Аббазов Баҳодир Тоир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш ускунасининг конструксиясини такомиллаштириб параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2115 2025.08.23
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Рузимурод Хасанович, техника фанлари доктори, профессор, Шухратов Шароф Шухратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани йирик ифлосликлардан самарали тозалаш технологиясини таъминлайдиган такомиллаштирилган тозалагични ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш ускунасининг асосий ишчи қисми бўлган колосникли панжаранинг тебраниб турувчи янги конструксияси колосникли панжарага пружина ўрнатган ҳолда ишлаб чиқилган;
пахта оқимини тебраниб турувчи колосникли панжарадаги колосниклар билан ўзаро таъсирида юзага келадиган зичликни, босимни ва ажралган ифлосликлар миқдорини колосниклар бўйлаб тақсимланиш қонуниятлари ва пахта бўлаги харакатининг дифференциал тенгламалари асосида ишлаб чиқилган; 
тебраниб турувчи колосникли панжарадаги пружинага таъсир этувчи куч таъсирида пайдо бўлган деформасия, механик кучланиш ва куч натижасида ҳосил бўладиган огʻиш кўрсаткичлари аниқланган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш ускунанинг тозалаш самарадорлигига таъсир этувчи колосниклар параметрлари, колосниклар билан аррали барабан оралиқ масофасининг катталиклари ускунасидаги тебранувчи колосникли панжаранинг ўрнатилиш тартиби богʻлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
пахтани йирик ифлосликлардан тозалайдиган такомиллаштирилган ускуна «Пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги корхонага, жумладан Жиззах вилояти Арнасой туманидаги “АГРО ЭЛЕГАНТ кластер” МЧЖ пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“Ўзбекстон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2025 йил 19 июндаги 03/25-1343 - сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани тозалашда такомиллаштирилган  агрегатни тозалаш самарадорлиги амалдаги УХК агрегати тозалаш самарадорлигига қараганда ўртача 4,6 (абс)% га ва 7,2 (абс)% га ошириш имкони яратилган. Тозалаш самарадорлигини ошиши ҳисобига пахтадан олинган тола маҳсулотининг сифат кўрсаткичи 0,25 (абс)% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish