Мамасолиев Баходир Мамаюсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Варикоз кассалиги бўлган беморларда тизза бўғими остеоартрози давосини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib1956.
Илмий раҳбарлар: Курбаниязов Зафаржон Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Буранов Хайрулло Жумабоевич, тиббиёт фанлари доктори. Акрамов Вохиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Смоленск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
тизза бўғими деформацияловчи остеоартрозининг оёқ веналари варикоз касаллиги билан биргаликда келганида комбинацияланган даволашнинг оптимал стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғими деформацияловчи остеоартрози ва оёқ веналарининг варикоз касаллиги ўзаро таъсирининг патогенетик хусусиятлари артикуляр тўқималарнинг ангиоматоз, томир ва тоғай фибрози, репаратив тўқима, лимфо-макрофагал инфильтрация ва субхондрал суякнинг микро синишларини ўз ичига олган морфологик ўзгаришларига асосланган;
қўшма патологияли беморларни даволаш тактикасини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, у энг самарали ёндашув - консерватив, кетма-кет ёки симултан жарроҳлик амалиётини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
илк бор реабилитация даврини қисқартириш ва асоратлар хавфини камайтириш имконини берувчи тизза бўғимининг артроскопияси ёки артропластикасини ва флебоэктомияни ўз ичига олган симултан жарроҳлик амалиёти самарадорлиги асосланган;
тизза бўғими остеоартрози ва оёқ веналарининг варикоз касаллиги бўлган беморларни жарроҳлик амалиётидан олдинги тайёрлаш ва жарроҳлик амалиётидан кейинги реабилитацияга индивидуал ёндашувлардан фойдаланишга асосланган, бу эса даволаш самарадорлигини ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Варикоз кассалиги бўлган беморларда тизза бўғими остеоартрози давосини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.01.2025 й. 11/59-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: тизза бўғими деформацияловчи остеоартрози ва оёқ веналарининг варикоз касаллиги ўзаро таъсирининг патогенетик хусусиятлари артикуляр тўқималарнинг ангиоматоз, томир ва тоғай фибрози, репаратив тўқима, лимфо-макрофагал инфильтрация ва субхондрал суякнинг микро синишларини ўз ичига олган морфологик ўзгаришларига асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарқанд филиали (04.04.2024 й. 15-сон буйруғи), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (05.04.2024 й. 62-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тизза бўғими остеоартрози ва оёқ веналарининг варикоз касаллиги бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш алгоритми жарроҳлик тактикасини танлаш мезонлари ва текширув босқичларини ўз ичига олган ҳолда ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: даволанишни оптималлаштириш шифохонада даволанишнинг ўртача давомийлигини 18% га қисқартиришга имкон берди, бу эса шифохонада даволаниш харажатларини камайтириш ва реабилитация вақтини қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемор учун 950000 сўмгача иқтисод қилишни таъминлайди. Хулоса: оёқ веналарининг варикоз касаллиги билан асоратланган остеоартрози билан оғриган беморларда тизза бўғими синовиал қобиғининг гистологик текшируви веноз патологияси бўлмаган гуруҳга нисбатан яққолроқ яллиғланиш-дегенератив ўзгаришларни аниқлади. Хусусан, синовиал инфильтрация зичлиги ва фиброз ўзгаришларнинг кўпайиши 85% (20 тадан 17 таси) ҳолларда қайд этилган, бу бўғим тоғайи деструкцияси даражасининг 2,2±0,4 баллга ошиши билан бирга кечган (варикоз касаллиги бўлмаган назорат гуруҳида 1,1±0,3 баллга нисбатан, п<0,01). Ушбу далил синовиал қобиқдаги морфологик ўзгаришларнинг остеоартрознинг ривожланишига сезиларли таъсирини кўрсатади.
иккинчи илмий янгилик: қўшма патологияли беморларни даволаш тактикасини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, у энг самарали ёндашув - консерватив, кетма-кет ёки симултан жарроҳлик амалиётини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарқанд филиали (04.04.2024 й. 15-сон буйруғи), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (05.04.2024 й. 62-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тизза бўғими артроскопияси ёки артропластикасини флебоэктомия билан бирлаштирган симултан жарроҳлик амалиётлари жорий этилган, бу жарроҳлик аралашувлар сонини ва асоратлар хавфини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: алгоритмни қўллаш орқали даволашни оптималлаштириш такрорий жарроҳлик амалиётлар сонини камайтириш ва жарроҳлик аралашувларини оптималлаштириш орқали битта беморни даволаш учун ўртача харажатларни 1200000 сўмга камайтирди. Хулоса: тизза бўғими (рентгенография, ультратовуш визуализацияси, клиник шкалалар) ва оёқ веналари (дуплекс сканерлаш, веноз оқимни баҳолаш) ҳолатини комплекс баҳолашни ўз ичига олган клиник-диагностик текширувнинг ишлаб чиқилган алгоритми қўшма ўзгаришларни ташхислаш аниқлигини 22% га оширди (68% дан 90% гача, п<0,05). Ушбу ёндашув 93% (30 тадан 28 таси) беморларда операциядан олдинги тайёргарлик ва даволаш тактикасини тўғри белгилаш, комплекс даволашни оптимал йўналтириш ва режалаштиришни таъминлаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: илк бор реабилитация даврини қисқартириш ва асоратлар хавфини камайтириш имконини берувчи тизза бўғимининг артроскопияси ёки артропластикасини ва флебоэктомияни ўз ичига олган симултан жарроҳлик амалиёти самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарқанд филиали (04.04.2024 й. 15-сон буйруғи), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (05.04.2024 й. 62-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик амалиётдан олдинги тайёргарлик ва тромбоэмболик асоратларнинг жарроҳлик амалиёти ичи профилактикаси, шу жумладан микроциркуляцияни яхшилаш ва веноз димланишни бартараф этиш ёндашувлари оптималлаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: усул шифохонага ётқизишларнинг умумий сонини қисқартириш ва тезроқ тикланиш ҳисобига ҳар бир бемор учун даволаниш харажатларини 1500000 сўмга камайтириш имконини берган. Хулоса: артроскопия ёки тизза бўғимини эндопротезлаш ва флебоэктомияни ўз ичига олган комбинацияланган жарроҳлик аралашувларини ўтказишга аниқ белгиланган кўрсатмалар ва мезонлар операциядан кейинги асоратлар частотасини сезиларли даражада камайтиришни таъминлади. Хусусан, асоратлар частотаси 78% га камайди (23% дан 5% гача, п<0,01), тромбоз хавфи эса асосий гуруҳда 6,5% дан (3 бемор) 0% гача камайди. Ушбу натижа қўшма патологияда симултан операцияларнинг хавфсизлиги ва мақсадга мувофиқлигини таъкидлайди.
тўртинчи илмий янгилик: тизза бўғими остеоартрози ва оёқ веналарининг варикоз касаллиги бўлган беморларни жарроҳлик амалиётидан олдинги тайёрлаш ва жарроҳлик амалиётидан кейинги реабилитацияга индивидуал ёндашувлардан фойдаланишга асосланган, бу эса даволаш самарадорлигини ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарқанд филиали (04.04.2024 й. 15-сон буйруғи), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (05.04.2024 й. 62-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бўғимлар функциясини тиклаш ва веноз оқимни нормаллаштиришга қаратилган жарроҳлик даволашдан кейинги реабилитацион чора-тадбирлар тўплами ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш ва асоратларни даволаш харажатларини камайтириш ҳар бир бемор учун 1300000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берди, бу эса таклиф этилган ёндашувларни иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Хулоса: клиник ва инструментал маълумотларга асосланган комбинацияланган даволаш стратегиясининг самарадорлигини таҳлил қилиш беморларнинг функционал параметрлари ва ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилашини кўрсатди. 14-кунга келиб, асосий гуруҳда тизза бўғимида букилиш бурчаги назорат гуруҳида 120,47 ± 19,86° га нисбатан 100,12 ± 15,08° ни ташкил этди (п<0,01), мустақил юришнинг тикланиш муддати 9,02 ± 3,95 дан 5,14 ± 2,07 кунгача қисқарди (п<0,001). WOMAC шкаласи бўйича 3 ойдан сўнг асосий гуруҳда ўртача кўрсаткичлар 24,36±3,27 баллгача, назорат гуруҳида 38,41±5,16 баллгача пасайди (р<0,05), ВАШ бўйича эса оғриқ даражаси мос равишда 2,83±0,34 ва 4,48±0,42 баллгача камайди. Синовит частотаси асосий гуруҳда 3,09% ни ташкил этди, назорат гуруҳида 14,89%, тромбоз ва ЎАТЭ кузатилмади (6,5% ва 2,2% га қарши 0%).