Мирзарахимова Азиза Бахром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Электрон соғлиқни сақлаш” тизимини такомиллаштиришда янги технологик ёндашувларнинг тадқиқоти”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3147.
Илмий раҳбар: Рихсимбаев Одилжон Кабилджанович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12.2022.I.157.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Хусанбой Махаммадқосим ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Электрон соғлиқни сақлаш” тизимини такомиллаштиришда янги технологик ёндашувлардан фойдаланиш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “электрон соғлиқни сақлаш тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ахборот-коммуникация технологияларига асосланган, тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, харажатларни оптималлаштириш ва аҳоли соғлиғини сақлашда иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи инновацион бошқарув механизми нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тиббиёт ходимларининг беморлар билан ишлаш тизимини календар режаларда олиб боришга асосланган соғлиқни сақлаш статистикасини тузиш ва таҳлил қилишнинг ахборот архитектурасини ишлаб чиқиш орқали тиббий статистик маълумотларни йиғиш учун вақт сарфи ва харажатларни қисқартириш таклифи асосланган;
тиббиёт ходимларнинг профилактик, чуқурлаштирилган, мақсадли, скрининг, диспансер ва патронаж тиббий кўриклари бўйича вақт сарфини камайтириш орқали “электрон поликлиника” ахборот тизими платформасидаги ахборот сифатининг (Х1->Й=-0,075) «салбий», тизим сифати (Х2->Й=0,255), хизмат сифати (Х3->Й=0,131), фойдаланиш ҳолати (Х4->Й=0,237), фойдаланувчилар қониқишининг (Х5->Й=0,291) “ижобий” таъсирлари чегарасида иқтисодий самарадорликни таъминлаш асосланган;
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологиялардан фойдаланишни ривожлантириш омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик моделлари асосида соҳа асосий параметрларининг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Электрон соғлиқни сақлаш” тизимини такомиллаштиришда янги технологик ёндашувлардан фойдаланишни тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “электрон соғлиқни сақлаш тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ахборот-коммуникация технологияларига асосланган, тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, харажатларни оптималлаштириш ва аҳоли соғлиғини сақлашда иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи инновацион бошқарув механизми нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Информационно-коммуникационные технологии и системы в экономике” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида талабаларда инновацион бошқарув механизми нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “электрон соғлиқни сақлаш тизими” тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
тиббиёт ходимларининг беморлар билан ишлаш тизимини календар режаларда олиб боришга асосланган соғлиқни сақлаш статистикасини тузиш ва таҳлил қилишнинг ахборот архитектурасини ишлаб чиқиш орқали тиббий статистик маълумотларни йиғиш учун вақт сарфи ва харажатларни қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги даволаш профилактика муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 2-июндаги 05-28/12301-сон маълумотномаси). Мазкур тизимдан фойдаланиш асосида соғлиқни сақлаш тизимини тиббий статистик маълумотларни йиғиш учун сарфланадиган вақт 40% га, харажатлар 30% га камайишига эришилган;
тиббиёт ходимларнинг профилактик, чуқурлаштирилган, мақсадли, скрининг, диспансер ва патронаж тиббий кўриклари бўйича вақт сарфини камайтириш орқали “электрон поликлиника” ахборот тизими платформасидаги ахборот сифатининг (Х1->Й=-0,075) «салбий», тизим сифати (Х2->Й=0,255), хизмат сифати (Х3->Й=0,131), фойдаланиш ҳолати (Х4->Й=0,237), фойдаланувчилар қониқишининг (Х5->Й=0,291) “ижобий” таъсирлари чегарасида иқтисодий самарадорликни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги даволаш профилактика муассасаларида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 2-июндаги 05-28/12301-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик асосида ишлаб чиқилган таклифлар асосида ҳттпс://ид.медҳуб.уз/ платформаси такомиллаштирилган ва тизим орқали аҳолининг врач қабулига ёзилиш ҳолати 2024-йилнинг январ ойига нисбатан 2025-йилнинг январ ойида қарийб 55 фоизга ошган;
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологиялардан фойдаланишни ривожлантириш омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик моделлари асосида соҳа асосий параметрларининг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги даволаш профилактика муассасаларида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 2-июндаги 05-28/12301-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик натижасида технология асосида яратилган тизимдан фойдаланиш орқали электрон соғлиқни сақлаш тизимидаги сунъий интеллектни жорий этиш шифокорларга сунъий интеллект технологияларидан фойдаланмаган ҳолда ташхис қўйиш аниқлиги 74 % дан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда беморларга ташхис қўйишда эса 76 % аниқликни кўрсатиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish