Эшимова Шохсанам Кенжабоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўйин соҳаси умуртқаларининг дегенератив касалликлари ва зарарланишларини офталмологик касалликлар билан клиник ва неврологик таққослаш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4917.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Хакимова Сохиба Зиядуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Матмуродов Рустам Жуманазарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик Е.А. Вагнер номидаги Перм Давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
бўйин умуртқаси соҳасидаги дегенератив шикастланишлар билан офтальмологик ўзгаришлар ўртасидаги тадқиқот натижаларини таққослашни ўрганиш, илмий асосланган моделлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва даволаш-диагностика жараёнини оптималлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
стандартлаштирилган шкалалар (ВАШ, ASIA, NDI, JOA, EMS ва C.S. Ranawat)дан фойдаланилган ҳолда бўйин умуртқа қисми патологияси бўлган беморларда оғриқ синдроми интенсивлиги, функционал дефицит, регионал кўз қон айланиши пасайиши ва ҳаётий фаолият чекланишлари даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган;
бўйин умурткаларида компрессия даражаси ва тузилмавий ўзгаришларни аниқроқ баҳолаш мақсадида нейровизуализация усуллари ҳамда қон айланишини баҳолаш (МРТ ва умуртқа артерияларининг дуплекс сканерлови билан биргаликда)ни қўшиб қўллашнинг юқори диагностик қиммати қон-томир асоратларининг миқдорий прогностик маркери сифатида асосланган;
экспериментал морфологик модель асосида бўйин умуртқа қисмиданги дегенератив ўзгаришларнинг прогрессияси билан кўздаги системавий қон-томир ва неврологик бузилишлар ўртасидаги чамбарчас боғлиқлик аниқланган;
бўйин умурткалари дегенератив ўзгаришлари бўлган беморларни олиб бориш кетма-кетлиги ишончли клиник яхшиланишларга олиб келган ва тиббий тизим ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўйин соҳаси умуртқаларининг дегенератив касалликлари ва зарарланишларини офталмологик касалликлар билан клиник ва неврологик таққослаш бўйича олиб борилган илмий-тадкикот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/16-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: стандартлаштирилган шкалалар (ВАШ, ASIA, NDI, JOA, EMS ва C.S. Ranawat)дан фойдаланилган ҳолда бўйин умуртқа қисми патологияси бўлган беморларда оғриқ синдроми интенсивлиги, функционал дефицит, регионал кўз қон айланиши пасайиши ва ҳаётий фаолият чекланишлари даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «1-неврология» бўлимида 2025 йил 9 январдаги 25-I/Ch-сонли буйруқ асосида; Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «Асаб касалликлари» бўлимида 2025 йил 8 февралдаги 72-U-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти қуйидагилардан иборат: Цервикал миелопатия оғирлиги ВАШ, ASIA, NDI, JOA, EMS, C.S. Ranawat каби шкалалар асосида – ҳаракат, сезги бузилишлари ва тўс аъзолари функцияси бузилишини умумлаштириб баҳолаш орқали аниқланган, бу эса беморларни аниқроқ стратификация қилиш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: бу вақтинча меҳнатга лайоқатсизлик муддатларини қисқартирди, ногиронлик хавфини ва ташқи ёрдамга бўлган эҳтиёжни камайтирди, ўз-ўзини парваришлаш қобилияти ҳамда меҳнат фаолиятига қайтиш имкониятини оширди. Натижада оила ва соғлиқни сақлаш тизими учун молиявий юк енгиллашди. Иқтисодий самарадорлиги: агар йил давомида 40 нафар бемор қабул қилинса, уларни даволаш харажатлари 92722800 сўмни ташкил этади. Шу асосда, 25 нафар беморда иқтисодий самарадорлик 23209800 сўмни ташкил қилди. Шундай қилиб, иқтисодий самара даволаш муддатининг 4 койка-кунга қисқариши ва 23209800 сўм харажатнинг камайиши билан ифодаланди. Бу эса, ўз навбатида, фақатгина койка-кунлар сонини камайтириб қолмай, балки бўйин соҳаси умурткалари (БСУ) касалликлари билан боғлиқ кўриш патологиясига эга беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ҳам олиб келади. Хулоса: бу БСУ патологияси бўлган беморларнинг ҳолатини комплекс баҳолашнинг объективлигини тасдиқлади ва терапия ҳамда реабилитация самарадорлигини баҳолаш ва назорат қилиш учун стандартлаштирилган мониторинг зарурлигини асослаб берди.
иккинчи илмий янгилик: бўйин умурткаларида компрессия даражаси ва тузилмавий ўзгаришларни аниқроқ баҳолаш мақсадида нейровизуализация усуллари ҳамда қон айланишини баҳолаш (МРТ ва умуртқа артерияларининг дуплекс сканерлови билан биргаликда)ни қўшиб қўллашнинг юқори диагностик қиммати қон-томир асоратларининг миқдорий прогностик маркери сифатида асосланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «1-неврология» бўлимида 2025 йил 9 январдаги 25-I/Ch-сонли буйруқ асосида; Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «Асаб касалликлари» бўлимида 2025 йил 8 февралдаги 72-U-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти қуйидагилардан иборат: МРТ ва умуртқа артериялари дуплекс сканерловини биргаликда қўллаш орқали бўйин умурткаларидаги компрессия даражаси ва тузилмавий ўзгаришлар нафақат морфологик, балки функционал жиҳатдан ҳам аниқ баҳоланади, қон айланиш ҳолати ва унинг бузилишлари erta аниқланади, қон-томир асоратлари ривожланиш эҳтимоли миқдорий жиҳатдан баҳоланиб, прогностик маркер сифатида асосланади. Бу эса шифокорларга индивидуал даволаш ва реабилитация дастурларини тузишда ёрдам беради ҳамда неврологик амалиёт ва вертебрология соҳасида касалликларни erta ташхислаш, асоратларни олдини олиш ва самарали даволаш усулларини танлашда катта илмий-амалий аҳамият касб этади. Ижтимоий самарадорлиги: Бўйин умурткалари патологиясини erta аниқлаш ва асоратларни олдиндан башорат қилиш имконияти ортиб, натижада ногиронликка олиб келувчи оғир неврологик ва қон-томир касалликлар сони камаяди. Бу аҳолининг меҳнатга лайоқатлилигини сақлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш, реабилитация муддатини қисқартириш ҳамда тиббий-ижтимоий харажатларни камайтиришга хизмат қилади. Шу орқали соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш ва жамият учун иқтисодий ҳамда ижтимоий фойда таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: Агар йил давомида 40 нафар бемор қабул қилинса, уларни даволаш харажатлари 92722800 сўмни ташкил этади. Шу асосда, 25 нафар беморда иқтисодий самарадорлик 23209800 сўмни ташкил қилди. Шундай қилиб, иқтисодий самара даволаш муддатининг 4 койка-кунга қисқариши ва 23 209800 сўм харажатнинг камайиши билан ифодаланди. Бу эса, ўз навбатида, фақатгина койка-кунлар сонини камайтириб қолмай, балки бўйин соҳаси умурткалари (БСУ) касалликлари билан боғлиқ кўриш патологиясига эга беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ҳам олиб келади. Хулоса: Комбинацияланган ёндашув умуртқа артерияси синдромини аниқлашда юқори диагностик қийматга эга эканини кўрсатди.
Кўриш бузилишлари ривожланишида умуртқа артерияларидаги қон айланиш бузилиши патогенетик аҳамиятга эга эканлиги асосланди. Олинган натижаларни БСУ патологияси бўлган беморларни диагностик қилиш алгоритмига киритиш мақсадга мувофиқдир.
 учинчи илмий янгилик: экспериментал морфологик модель асосида бўйин умуртқа қисмиданги дегенератив ўзгаришларнинг прогрессияси билан кўздаги системавий қон-томир ва неврологик бузилишлар ўртасидаги чамбарчас боғлиқлик аниқланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «1-неврология» бўлимида 2025 йил 9 январдаги 25-I/Ch-сонли буйруқ асосида; Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «Асаб касалликлари» бўлимида 2025 йил 8 февралдаги 72-U-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ этилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти қуйидагилардан иборат: Компьютер кўриш синдроми мавжуд бўлган беморлар (III гуруҳ) орасида миопия учраш частотаси 62,2% ни ташкил этган бўлиб, бу Seguí M. ва бошқалар (2015) томонидан берилган узоқ муддатли визуал юклама вақтида юзага келадиган кўриш бузилишлари ҳақидаги маълумотларни тасдиқлайди. III гуруҳ беморларининг 46,7% ида шиша тананинг деструкцияси аниқланган бўлиб, бу I ва II гуруҳдагиларга нисбатан (моск равишда 13,0% ва 9,5%) анча юқори кўрсаткичдир. Бундай фарқ прогрессив гемодинамик ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ижтимоий самарадорлиги: Бу кўриш бузилишларининг учраш частотасини камайтиради, вақтинча меҳнатга лайоқатсизлик муддатини ва бошқа шахслар парваришига эҳтиёжни қисқартиради, натижада беморлар ҳаёт сифатини оширади ҳамда оила ва соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий юкни камайтиради. Бўйин соҳаси умурткаларидаги дегенератив ўзгаришлар билан офтальмологик бузилишлар (аккомодация бузилиши, тўр пардада қон айланишининг пасайиши) ўртасида ишончли боғлиқлик аниқланган бўлиб, бу экспериментал моделлар ва клиник кузатувлар билан тасдиқланган. Бу эса БСУ патологияси бўлган беморларни текшириш алгоритмига офтальмологик баҳолаш ва кўз қон айланишининг допплерграфиясини киритиш зарурлигини асослаб беради. Иқтисодий самарадорлиги: Агар йил давомида 40 нафар бемор қабул қилинган бўлса, уларни даволаш харажатлари 92722800 сўмни ташкил этади. Демак, иқтисодий самарадорлик 25 нафар бемор учун 23209800 сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, иқтисодий самара – даволаш муддатини 4 койка-кунга қисқартириш ва харажатларни 23209800 сўмга камайтириш орқали ифодаланади. Хулоса: Бўйин умуртқа бўлагидаги дегенератив ўзгаришлар бўйича экспериментал морфологик модель асосида амалга оширилган клинико-морфологик таққослаш натижасида умуртқа поғонаси тузилмаларидаги структуравий бузилишлар оғирлиги билан кўз органидаги ўзгаришлар ўртасида ишончли боғлиқлик аниқланди. Морфологик тадқиқотлар натижалари патологик жараёнга нафақат умуртқа тузилмалари, балки иккиламчи қон-томир ва неврологик омиллар ҳам жалб этилишини тасдиқлади. Бу ҳолат кўрув анализатори функционал ҳолатининг бузилишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатади ва узоқ муддатли вертеброген касалликлар ҳолатида зарарланишнинг тизимли (системали) характерга эга эканини асослайди.
тўртинчи илмий янгилик: бўйин умурткалари дегенератив ўзгаришлари бўлган беморларни олиб бориш кетма-кетлиги ишончли клиник яхшиланишларга олиб келган ва тиббий тизим ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «1-неврология» бўлимида 2025 йил 9 январдаги 25-I/Ч-сонли буйруқ асосида; Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази «Асаб касалликлари» бўлимида 2025 йил 8 февралдаги 72-У-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти қуйидагилардан иборат: учала гуруҳда ҳам мия ва кўз олмасидаги артериал ва веноз қон оқими ўртасида яқин корреляция аниқланган. Шунингдек, РЭГ текшируви бўйича веноз дисфункция кўрсаткичлари, хусусан ПВО, неврологик симптоматика билан, айниқса I-гуруҳда, муҳим даражада боғлиқ эканлиги кузатилган. Ижтимоий самарадорлиги: бу кўриш бузилишларини ўз вақтида олдини олиш, вақтинча меҳнатга лайоқатсизлик муддати ва ташқи ёрдамга эҳтиёжни қисқартириш имконини берган. Натижада беморлар ва соғлиқни сақлаш тизими учун ижтимоий-иқтисодий юк камайган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган комплекс терапия — стандарт даволаш режасига қўшимча равишда “Гинкор-Форте” дори воситасини кунига 1 марта, 30 кун давомида қабул қилиш. Харажатлар сметасига кўра, 1 койка-кун учун 386345 сўм сарфланади ва беморлар 6-кунида стационардан чиқарилади. Бир нафар беморни даволаш харажати 2318070 сўмни ташкил этади. Агар йил давомида 40 нафар бемор қабул қилинса, уларни даволаш харажатлари 92722800 сўмни ташкил этади. Шу асосда, 25 нафар беморда иқтисодий самарадорлик 23209800 сўмни ташкил қилган. Шундай қилиб, иқтисодий самара даволаш муддатининг 4 койка-кунга қисқариши ва 23209800 сўм харажатнинг камайиши билан ифодаланган. Хулоса: бўйин умуртқа қисмидаги дегенератив ўзгаришларни даволашда индивидуаллаштирилган алгоритмнинг қўлланилиши ишончли клиник натижалар бериши, госпитал даволаниш муддатини 42 %га ва тўғридан-тўғри харажатларни 37 %га қисқартириши билан бирга соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини яратади. Ушбу ёндашув нафақат беморларнинг sog‘ayish жараёнини тезлаштиради ва ҳаёт сифатини яхшилайди, балки жамият миқёсида ҳам катта ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish