ёки кўздан кечириш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда мутахассис иштирокисиз олинган электрон маълумотлар номақбул далиллар деб топилиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунининг 1-моддаси 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-мартдаги №3/дн-50-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши электрон маълумотларни белгиланган тартибда олинишига эришиш ҳамда қай ҳолатда олинганда мақбул эмас деб топиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солишга хизмат қилган.