Тешаев Азизбек Тўйнор ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетентлигини ривожлантиришда “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped 1434
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Камол Жамолович, доцент, педагогика фанлари доктори (DSc); Атакулова Наргизахон Алижановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Шахрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетентлигини ривожлантиришда "Ўзбекистон тарихи" фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишда талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияларни таркиб топтиришнинг ижтимоий аҳамияти шахснинг когнитив, шахсий, функсионал, ахлоқийлик ривожланганлик кўрсатгичларини ўзаро горизонтал ва вертикал интерпретациялаш натижадорлиги даражасини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
“Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш методикаси мазмуни талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш стратегиясининг жамият тараққиётидаги динамик ўзгаришларни билишга оид: маъсулият, дахлдорликни ҳис этиш, фуқаролик бурч ва ҳуқуқларни билиш, мулоқотчанлик, функсионаллик кўникмаларига эгалик даражасини баҳолашда когнитив, мотивацион, рефлексив мезонларнинг ижтимоий аҳамиятини таъминловчи таълимий янгиланишларни англаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган интегратив таълим модели “Ўзбекистон тарихи” фанига оид педагогиканинг когнитив, шахсий, маданий ва компетентлик парадигмаларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган ижтимоий масъулиятни оширишга оид дидактик имкониятларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистон тарихи” фанидан талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш методикаси таълим жараёнида “маданий-аксиологик (қадриятлар ва маданиятни о'рганиш) ҳамда ижодий-акмеологик (ижодий фикрлаш ва шахсий камолотга эришиш) ёндашувларни интегратив қўллаш орқали ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга йўналтирилган методик тавсияларни киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тарихи фанини ўқитиш жараёнида талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган таълим технологияларини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишда талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияларни таркиб топтиришнинг ижтимоий аҳамияти шахснинг когнитив, шахсий, функсионал, ахлоқийлик ривожланганлик кўрсатгичларини ўзаро горизонтал ва вертикал интерпретациялаш натижадорлиги даражасини белгилаш орқали аниқлаштирилган таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29- ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси). Натижада, узлюксиз таълим жараёни субектларининг, жумладан, бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган таълим модели, “Ўзбекистон тарихи” фани асосида талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
“Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш методикаси мазмуни талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш стратегиясининг жамият тараққиётидаги динамик ўзгаришларни билишга оид: маъсулият, дахлдорликни ҳис этиш, фуқаролик бурч ва ҳуқуқларни билиш, мулоқотчанлик, функсионаллик кўникмаларига эгалик даражасини баҳолашда когнитив, мотивацион, рефлексив мезонларнинг ижтимоий аҳамиятини таъминловчи таълимий янгиланишларни англаш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан 60220300 – Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Тарих ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишга хизмат қилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29- ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи асосида (№149089-рақамли нашр гувоҳномаси) Натижада, талабалар ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясининг таркибий тузилиши ва мазмунини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган, илмий амалий тадқиқотлар жараёнида ёшларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантирувчи таълим муҳити ва методик шароит яратилган;
талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган интегратив таълим модели “Ўзбекистон тарихи” фанига оид педагогиканинг когнитив, шахсий, маданий ва компетентлик парадигмаларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган ижтимоий масъулиятни оширишга оид дидактик имкониятларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган таклифлар Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ортган.
Ўзбекистон тарихи” фанидан талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш методикаси таълим жараёнида “маданий-аксиологик (қадриятлар ва маданиятни о'рганиш) ҳамда ижодий-акмеологик (ижодий фикрлаш ва шахсий камолотга эришиш) ёндашувларни интегратив қўллаш орқали ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга йўналтирилган методик тавсияларни киритиш орқали такомиллаштирилган таклифлар Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ортган.