Очилов Бобур Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишда мамлакат инвестицион жозибадорлигини ошириш истиқболлари”, 08.00.07- “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3266.
Илмий раҳбар: Шомиров Азизбек Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.1.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Элмирзаев Самариддин Эшқуватович.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиёт шароитида мамлакат инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мамлакат инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида йирик инвестиция лойиҳалари доирасида банк ҳисобрақамига захира сифатида жойлаштириладиган лойиҳа қийматининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 1 фоизгача камайтириш таклиф этилган;
стратегик инвестиция лойиҳалари учун алоҳида лойиҳа бошқарувчиларини тайинлаш орқали 50 млрд. долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича муаммоларни оператив тарзда ҳал қилиш лозимлиги таклиф этилган;
корпоратив тузилмалар инвесциявий жозибадорлигини ошириш мақсадида уларнинг устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳар бир стратегик инвестиция лойиҳаси бўйича алоҳида лойиҳа бошқарувчиларини тайинлаш таклиф этилган;
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва дастурни шакллантиришда унинг сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида ПМБОК (Прожеcт Манагемент Бодй оф Кноwледге) халқаро стандартини жорий этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишда мамлакат инвестицион жозибадорлигини ошириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакат инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида йирик инвестиция лойиҳалари доирасида банк ҳисобрақамига захира сифатида жойлаштириладиган лойиҳа қийматининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 1 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-июлдаги ПФ-111-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Оʻзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 19-февралдаги 02-11-1-1657-сон маълумотномаси). Натижада, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар доирасида йирик инвестиция лойиҳалари бўйича банк ҳисобрақамига захира сифатида жойлаштирилган маблағлар миқдори 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 6,5 баробарга қисқариб, 120,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган.
стратегик инвестиция лойиҳалари учун алоҳида лойиҳа бошқарувчиларини тайинлаш орқали 50 млрд. долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича муаммоларни оператив тарзда ҳал қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги ПҚ-72-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Қарорни ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Оʻзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 19-февралдаги 02-11-1-1657-сон маълумотномаси). Натижада, стратегик аҳамиятдаги лойиҳалар учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ушбу лойиҳаларни лойиҳабай бошқариш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида 20 та вазирлик ва идораларда лойиҳа офислари ташкил этилди ҳамда 18 млрд. долларлик 28 та инвестиция лойиҳалари бўйича юзага келган муаммолар бартараф этилган.
корпоратив тузилмалар инвесциявий жозибадорлигини ошириш мақсадида уларнинг устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳар бир стратегик инвестиция лойиҳаси бўйича алоҳида лойиҳа бошқарувчиларини тайинлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-январдаги 16-сон “Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 19-февралдаги 02-11-1-1657-сон маълумотномаси). Натижада, умумий қиймати 2,4 млрд. АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳаларининг амалга ошириш самарадорлигини ошириш, лойиҳа рискларини тизимли баҳолаш, инвестиция жараёнларини шаффоф, изчил бошқариш мақсадида ИСО халқаро стандартлари принциплари босқичма-босқич жорий этилган.
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва дастурни шакллантиришда унинг сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида ПМБОК (Прожеcт Манагемент Бодй оф Кноwледге) халқаро стандартини жорий этиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-январдаги 16-сон “Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 19-февралдаги 02-11-1-1657-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция лойиҳаларига йўналтириладиган маблағларни 10 фоизга қисқартиришга эришилди, бу эса бюджет самарадорлигини ошириш ва харажатларнинг мақбуллигини таъминлашга хизмат қилган.