Ғайипова Соҳиба Рустамбаевна
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпоратив имижда инқирозли коммуникация технологияларининг ўрни” 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3940
Илмий раҳбар: Гулнора Нишонова Усмановна филология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Муратова Нозима Фахритдиновна, филология фанлари доктори, доцент. Ўсаров Олимжон Авалбоевич, филология фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат бошқарув органларида корпоратив имижни шакллантириш, инқирозли вазиятларда коммуникация технологияларининг ўрнини илмий-назарий жиҳатдан асослаш ва амалий механизмларини ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- давлат ташкилотларида инқирозга қарши барқарор бошқарувни шакллантириш учун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, технологик ва маданий омилларни комплекс таҳлил этишга асосланган “Шаффоф коммуникация ва жамоатчилик иштироки стратегияси” консептуал модели ишлаб чиқилган;
- ижтимоий фикрни проактив бошқариш ва салбий контентга тезкор жавоб чораларини шакллантиришда инновацион ёндашув сифатида Биг Дата технологияларига асосланган интеллектуал аналитика платформаси консепсиясида далилланган;
- инқирозли вазиятларда коммуникацион жараёнларни самарали ташкил этиш учун тезкор ва ишончли ахборот узатиш, масъулиятни тан олиш ҳамда эмпатик мулоқотни таъминлайдиган мултиканалли алоқа технологияларига асосланган Очиқлик ва шаффофлик модели исботланган;
- пост-кризис даврида ижтимоий тармоқлар орқали рақамли коммуникацияларни бошқаришда репутацион менежмент ва бренд идентификациясини кучайтиришга қаратилган ПР технологиялар тизими ишлаб чиқилиб, унинг тизимлилик тамойиллари таҳлиллар орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Корпоратив имижни шакллантириш ва инқирозли коммуникацияларни такомиллаштириш доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ташкилот барқарорлигини таъминлашнинг кафолати сифатида давлат ташкилотларида кризисга қарши “Шаффоф коммуникация ва жамоатчилик иштироки стратегияси”ни ишлаб чиқишда ва таҳлил қилиш самарадорлиги илмий-амалиётда қўллаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-2024 йиллардаги коммуникация стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 7-январдаги №05-22/343-сонли маълумотномаси). Натижада вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти самарадорлигини оширишга ва инқирозли вазиятларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш ташкилот матбуот котиби ишини самарали йўлга қўйиш жараёнида татбиқ этилган;
“Ҳудуддий электр тармоқлари” АЖ фаолиятида юзага келган инқирозли вазиятларнинг табиати ва динамикасидан келиб чиқиб, илмий изланишдаги Биг-дата аналитика воситаларидан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда бошқарув органлари ҳақи-даги фикрларни мониторинг қилувчи, негатив ва позитив маълумотларни автоматик аниқловчи ва жавоб чораларини таклиф этувчи платформа борасидаги таклифларни инобатга олган ҳолда ПР стратегиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ҳудуддий электр тармоқлари” АЖнинг 2024-йил 6-январдаги 01-05-22/21-сон маълумотномаси). Натижада акциядорлик жамиятининг корпоратив имижини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими такомиллаштирилган, инқирозли вазиятларни олдиндан аниқлаш ва бартараф этиш механизмлари жорий этилишига хизмат қилган;
ишдаги ижтимоий тармоқларда рақамли коммуникация платформаларидан фойдаланиб, корпоратив имижни ҳимоялашнинг инқироз сигналларини эрта аниқлаш, ахборот тарқалиш суръатини таҳлил қилиш ва превентив чораларни қўллаш механизмлари борасидаги таклифлардан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2024-йил 7-январдаги №04/25-сон маълумотномаси). Натижада ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари такомиллаштирилиб, доимий ахборот узатиш орқали истеъмолчилар билан барқарор коммуникацияга эришилган;
инқирозларнинг самарали бошқариш мақсадида корпоратив имиж учун хавф даражасини миқдорий ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳолаш, уларнинг ривожланиш босқичларига мос жавоб чораларини ишлаб чиқиш услубияти борасидаги “Инқирозли коммуникация дастури” Янги медиа таълим маркази томонидан амалда синаб кўрилган ва ўқув дастур ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Янги медиа таълим маркази ННТнинг 2025-йил 8-январдаги №23/42-сон маълумотномаси). Натижада, ташкилотлар матбуот котибларини учун ташкил этилган семинар-тренингларда фойдаланиб, имижни муҳофаза қилишда асосий манба сифатида хизмат қилган.