Норматов Мансурбек Қўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта териш машинаси пневмотранпорт тизимининг самарадор марказдан қочма вентилятори параметрларини асослаш”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т4283.
Илмий раҳбар: Худайкулиев Ражаббай Рўзматович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.05/13.05.2020.Т.112.01.
Расмий оппонентлар: Толибаев Алписбай Ержанбаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Қодиралиев Акбаржон, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта териш машиналари пневмотранспорт тизими марказдан қочма вентиляторининг самарадор конструкциясини ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш ҳисобига энергия ҳажмдорликни камайтириш пахтанинг табиий сифатини имкон қадар сақлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта териш машинаси пневмотранспорт тизимининг самарадор марказдан қочма вентилятори паррагининг иш режими терим сифат кўрсаткичларини агротехник талаблар даражасида таъминланишини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
самарадор марказдан қочма вентилятор ён кириш дарчасининг овоид шаклини ифодаловчи математик модел вентиляторининг иш унуми максимал бўлиши лозимлиги шартидан келтириб чиқарилган;
вентилятор ичидаги жараённи ифодаловчи компютер модели вентилятор паррагининг пахта чигитларига минимал таъсир кўрсатишни таъминлаш шартидан келтириб чиқарилган;
пневмотранспорт тизими самарадор марказдан қочма вентилятори ён кириш дарчаси юзаси ва паррак айланишлар сонининг мақбул қийматлари иш унумини максимал бўлишини таъминлаш шартидан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта териш машинаси пневмотранспорт тизими учун самарадор вентилтятор параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
мазкур самарадор конструкциядаги марказдан қочма вентилятор учун Интеллектуал мулк марказининг фойдали моделга “Пахта териш машинасида пахтани ташиш учун марказдан қочма вентилятор” ФАП 2530 рақамли патент олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-281-сон маълумотномаси). Натижада пахта териш машинаси пневмотраспорт тизими учун самарадор вентилятор конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
такомиллаштирилган пневмотранспорт тизими билан жиҳозланган пахта териш машинаси Тошкент вилояти “Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази”, “ТCТ АГРО CЛУСТЕР” ва “Ҳур Ўлка Файз” фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-281-сон маълумотномаси). Натижада терилган пахта чигитларининг шикастланиши 2,87 % дан 0,8 % гача камайтиришга эришилган ва иқтисодий самарадорлик олинган;
самарадор вентиляторга ега пневмотранспорт тизими билан жиҳозланган пахта териш машинасининг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун унинг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) “Қишлоқ хўжалик машинсозлиги-конструкторлик технологик маркази”, “Анор Упгроwтҳ” МЧЖ ва “Тех Инно Wай” МЧЖларда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-281-сон маълумотномаси). Натижада пахта теримини агротехника талаблар даражасида таъминлайдиган ярим осма пахта териш машинасини саноат усулида ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish