Нормаматов Бахриддин Пирмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йирингли холангит билан оғриган беморларни даволашда дифференциал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib3908.
Илмий раҳбар: Рахманов Қосим Эрданович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Шербеков Улугбек Ахрарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc). Рахметов Нурлан Рахметович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
ўткир йирингли холангит билан оғриган беморларни дифференциал жарроҳлик ёндашуви орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
катта клиник материалда ўткир йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволашнинг қониқарсиз натижаларининг ривожланиш частотаси, ўлим ва йирингли-септик асоратларнинг сабаблари аниқланган;
холангит ва билиар эндотоксемиянинг оғир шакллари билан оғриган беморларда плазмоферезнинг натрий гипохлорит билан плазманинг билвосита электрокимёвий оксигенацияси, қўшимча озонлаш ва кейинчалик детоксикацияланган плазма реинфузияси билан биргаликда қўлланилиши инфузион терапия давомийлигини сезиларли даражада қисқартириши асосланган;
оғир даражали холангит билан оғриган беморларда эндоген интоксикациянинг оғир даражасини периоператив коррекция қилиш учун экстракорпорал модификацияланган аутоплазмани реинфузия қилиш билан плазмоферез усули такомиллаштирилган;
ўткир йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволашда ишлаб чиқилган табақалаштирилган ёндашув такрорий жарроҳлик аралашувларини талаб қиладиган оғир асоратлар сонини 2,0% гача камайиши гибрид операцияларни қўллаш интраоперацион травматизмни ва жарроҳлик аралашувининг давомийлигини камайтиришга ёрдам бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Йирингли холангит билан оғриган беморларни даволашда дифференциал ёндашув бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.05.2025 й. 17/42-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: катта клиник материалда ўткир йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволашнинг қониқарсиз натижаларининг ривожланиш частотаси, ўлим ва йирингли-септик асоратларнинг сабаблари аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадаре вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (09.04.2025 й. 72-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.04.2025 й. 115-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ўткир йирингли холангитнинг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда трансдуоденал эндоскопик аралашувлардан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич жарроҳлик даволашни қўллаш учун кўрсатмалар аниқланган, бу холестаз ва йирингли интоксикация ҳодисалари бартараф этилгандан сўнг радикал операцияларни ўтказиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир йирингли холангитнинг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда трансдуоденал эндоскопик аралашувлардан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич жарроҳлик даволашни қўллаш доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 8-12 кун учун 7425330 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 1764200 сўм сарфланади. миниинвазив ёндошувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 5 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 11255400 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: ўткир йирингли холангит билан оғриган беморларни даволаш натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ўт йўллари обструксияси ва сафро инфекцияси фонида тизимли яллиғланиш реакцияси билан боғлиқ бўлган кучли билиар эндотоксемия ўлимнинг етакчи омили ҳисобланади. Шошилинч бир босқичли радикал аралашувлар бажарилгандан сўнг ўлим (4,5%) ва маҳаллий асоратларнинг (18,7%) энг юқори частотаси қайд этилди, бу юқори операцион травматизм, сезиларли интраоперацион бактериал контаминация ва оғир септик жараён шароитида бемор танасининг эндотоксемия оқибатларини етарли даражада қоплай олмаслиги билан боғлиқ.
иккинчи илмий янгилик: холангит ва билиар эндотоксемиянинг оғир шакллари билан оғриган беморларда плазмоферезнинг натрий гипохлорит билан плазманинг билвосита электрокимёвий оксигенацияси, қўшимча озонлаш ва кейинчалик детоксикацияланган плазма реинфузияси билан биргаликда қўлланилиши инфузион терапия давомийлигини сезиларли даражада қисқартириши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадаре вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (09.04.2025 й. 72-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.04.2025 й. 115-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: эндоген интоксикация синдромини периоперацион коррексиялашда натрий гипохлорит билан билвосита электрокимёвий оксигенация ва қўшимча озонлаш билан биргаликда таклиф этилган плазмаферез усулининг самарадорлиги, донор оқсил препаратларига бўлган эҳтиёжни камайтириши ва юзага келиши мумкин бўлган иммун реакциялар хавфини пасайтириши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: натрий гипохлорит билан билвосита электрокимёвий оксигенация ва қўшимча озонлаш билан биргаликда таклиф этилган плазмаферез усулининг самарадорлиги остида ижобий натижалар 2,5 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 15422500 сўмни ташкил етади. Хулоса: холангит ва билиар эндотоксемиянинг оғир шакллари билан оғриган беморларда плазмоферезнинг натрий гипохлорит билан плазманинг билвосита электрокимёвий оксигенацияси, қўшимча озонлаш ва кейинчалик детоксикацияланган плазма реинфузияси билан биргаликда қўлланилиши инфузион терапия давомийлигини сезиларли даражада қисқартиришга, интенсив терапия бўлимида бўлиш муддатини қисқартиришга (4,9±0,3 кунгача) ва операциядан кейинги йирингли-септик асоратлар частотасини 15,2% дан 2,4% гача камайтиришга ёрдам беради. Қиёсий таҳлил шуни кўрсатдики, беморларнинг асосий гуруҳида ўлим даражаси стандарт даволанган таққослаш гуруҳи билан солиштирганда 4,5% дан 1,6% гача камайди. 
учинчи илмий янгилик: оғир даражали холангит билан оғриган беморларда эндоген интоксикациянинг оғир даражасини периоператив коррекция қилиш учун экстракорпорал модификацияланган аутоплазмани реинфузия қилиш билан плазмоферез усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадаре вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (09.04.2025 й. 72-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.04.2025 й. 115-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ўткир йирингли холангит билан оғриган беморларни касалликнинг оғирлик даражасига қараб жарроҳлик даволаш усулини танлашнинг тактик ва техник алгоритми ишлаб чиқилган, бу эса асоратлар частотаси ва ўлимни сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: экстракорпорал модификацияланган аутоплазмани реинфузия қилиш билан плазмоферез усулини қўлланган операциясидан кейинги даврда асоратлар тубдан қисқаришини инобатга олсак, асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 35% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: холедохолитиаз ва эхинококк кисталарининг ўт йўлларига ёрилиши фонида енгил ва ўрта оғирликдаги ўткир холангитда гибрид аралашувлар анъанавий икки босқичли даволашга мақбул ва хавфсиз муқобил ҳисобланади. Йирингли холангит ва билиар эндотоксемиянинг оғир даражасида ўт йўлларида дастлабки декомпрессив аралашувларни қўллаш орқали босқичма-босқич жарроҳлик даволаш холестаз ва йирингли интоксикацияни бартараф этиш, шунингдек, радикал операциялар натижаларини яхшилаш имконини берди. Ушбу гуруҳларда дифференциал жарроҳлик ёндашувини қўллаш асоратлар частотасини 26,8 фоиздан 6,1 фоизгача пасайтирди, касалхонада даволаниш муддатини қисқартирди ва беморларнинг ҳаёт сифатини оширди.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволашда ишлаб чиқилган табақалаштирилган ёндашув такрорий жарроҳлик аралашувларини талаб қиладиган оғир асоратлар сонини 2,0% гача камайиши гибрид операцияларни қўллаш интраоперацион травматизмни ва жарроҳлик аралашувининг давомийлигини камайтиришга ёрдам бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадаре вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси (09.04.2025 й. 72-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (11.04.2025 й. 115-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ўткир йирингли холангит билан оғриган беморларни касалликнинг оғирлик даражасига қараб жарроҳлик даволаш усулини танлашнинг тактик ва техник алгоритми ишлаб чиқилган, бу эса асоратлар частотаси ва ўлимни сезиларли даражада камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ибрид операцияларни қўллаш интраоперацион травматизмни ва жарроҳлик аралашувининг давомийлигини камайтиришга ёрдам бериши, реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 9855450 сўм  сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 25% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: ўткир йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволашда ишлаб чиқилган табақалаштирилган ёндашув такрорий жарроҳлик аралашувларини талаб қиладиган оғир асоратлар сонини 2,0% гача камайтиришга ёрдам берди. Таққослаш гуруҳида эса бу кўрсаткич 12,5% ни ташкил этди (п < 0,05). Асосий гуруҳда ташқи ўт оқиши ҳолатларининг сезиларли даражада камайиши (таққослаш гуруҳидаги 5,6% га нисбатан 1,2%) йирингли холангит билан оғриган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашда таклиф этилган комплекс ёндашувнинг самарадорлигини тасдиқлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish