Шарипов Ғуломжон Қарши ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа саноатини ривожлантиришда рақамли маркетингдан фойдаланиш” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5509.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Илхамова Зарнигор Пўлатжон қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат ишлаб-чиқаришида рақамли маркетингдан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхонасини ривожлантиришда рақамли маркетинг стратегиялари асосида корхона даромадини ошириш, таргетланган реклама, СЕО ва контент маркетинг орқали мижоз базасини кенгайтириш, сотувларни кўпайтириш ва фойдани ошириш молиявий мустаҳкамликни тиклаш ва барқарорликни таъминлашни оптималлаштириш бўйича рақамли трансформатсия жараёнини ташкил қилишнинг асосий стратегик ёндошувлари таклиф этилган; 
саноат корхоналар фаолиятини бошқаришда рақамли маркетинг турлари бўйича (А2Б, А2C, А2Д) сифат параметрлари интеграл коеффитсиентининг (ҚCПА2Б=0,75), (ҚCПА2C=0,70) ва (ҚCПА2Д=0,65) оптимал қийматларини таъминлаш орқали юқори самарадорликка эришувчи функсионал мезонлар таклиф этилган; 
корхонанинг РОА кўрсаткичи даражасини ошишига таъсир қилувчи  активлардан самарали фойдаланишда саноат тузилмасини рақамли маркетинг институтсионал жиҳатлари модели таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятида иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар таъсирида рақамли маркетинг фаолияти асосий параметрларининг 2025-2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноатини ривожлантиришда рақамли маркетингдан фойдаланиш бўйича таклифлар асосида:
саноат корхонасини ривожлантиришда рақамли маркетинг стратегиялари асосида корхона даромадини ошириш, таргетланган реклама, СЕО ва контент маркетинг орқали мижоз базасини кенгайтириш, сотувларни кўпайтириш ва фойдани ошириш молиявий мустаҳкамликни тиклаш ва барқарорликни таъминлашни оптималлаштириш бўйича рақамли трансформатсия жараёнини ташкил қилишнинг асосий стратегик ёндошувлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий тараққиёт дастурлари ва ижтимоий ҳимоя режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-октябрдаги 10-10/8490-сон маълумотномаси). Натижада корхона рақамли маркетинг стратегияларини жорий этиш орқали даромад ошиб, мижоз базаси кенгайтирилиган, харажатларни оптималлаштирилиб соф фойдасини кўпайиши натижасида молиявий барқарорлик ва рақобатбардошликни мустаҳкамлашга эришилган;
саноат корхоналар фаолиятини бошқаришда рақамли маркетинг турлари бўйича (А2Б, А2C, А2Д) сифат параметрлари интеграл коеффитсиентининг (ҚCПА2Б=0,75), (ҚCПА2C=0,70) ва (ҚCПА2Д=0,65) оптимал қийматларини таъминлаш орқали юқори самарадорликка эришувчи функсионал мезонлар бўйича таклиф  Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий тараққиёт дастурлари ва ижтимоий ҳимоя режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-октябрдаги 10-10/8490-сон маълумотномаси). Натижада рақамли маркетинг турларида оптимал сифат кўрсаткичларини таъминлаш орқали юқори самарадорликка эришилган;
корхонанинг РОА кўрсаткичи даражасини ошишига таъсир қилувчи  активлардан самарали фойдаланишда саноат тузилмасини рақамли маркетинг институтсионал жиҳатлари модели бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий тараққиёт дастурлари ва ижтимоий ҳимоя режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-октябрдаги 10-10/8490-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли стратегиялар ва самарали актив бошқаруви орқали корхонанинг рентабеллиги ва молиявий мустақиллиги ошган;
Қашқадарё вилоятида иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар таъсирида рақамли маркетинг фаолияти асосий параметрларининг 2025-2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий тараққиёт дастурлари ва ижтимоий ҳимоя режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 2-октябрдаги 10-10/8490-сон маълумотномаси). Ушбу прогнозлар рақамли маркетинг стратегияларининг самарадорлигини ошириш, бизнес субектлари учун инновацион эчимларни жорий этиш ва ҳудудда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish