Исмаилова Нафиса Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Металл конструкцияларнинг бўёқ ва лак қопламаларини коррозияга қарши ҳимоя хусусиятларига ингибиторларнинг таъсири», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/К561.
Илмий раҳбар: Сидиков Абдужалол Сидикович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Эшмаматова Нодира Бахромовна, кимё фанлари доктори, доцент; Азимов Лазизбек Азамат ўғли, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металл конструкцияларнинг лак-бўёқ қопламаларининг коррозияга қарши ҳимоя хусусиятларига ингибиторлар таъсирининг физик-кимёвий асосларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭП-750 эпоксид қопламасига нитробензол ва каптаксни ингибитор қўшимчаси сифатида қўлланганда қопламанинг коррозияга чидамлилиги ва эксплуатацион самарадорлиги 6 % га ошганлиги исботланган;
СО2 ни С2- ионигача қайтарилганда, катод реакцияси учун кучли қайта қутбланиши баҳоланиб, агрессив муҳитларда коррозия кинетикасини жадаллаштирувчи омил эканлиги аниқланган;
ингибитор молекулаларининг қоплама плёнкаси орқали металл сиртига диффузияланиб, фаол марказларда адсорбсияланиши натижасида қўшимча диффузион тўсиқ ҳосил бўлиши исботланди, ҳимоя эффектининг физик-кимёвий асослари янгича талқин қилинган;
ингибитор молекулалари эмал компонентлари билан кимёвий ўзаро таъсирга кирмаслиги ва шунинг оқибатида қопламанинг асосий физик-кимёвий ҳамда механик хоссалари ўзгармаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металл конструксия ва ускуналарни тузли ва бошқа агрессив эритмаларда коррозиядан ҳимоя қилиш учун кўп компонентли композицион органик қопламаларни яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нитробензол ва каптаксни ЭП-750 эмалига қўшимча сифатида қўллаш методикаси Электрокимёзавод АЖ ҚКда амалиётга жорий этилган (Электрокимёзавод АЖ ҚКнинг 2023 йил 1 ноябрдаги 219-сонли маълумотномаси). Натижада, нитробензол ва каптаксни ЭП-750 эмалига қўшимча сифатида қўшиб, ингиботор олиш имконияти яратилган;
ЭП-750 эмалига нитробензол ва каптаксни қўшимча сифатида қўшиш орқали олинган ингибитор Электрокимёзавод АЖ ҚКнинг «2025–2026 йилларда амалиётга жорий этилаётган истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Электрокимёзавод АЖ ҚКнинг 2025 йил 28 апрелдаги 49-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.