Жуманиязова Рўза Қувондиқ қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5516
Илмий раҳбар: Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сапаева Нилуфар Кадамбаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақалар иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ривожлантириш даражасини баҳолаш мезонлари сифатида инвестициялар ҳажми, меҳмонхона сектори сиғими, туристик фирмалар сони, хизматлар соҳаси улуши ва сайёҳлар оқими динамикаси каби кўрсаткичларни юқори (0,8-1), ўрта (0,5-0,7) ва қуйи (0,2-0,4) категориялар бўйича комплекс таҳлил қилиш таклифи асосланган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ва ахборот таъминотини такомиллаштиришда минтақада туристик сайёҳлар оқимини кўпайиши натижасида юзага келадиган иқтисодий, экологик ва ижтимоий йўналишларни тартибга солиш ва диверсификациялаш стратегияларини ишлаб чиқишнинг “овертуризм” механизми асосланган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг динамик оптималлашуви, инвестиция оқимлари, туристик талабнинг ўзгариши, инфратузилма обектларининг эскириши ва замонавий технологияларни жорий этиш жараёнларини комплекс таҳлили бўйича кўп босқичли алгоритмик модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган иқтисодий кўрсаткичларининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти минтақасини барқарор иқтисодий ривожлантириш жараёнида туризм инфратузилмасини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақалар иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ривожлантириш даражасини баҳолаш мезонлари сифатида инвестициялар ҳажми, меҳмонхона сектори сиғими, туристик фирмалар сони, хизматлар соҳаси улуши ва сайёҳлар оқими динамикаси каби кўрсаткичларни юқори (0,8-1), ўрта (0,5-0,7) ва қуйи (0,2-0,4) категориялар бўйича комплекс таҳлил қилиш таклифи асосланган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 7-2606-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудлари барқарор ривожланиш даражасига кўра табақалаштирилиб, Хива ва Урганч шаҳарлари ҳамда Боғот ва Хива туманлари “юқори (0,8-1)”, Шовот, Ҳазорасп, Қўшкўпир, Урганч ва Тупроққалъа туманлари “ўрта (0,5-0,7)”, Гурлан, Янгиариқ ва Янгибозор туманлари эса “қуйи (0,2-0,4)” даражаларда ихтисослаштириш имконини берган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ва ахборот таъминотини такомиллаштиришда минтақада туристик сайёҳлар оқимини кўпайиши натижасида юзага келадиган иқтисодий, экологик ва ижтимоий йўналишларни тартибга солиш ва диверсификациялаш стратегияларини ишлаб чиқишнинг “овертуризм” механизми асосланган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 7-2606-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада барқарор туризм консепсияси шакллантирилиб, “овертуризм”ни тизимли бошқариш орқали туризмнинг иқтисодий самарадорлигини ўртача 20-25 фоизга оширишга эришилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг динамик оптималлашуви, инвестиция оқимлари, туристик талабнинг ўзгариши, инфратузилма объектларининг эскириши ва замонавий технологияларни жорий этиш жараёнларини комплекс таҳлили бўйича кўп босқичли алгоритмик модели таклиф этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 7-2606-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилоятида туристик фирмалар сонини 1,4 баробарга, меҳмонхона сектори фаолиятини эса 1,3 баробарга ошириш орқали туризм инфратузилмасининг барқарор ривожланишини таъминловчи иқтисодий ва инновацион жозибадор стратегия ишлаб чиқишга эришилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган иқтисодий кўрсаткичларининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июлдаги 7-2606-сон маълумотномаси). Натижада, 2030-йилга келиб, минтақада туризм инфратузилмасини барқарор ривожлантириш кўрсаткичларини 1,3 бараварга ошириш мумкинлиги аниқланган ва келажакда туризм соҳасида қўшимча 100 нафар янги иш ўринларини яратиш имконини берган.