Остонов Муҳриддин Баҳриддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компаниялари инвестицион фаолияти самарадорлигини баҳолаш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5438. 
Илмий раҳбар: Зойиров Лазиз Субханович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Суғурта компаниялари инвестицион фаолияти самарадорлигини баҳолашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғурта ташкилотларининг инвестицион фаолияти рискларини камайтириш ва даромадлари барқарорлигини ошириш мақсадида инвестиция портфелини оптимал тақсимлаш ва диверсификация қилиш таклиф этилган;
суғурта (қайта суғурта) ташкилотларининг инвестиция инструментларини кўпайтириш орқали ипотека, лизинг, микромолиялаш ва қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция имкониятларини кенгайтириш асосланган;
умумий ва ҳаёт суғуртаси соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда суғурта захираларини шакллантириш ва жойлаштириш тартибини оптималлаштириш таклиф этилган;
суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолияти рискларини баҳолаш ва бошқа омилларнинг таъсирини аниқлаш асосида инвестиция портфели кўрсаткичларининг 2030 йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғурта компаниялари инвестицион фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта ташкилотларининг инвестицион фаолияти рискларини камайтириш ва даромадлари барқарорлигини ошириш мақсадида инвестиция портфелини оптимал тақсимлаш ва диверсификация қилиш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-майдаги № 01/1-16 сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция портфелини оптимал тақсимлаш ва диверсификация қилиш суғурта ташкилотининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш ва барқарор даромад олишга олиб келди;
суғурта (қайта суғурта) ташкилотларининг инвестиция инструментларини кўпайтириш орқали ипотека, лизинг, микромолиялаш ва қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция имкониятларини кенгайтириш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-майдаги № 01/1-16 сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция инструментларини кўпайтириш суғурта ва қайта суғурта ташкилотларининг инвестицион фаолиятини диверсификациялаш ва даромадларни барқарорлаштиришга хизмат қилди;
умумий ва ҳаёт суғуртаси соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда суғурта захираларини шакллантириш ва жойлаштириш тартибини оптималлаштириш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-майдаги № 01/1-16 сон маълумотномаси). Натижада, умумий ва ҳаёт суғуртаси соҳаларининг ўзига хос жиҳатлари инобатга олиниб, захираларни шакллантириш ва инвестицияларни жойлаштириш тартибини оптималлаштириш суғурта компаниясининг молиявий барқарорлигини ошириш ва рискларни самарали бошқаришга хизмат қилди;
суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолияти рискларини баҳолаш ва бошқа омилларнинг таъсирини аниқлаш асосида инвестиция портфели кўрсаткичларининг 2030 йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқиш таклифи “Ўзбекинвест” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 2025-йил 28-майдаги № 01/1-16 сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция портфели кўрсаткичларининг прогноз қийматлари суғурта ташкилотларига келажакдаги молиявий ҳолатини яхшироқ бошқариш ва барқарор ўсишга эришишда муҳим восита бўлди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish