Зияева Ситора Файзиллоевнаниг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кам фойдаланиладиган хомашёни қайта ишлаш жараёнларининг физик-кимёвий асослари», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/К390.
Илмий раҳбар: Васина Светлана Михайловна, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05. 
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нормаҳмадов  Рўзибой Нормаҳмадович, техник фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кам фойдаланиладиган маҳаллий мева ва резавор хом ашёни қайта ишлашнинг физик-кимёвий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кинетик ва термодинамик кўрсаткичлар (Км паст, кcат/Км юқори, Эа ≈ 8,5 кЖ/мол) пектиназа ва амилазанинг самарадорлиги исботланди, ҳамда Т–пҲ–вақт катталикларининг мақбул қийматлари баҳоланган;
қўшма фермент ишлови (амилаза+пектиназа) якка ферментга нисбатан шарбат сифатини ошириб, унинг қовушқоқлигини пасайтирганлиги ва тиниқликни яхшилаганлиги аниқланган;
чиқиндидан олинган ферментларни қайта тиклаш ва уларни ишлатиш юқори фаолликни бир неча цикл давомида сақлаб, таннархни пасайтириш ва жараённи иқтисодий жиҳатдан барқарор қилиш имконини берди исботланган;
лимон мойининг ГC–МС таҳлили маҳсулотни стандартлаш учун асос бўлиши, анор қобиғидан биологиc фаол моддалар ажратибнинг кинетик модели эса эритувчи таркиби ва ишлаб чиқариш шароитлари мақбуллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий ўсимлик хомашёсини кенг қамровли қайта ишлаш жараёнида ферментатив жараёнларни ўрганиш бўйича илмий натижалар асосида:
қора тут шарбати консентратини олиш усули “Орифен” Ўзбекистон-Италия-Австралия қўшма корхонаси ишлаб чиқаришига жорий этилган (“Орифен” қўшма корхонасининг  2022-йил 15-июндаги 149-сонли маълумотномаси). Натижада, тут шарбатининг барқарорлигини бир йил давомида та'мини сақлаб қолиш имконини берган;
анорни меваси уруғларидан анор мойи олиш усули “Орифен” Ўзбекистон – Италия – Австралия қўшма корхонаси ишлаб чиқаришига жорий этилган (“Орифен” қўшма корхонасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 163-сонли маълумотномаси) Натижада, анор шарбати чиқиндиларидан импорт ўрнини босувчи ва ички бозор эҳтиёжларини қондирувчи анор мойини ишлаб чиқариш йўлга қўйиш  имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish