Қурбанқулова Назокат Қутбиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этиш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3260.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Имомов Умид Ғайратжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда суғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этишга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инвестицияларни банклараро тақсимлашда битта банкка қўйиладиган депозит ҳажмининг юқори чегараси 200 миллион сўм, қимматли қоғозларга йўналтириладиган маблағларни қимматли қоғоз тури ва эмитентлар кесимида тақсимлашда битта эмитент корпоратив облигацияларига йўналтириладиган инвестиция ҳажми юқори чегараси 200 миллион сўм этиб белгилаш орқали инвестицион фаолиятни диверсификациялаш асосланган;
суғурта маҳсулотлари кесимида сотилган суғурта полислари ҳажми, риск даражаси ва муддатига асосан суғурта ҳодисаларининг юзага келиш эҳтимоллигини аниқлаган ҳолда занжир-поғона усули ёрдамида суғурта захираларини яратиш таклиф этилган;
бозор талаби асосида акциядорлик жамияти устав капитали ошириб борилишини таъминлаш мақсадида инвестицион жозибадорликни ошириш ва акциядорлар манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган чораклик дивидендларга асосланган дивиденд сиёсатини юритиш таклиф этилган;
суғурта компанияси тўловга қобилиятлилигини таъминлаш мақсадида олдинги чоракдаги ўртача ойлик тўловлар суммаcининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда пул маблағлари (банкдаги ҳисобрақамдаги пуллар, қоплаш муддати бир ойдан кам бўлган депозитлар)ни сақлаш лозимлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда суғурта компаниялари молиясини самарали ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
депозитларга инвестицияларни банклараро тақсимлаш, қимматли қоғозларга йўналтириладиган маблағларни қимматли қоғоз тури ва эмитентлар кесимида тақсимлашни ўз ичига олган диверсификациялаш амалиётини 2025 йил учун суғурта компанияси инвестиция сиёсатига киритиш таклифи. Мазкур таклиф асосида битта банкка қўйиладиган депозит ҳажмининг юқори чегараси 200 миллион сўм, битта эмитент корпоратив облигацияларига йўналтириладиган инвестиция ҳажми 200 миллион сўм этиб белгиланди (АПЕХ Инсуранcе акциядорлик жамиятининг 2025-йил 12-июндаги №25-3/12 сонли маълумотномаси). Натижада диверсификация ҳисобига инвестицион фаолият билан боғлиқ хатарлар минималлаштирилди;
сотилган суғурта полислари бўйича суғурта ҳодисаларининг юзага келиш эҳтимоллигини аниқлаган ҳолда занжир-поғона усули ёрдамида суғурта захираларини яратиш таклифи. Мазкур таклиф асосида суғурта маҳсулотлари кесимида сотилган суғурта полислари ҳажми, риск даражаси ва муддатидан келиб чиққан ҳолда занжир-поғонага асосланган суғурта захираларини яратишга ўтилди (АПЕХ Инсуранcе акциядорлик жамиятининг 2025-йил 12-июндаги №25-3/12 сонли маълумотномаси). Натижада суғурта захираларининг манзиллилиги, асослилиги таъминланди ва суғурта ҳодисаси юз берганда қайтариш муддати қисқарди;
бозор талаби асосида акциядорлик жамияти устав капиталини ошириб бориш мақсадида инвестицион жозибадорликни таъминлаш ва акциядорлар манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган чораклик дивидендларга асосланган дивиденд сиёсатини юритиш таклифи. Мазкур таклиф асосида акциядорлик жамияти чораклик дивиденд тўловлари амалиётига ўтди (АПЕХ Инсуранcе акциядорлик жамиятининг 2025-йил 12- июндаги №25-3/12 сонли маълумотномаси) ва устав капитали 710 миллиард сўмга етказилди;
акциядорлик жамияти тўловга қобилиятлилигини таъминлаш мақсадида олдинги чоракдаги ўртача ойлик тўловлар суммаcининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда пул маблағлари (банкдаги ҳисобрақамдаги пуллар, қоплаш муддати бир ойдан кам бўлган депозитлар)ни сақлаш таклифи. Мазкур таклиф асосида 2025 йил ИИ чоракда акциядорлик жамияти тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилиги суғурта бозорида энг юқори 1,7 миқдорда шаклланди (АПЕХ Инсуранcе акциядорлик жамиятининг 2025-йил 12-июндаги №25-3/12 сонли маълумотномаси).