Диярова Маҳлиё Исламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш корхоналари бошқарув фаолиятининг молиявий натижадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4786.
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12.2022.I.157.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидова Зулфия Ахмаджановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Абсаломов Акрам Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш корхоналари бошқарув фаолиятининг молиявий натижадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турар-жойларни харидорларга сотишнинг ўртача баҳосини пасайтиришда турар-жой қурилишининг жойлашувига кўра «1,0 – шаҳар марказида», «0,9 – шаҳар марказидан 2 км узоқда», «0,8 – шаҳар марказидан 4 км узоқда» ҳамда «0,7 – шаҳар марказидан 5 км узоқда» коеффициентлари асосида жойлашув жойларини тавсифлаш жадвалини қўллаш орқали аҳолига тақдим этиш таклифи илмий асосланган;
молиявий харажатларни уларнинг аниқ шаклланиш манбалари ва хатарларни баҳолашга кўра оптималлаштириш ҳамда қурилиш жараёнидаги кечикишлар, материаллар йўқотилишини комплекс мониторинг қилиш орқали минималлаштиришга қаратилган икки босқичли моделни қўллаш асосида истеʼмолчи-буюртмачилар талабларини қондириш муддатини қисқартириш таклифи асосланган;
қурилиш корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш ва иш жараёнларини самарали бошқариш мақсадида ходимларни иш вақтидан фойдаланиш ритмик коеффициентига мувофиқ «таʼриф ставкаси», «мукофот миқдори» ҳамда «иш вақти меʼёри»га кўра баҳолаш ҳамда «Пк=1.0» ёки «Пк>1.0» бўлса автомобил ҳайдовчиларини таʼриф ставкаси бўйича 0 ≤ Пбонус ≤ 0.25 шкалада рағбатлантириш тизимини жорий этиш таклифи илмий асосланган;
турар жойларни тавсифлаш жадвалига кўра аҳолига тақдим этиладиган турар-жойларни оптимал жойлаштиришнинг стратегик бошқарув ечими сифатида Маслоу эҳтиёжлар иерархияси асосида беш даражали турар-жой моделини жорий этиш таклиф этилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш корхоналари бошқарув фаолиятининг молиявий натижадорлигини ошириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
турар-жойларни харидорларга сотишнинг ўртача баҳосини пасайтиришда турар-жой қурилишининг жойлашувига кўра «1,0 – шаҳар марказида», «0,9 – шаҳар марказидан 2 км узоқда», «0,8 – шаҳар марказидан 4 км узоқда» ҳамда «0,7 – шаҳар марказидан 5 км узоқда» коеффициентлари асосида жойлашув жойларини тавсифлаш жадвалини қўллаш орқали аҳолига тақдим этиш таклифи “ТЕМП” хусусий корхонаси томонидан “Элегант” турар-жой комплексини қуриш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 06/2060-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида уй-жойларни харидорларга сотишнинг ўртача баҳосини 6.3 %га пасайтиришга эришилган.
молиявий харажатларни уларнинг аниқ шаклланиш манбалари ва хатарларни баҳолашга кўра оптималлаштириш ҳамда қурилиш жараёнидаги кечикишлар, материаллар йўқотилишини комплекс мониторинг қилиш орқали минималлаштиришга қаратилган икки босқичли моделни қўллаш асосида истеʼмолчи-буюртмачилар талабларини қондириш муддатини қисқартириш таклифи “ТОЛИБ БОБО” МЧЖ томонидан “Манзара” турар-жой мажмуасини қуриш амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 06/2060-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида истеʼмолчи-буюртмачиларнинг талабларини қондириш муддати ўрта ҳисобда 26 кунга қисқартирилган ва ҳар бир истеʼмолчининг уй-жой харид қилиш билан боғлиқ харажатларини 2,480 млн. сўмга тежашга, қурилишнинг иқтисодий самарадорлигини, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини оширишга эришилган;
қурилиш корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш ва иш жараёнларини самарали бошқариш мақсадида ходимларни иш вақтидан фойдаланиш ритмик коеффициентига мувофиқ «таʼриф ставкаси», «мукофот миқдори» ҳамда «иш вақти меʼёри»га кўра баҳолаш ҳамда «Пк=1.0» ёки «Пк>1.0» бўлса автомобил ҳайдовчиларини таʼриф ставкаси бўйича 0 ≤ Пбонус ≤ 0.25 шкалада рағбатлантириш тизимини жорий этиш таклифи “АГРОМИР БУИЛДИНГС” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 06/2060-сон маʼлумотномаси). Натижада автомобил ҳайдовчиларининг фаолият кўрсатиш сифати, қурилиш материалларини қурилиш обектларига ўз муддатида етказиб бериш сурʼатлари ўрта ҳисобда 11 %га ошган ҳамда етказиб берилаётган қурилиш материалларини йўқотилиш даражаси 6 %гача пасайиб қурилиш материалларини етказиб бериш ва хизматлар сифатини ошириш имконияти яратилган;
турар жойларни тавсифлаш жадвалига кўра аҳолига тақдим этиладиган турар-жойларни оптимал жойлаштиришнинг стратегик бошқарув ечими сифатида Маслоу эҳтиёжлар иерархияси асосида беш даражали турар-жой моделини жорий этиш таклифи “ТЕМП” хусусий қурилиш корхонаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 21-февралдаги 06/2060-сон маʼлумотномаси). Натижада аҳолига тақдим этиладиган уй жойларни оптимал жойлаштириш имкони яратилиб, уй-жойларни қуриш учун қилинган харажатлар миқдорини 10,2 %га пасайтиришга ҳамда корхона соф даромадини 7,0 %га оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish