Жуманов Шерзод Норбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қурилиш ишлари сифат ва самарадорлигини ошириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4207.
Илмий раҳбар: Усманов Илхом Ачилович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улугʻбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Палваниязов Анвар Аматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда қурилиш ишлари сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича асосланган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини ривожланишида қурилиш самарадорлигини ошириш натижавийлик (эффеcтивенесс) режалаштирилган фаолият ва натижаларга эришиш даражаси; самарадорлик (эффиcиенcй) эришилган натижалар ва уларга сарфланган ресурсларнинг нисбати; сифат (қуалитй) маҳсулот (жараён, хизмат, фаолият) хоссалари асосида “қурилиш ишлари”, “қурилиш ишлари сифати” тушунчалари таклиф этилган;
қурилиш ишларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги қўшилган қиймати ҳажми ва улушини оширишда сифатни назорат қилиш тартибини такомиллаштириш ҳамда қурилиш ишлари сифатини объектив баҳолаш асосида соҳа мажмуасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш механизми таклиф этилган;
минтақада дастурларни амалга ошириш, иш жойларини яратиш каби ижтимоий мақсадларга эга бўлган қурилиш ишлари ва уни сифати, минтақа ялпи ҳудудий махсулотида соҳада яратилган қўшилган қийматга ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга инвестицияларнинг такрибида айнан лойиҳа жараёнида бажариладиган асосий ишларни ифодалайдиган объектларда қурилиш ишлари сифатини баҳолаш схемаси таклиф этилган;
Самарқанд вилоятидаги қурилиш сохасига таъсир қилувчи омилларини таҳлил қилиш асосида ялпи ҳудудий махсулотдаги қурилиш ишлари улушининг 2025-2029-йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти ҳудудида қурилиш ишлари сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
минтақа иқтисодиётини ривожланишида қурилиш самарадорлигини ошириш натижавийлик (эффеcтивенесс) режалаштирилган фаолият ва натижаларга эришиш даражаси; самарадорлик (эффиcиенcй) эришилган натижалар ва уларга сарфланган ресурсларнинг нисбати; сифат (қуалитй) маҳсулот (жараён, хизмат, фаолият) хоссалари асосида “қурилиш ишлари”, “қурилиш ишлари сифати” тушунчалари таснифи олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Қурилишни режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316 – сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар ва бўлажак мутахассисларда қурилиш ишлари сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда фойдаланиш жиҳатидан қурилиш бозоридаги муайян истеъмолчининг сифат кўрсаткичлари талабларини қондириш қобилияти сифатидаги “қурилиш ишлари сифати ва самарадорлиги” тушунчаси бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
қурилиш ишларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги қўшилган қиймати ҳажми ва улушини оширишда сифатни назорат қилиш тартибини такомиллаштириш ҳамда қурилиш ишлари сифатини объектив баҳолаш асосида соҳа мажмуасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш механизми бўйича таклиф Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-августдаги 07-07/97-сон маълумотномаси). Таклиф қилинаётган илмий янгиликнинг қурилиш корхоналарига жорий этилиши соҳанинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш имкониятини берган;
минтақада дастурларни амалга ошириш, иш жойларини яратиш каби ижтимоий мақсадларга эга бўлган қурилиш ишлари ва уни сифати, минтақа ялпи ички махсулотида соҳада яратилган қўшилган қийматга ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга инвестицияларнинг такрибида айнан лойиҳа жараёнида бажариладиган асосий ишларни ифодалайдиган объектларда қурилиш ишлари сифатини баҳолаш схемаси бўйича таклиф Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-августдаги 07-07/97-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йил ялпи ҳудудий маҳсулот таркибининг қурилиш ишлари соҳасида яратилган қўшилган қийматнинг 1%га ошиши натижасида қурилиш ишларининг улуши 5,71 фоизга, 2025-йилга бориб 5,77 фоизгача ошиши аниқланган;
Самарқанд вилоятидаги қурилиш сохасига таъсир қилувчи омилларини таҳлил қилиш асосида ялпи ички махсулотдаги қурилиш ишлари улушининг 2025-2029-йиллардаги прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-августдаги 07-07/97-сон маълумотномаси) Мазкур илмий янгилик амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада қурилиш ишлар сифатининг иқтисодий ўсишини аниқлаштириш тартибини оптималлаштиришга эришилган.