Мирзаев Зафар Абдалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада саноат корхоналарини иқтисодий ўсишини таъминлашнинг  ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3873.
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Авезов Мирзобек Комилжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада саноат корхоналарини иқтисодий ўсишини таъминлашнинг  ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада ресурсларни ратсионал тақсимлаш, саноат корхоналари ўртасида интегратсиясини кенгайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, саноат маҳсулотлари турларини диверсификатсиялаш ҳамда истеъмолчиларнинг саноат маҳсулотларига бўлган талабларини тўлиқ қондириш асосида саноат корхоналарида иқтисодий ўсишнинг ўзига хос жиҳатлари таклиф этилган; 
минтақа саноат тармоқлари ва корхоналарида  иқтисодий ўсиш динамикасини интеграл баҳолаш усули иқтисодий ўсишнинг интенсив (Ик>1) ва экстенсив (Ир<1) омиллари устуворлигига кўра, хусусий кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни индекс таққослаш асосида такомиллаштирилган; 
минтақа саноат корхоналарида инновацион лойиҳалар самарадорлиги ва иқтисодий имкониятларини ошириш, инновацияларнинг кенг доирасини (маҳсулот, технологик, ташкилий, кадрлар ва бошқалар)  фаоллаштиришнинг синергетик ёндашуви таклиф этилган;  
Қашқадарё вилоятида саноат корхоналарининг барқарор ривожланиш динамикаси ҳамда жами ишлаб чиқилгаётган саноат маҳсулотлар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида иқтисодий ўсишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
минтақада ресурсларни ратсионал тақсимлаш, саноат корхоналари ўртасида интегратсиясини кенгайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, саноат маҳсулотлари турларини диверсификатсиялаш ҳамда истеъмолчиларнинг саноат маҳсулотларига бўлган талабларини тўлиқ қондириш асосида саноат корхоналарида иқтисодий ўсишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан “2023-2024-йилларда саноат соҳаси фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 20-августдаги 07-07/7119-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш саноат корхоналарида иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни гуруҳлаш орқали иқтисодий ривожланишни таъминлаш мақсадлари ва йўналишларини аниқлаш имконини берган;
минтақа саноат тармоқлари ва корхоналарида иқтисодий ўсиш динамикасини интеграл баҳолаш усули иқтисодий ўсишнинг интенсив (Ик>1) ва экстенсив (Ир<1) омиллари устуворлигига кўра, хусусий кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни индекс таққослаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан “2023-2024-йилларда саноат соҳаси фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 20-августдаги 07-07/7119-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш саноат корхоналарида 2024-йилда иқтисодий ўсиш даражасининг умумий индексини 1,06 коеффитсиентга ошириш имконини берган;
минтақа саноат корхоналарида инновацион лойиҳалар самарадорлиги ва иқтисодий имкониятларини ошириш, инновацияларнинг кенг доирасини (маҳсулот, технологик, ташкилий, кадрлар ва бошқалар)  фаоллаштиришнинг синергетик ёндашуви бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан “2023-2024-йилларда саноат соҳаси фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 20-августдаги 07-07/7119-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш саноат корхоналарида инновацион лойиҳаларни реализатсия қилиш асосида юқори технологик, фан сиғими юқори саноат маҳсулотларининг рақобат устунлигини таъминлаш имконини берган;
Қашқадарё вилоятида саноат корхоналарининг барқарор ривожланиш динамикаси ҳамда жами ишлаб чиқилгаётган саноат маҳсулотлар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан “2023-2024-йилларда саноат соҳаси фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 20-августдаги 07-07/7119-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Қашқадарё вилоятида жами саноат маҳсулотлар ҳажмини 126,6% ва саноат корхоналаридаги инвестициялар ҳажмини 131,2%га ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish